• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Elektron hukumat

Veterinariya

Veterinariya, veterinariya tibbiyoti, baytariya (lot. veterinarius — hayvonlarni parvarish qiluvchi, hayvonlarni davolovchi) — hayvonlar kasalliklarini oʻrganuvchi fanlar majmui hamda hayvonlar kasalliklarining oldini olish va ularni yoʻqotish, aholini odam va hayvonlar uchun umumiy boʻlgan kasalliklardan muhofaza qilishga qaratilgan tadbirlar tizimi. Veterinariya shartli ravishda 3 guruhga ajratiladigan fanlarni oʻz ichiga oladi: veterinariya- biologiya fanlari — hayvonlarning sogʻlom va kasal organizmlari tuzilishi va hayot faoliyatini, kasallik qoʻzgʻatuvchilarini, dori moddalarining organizmga taʼsirini oʻrganadi (hayvonlarning normal va patologik anatomiyasi, fiziologiyasi, hayvonlar biokimyosi, Veterinariya mikrobiologiyasivirusologiyamikologiyafiziologiya va boshqalar); klinik fanlar — hayvonlar kasalliklarini, ularni aniqlash usullarini, kasalliklarning oldini olish va ularni bartaraf etishni oʻrganadi epizootologiya va infeksion kasalliklar, parazitologiya, invazion kasalliklar, ichki yuqumli boʻlmagan kasalliklar, xirurgiya, akusherlik va ginekologiya (sunʼiy qochirish bilan birga) va boshqalar veterinariya-sanitariya fanlar i — hayvon organizmiga tashqi omillar taʼsirini, hayvonlar yashaydigan muhitni yaxshilash muammolarini (zoogigiyena), shuningdek hayvonlardan olinadigan mahsulotlar va xom ashyo sifati masalalarini oʻrganadi (Veterinariya sanitariyasi, Veterinariya sanitariya ekspertizasi).

Veterinariya zootexnika, biol., kimyo va boshqalar fanlar bilan chambarchas bogʻliq. Veterinariya mutaxassislari olib boradigan tadbirlar (profilaktika, davolash, epizootiyaga qarshi kurash, veterinariya-sanitariya tadbirlari) chorvaga kasalliklar yetkazadigan zarar hajmini qisqartirish imkoniyatini yaratadi, chorva bosh sonini saqlab qolishni va chorvachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni koʻpaytirishni taʼminlaydi. Hayvonlar va odam uchun umumiy boʻlgan kasalliklarga qarshi kurash, hayvonot mahsulotlari sifatini nazorat qilish odamlarning kasalliklarga chalinishini kamaytirishga yordam beradi.

Odamlar hayvonlarni qoʻlga oʻrgatgan va ulardan xoʻjalik maqsadlarida foydalangan davrdan boshlab hayvonlarni davolab ham kelganlar.

Oʻzbekistonda keng tarmoqli Veterinariya muassasalari va tashkilotlari, ilmiy tadqiqot institutlari va stansiyalari, Veterinariya boʻyicha mutaxassislar tayyorlaydigan oliy oʻquv yurtlari va texnikumlari tashkil etilgan. Oʻzbekistonda Veterinariya vrachlari Samarqand qishloq xoʻjaligi institutida tayyorlanadi (1929 y.dan). Veterinariya sohasidagi ilmiy tadqiqot ishlari Oʻzbekiston veterinariya instituti (Samarqand viloyati)da olib boriladi (qarang Veterinariya instituti). Respublikadagi bir qator qishloq xoʻjaligi kollejlarida oʻrta maxsus maʼlumotli Veterinariya mutaxassislari tayyorlanadi. Respublikada Veterinariya fani rivojiga G. I. Skryabin, M. A. Sultonov, J. Azimov, N. V. Badanin, E. H. Ergashev, N. M. Matchonov, R. X. Xaitov, B. S. Salimov, M. Aminjonov, Sh. Azimov, A. O. Oripov, T. Q. Qobilov, O. M. Mavlonov, A. L. Roʻzimurodov, Z. N. Norboyev, J. Shopoʻlatov, S. I. Voxddov, Sh. I. Ibragimov, X. Z. Ibragimov, Sh. T. Rasulov, D. X. Narziyev, F. X. Majidov va boshqalar katta hissa qoʻshdilar. Respublikada Veterinariya ishlariga umumiy rahbarlikni Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligining Veterinariya bosh boshqarmasi olib boradi. Veterinariya vazifalari, Veterinariya xizmatini tashkil etish asoslari, Veterinariya mutaxassislarining huquq va burchlari Oʻzbekiston Respublikasining “Veterinariya toʻgʻrisida” qonunida (1993 yil 3 sentabr) belgilab berilgan.

