• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

“Раҳбар ҳодимларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш” бўйича ташкил этилган ўқув курси

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 12-сонли фармойишига биноан Республика ИИБлари Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари “раҳбар ҳодимларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш” бўйича ташкил этилган ўқув курсида Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавсизлиги Давлат маркази директори Б.Тангяриков маъруза ўқиди.

Маъруза давомида “Республикамиз ҳудудида одамлар ва ҳайвонларнинг соғлиги учун хавфли бўлган зооантропоноз касалликларнинг тарқалишини олдини олиш, эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш” борасида ходимларнинг малака кўникмалари оширилди. Маъруза якунида ходимлар учун қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

 Республикаҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази

Ko'rildi:662