Амалиёт
Қашқадарё вилояти ва туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази ходимлари лабораториялар иш фаолияти, касалликларга ташхис қўйиш усуллари, меёрий хужжатлар ва лабораторияда юритиладиган хужжатларни ўрганиш, билим кўникмаларини ошириш ҳамда устоз ва шогирд анъаналарини давом эттириш максадида Республикаси ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказига ташриф буюришди. Ҳодимлар Республика ташхис марказининг кўп йиллик иш тажрибасига эга, малакали мутахасисларга бириктирилиб, 5 кун давомида тажриба оширишди. Амалиёт якунида ташхис маркази директори Б.С Тангяриков томонидан махсус сертификатлар топширилди.
Всего комментариев: 0