29 сентябрь – Озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши кураш куни

Chop etildi: 29.09.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,Mediateka,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

29 сентябрь – Озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши кураш куни

2019 йил 19 декабрда БМТ Бош ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюциясига биноан, ҳар йилнинг 29 сентябрь санаси Озиқ-овқатни исроф қилишга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

Илк марта нишонланаётган бу санадан мақсад дунёда исрофгарчиликнинг олдини олиш, неъматларнинг қадрлашни тарғиб қилишдан иборат. БМТ маълумотларига кўра, ҳар куни ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилинади ёки тайёрлаш жараёнида чиқитга чиқади.

Ибн Сино ихтиро қилган усулдан фойдаланилмоқда

Бутун дунёда коронавирусга қарши курашишда Ибн Сино ихтиро қилган усулдан фойдаланилмоқда

Ҳозирда жаҳон миқёсида кенг қўлланаётган эпидемияни чеклаш усули — карантин буюк олим ва мутафаккир Ибн Сино томонидан ўйлаб топилган ва илмий асослаб берилган.

Бу ҳақда Туркиянинг TRT давлат телерадиокомпанияси алоҳида мақола чоп этди.

«Дунё коронавирус пандемиясига дучор бўлган бир пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти юқумли хасталиклар тарқалишининг олдини олиш мақсадида касалликнинг одамдан одамга юқишига қарши курашишда Ибн Сино ихтиро қилган карантин усулидан фойдаланишни талаб қилди», — дейилади мақолада.

 

ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК БЎЛГАН ТАВСИЯЛАР.

Chop etildi: 17.04.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва олдини олишда ветеринария сохасида ҳам улкан ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан халқимиз учун деҳқон бозорларда сотилаётган қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик махсулотларни сифатини назорат қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ветеринария-санитария экспертизаси текширувлар амалга оширилмоқда.

Коронавирус дунё олимлари томонидан ҳайвондан инсонга йўққанлиги тахмин қилинмоқда. Бу вирус қайси ҳайвон резерватор ёки ташувчиси эканлиги номалумдир. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни асосан ҳаво орқали юқиши тўғрисида маълумотлар келтирилган. Шуларни инобатга олган холда чорвачилик махсулотларни харид қилишда ва уни истеъмол қилишда қуйдагиларга эътибор бериш керак эканлиги тавсия қилинади:
📌Энг аввало гўшт, сут ва бошқа чорвачилик махсулотларни харид қилишдан олдин бу махсулотларни ветеринария-санитария экспертизаси лаборатория текширувидан ўтганлиги хақидаги маълумотнома сўранг;
📌Гўшт харид қилганда, гўшт дўконлардаги илгакларга осиб қўйилган гўштларни харид қилманг. Чунки гўшт ҳаводаги турли захарли моддаларни ва инфекцияни ўзига бириктириб олади. Доим музлатгичда сотилаётган гўштни харид қилинг;
📌 Сотувчиларнинг махсулот сотиш жараёнида гигиеник қоидаларга риоя қилаётганига эътибор беринг;
📌 Зинхор уйда сўйилган хайвон гўштини харид қилманг. Унинг истеъмолга яроқлилиги учун лаборатория текширувдан ўтказилмаган;
📌 Ошхонада гўштдан🍗🍖🥩 фойдаланганда алоҳида гўшт учун тахтакачдан фойдаланинг. Иложи борича бир марталик резина қўлқопни кийиб гўштни ушланг;
📌 Янги харид қилинган гўштни бўлакларга 🥩🥩бўлиб, яхшилаб тузлаб қўйинг. Ош тузи кўпгина инфекция ва паразитларни нобуд қилади (шўр мўҳитда патоген микроблар кўпая олмайди).
📌 Сут ва сут махсулотларни 🥛🍼🍶 харид қилганда салқин ичимлик идишлари бўлган пластмаса идишлар (баколашка)да сотилаётганларни ҳарид қилманг. Хеч ким кафолат бермайдики бу идишларда юқумли касалликлар билан (хусусан коронавирус билан ҳам) касалланган беморлар сув ичганлигига. Шунинг учун иложи борича дўконларда сотилаётган, термик ишлов берилган сут ва сут маҳсулотларни ҳарид қилишингизни тавсия қилинади.

Юқоридаги тавсиялардан келиб чиқиб, хар бир ахолимиз чорвачилик махсулотларни харид қилганда эътиборли бўлишни ва доимо умумий гигиена қоидаларига амал қилишни ҳеч қачон ёддан чиқармаслик керак.

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР МУНТАЗАМ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси натижасида карантин эълон қилинганлиги муносабати билан Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази ҳудудида ҳар куни профилактик дизинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Меҳнат таътили берилмаган, масофавий ишлаш тизимига ўтмаган ходимлар тиббиёт ниқоблари ва зарур антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланган.

 

Ҳар куни эрталаб ишга келувчи ходимлар тана ҳарорати ўлчаниб, сўнг иш фаолиятини бошлашларига рухсат берилмоқда.

Республика хайвонлар касалликлари ташхиси

ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги

Давлат маркази

 

Уй шароитида антисептик тайёрлаш.

Chop etildi: 26.03.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,tanlangan sahifa

Коронавирус касалликни юқтирмаслик ва вируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида, ҳимоя воситаларини мунтазам равишда фойдаланиш бўйича жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсиялар бериб борилмоқда. Қўлларни совун билан ювиш ёки антисептик воситалар билан тозалаб туриш, ўзимизга ва ён атрофимиздагилага вирус тарқалишини олди олинади. Аммо ҳозирда дорихоналардан антисептик воситасини топиш мушкулдир. Антисептик воситасини оддий рецепт орқали дорихоналарда мавжуд арзон воситалар орқали уй шароитида тайёрлаш мумкин. Бўнинг учун қуйдаги кимёвий моддалар керак:
📌Этил спирти 70% – 800мл
📌Глицерин – 15 мл
📌Перикис водород 3% – 42 мл
📌Дистирланган сув (ёки қайнатиб совутилган сув) 20 мл
Барчасини бирлаштириб аралаштирсак, антисептик тайёр бўлади.
Лекин шуни ҳам инобатга олиш керакки Вирусолог олимлар қўлларни антисептик билан тозалаб туришдан кўра, совун билан ювиш афзаллигини такидлашади. Аввал қўлларни совун билан ювиб, сўнг антисептикдан фойдаланиш яхши самара беради. Қўлларни совун билан ювишни имкони бўлмаганда антисептикдан фойдаланиш мумкин.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ!

        Ҳурматли юртдошлар, соҳа фидойилари!  

Айни пайтларда диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда. Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам қалбларимизга чексиз қувонч ва завқ бағишлайди.

Мана шундай файзли айёмда барча юртдошларимизга, соҳада жонкуярлик билан меҳнат қилаётган азиз ватандошларимизга юксак ҳурмат ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва ижросини таъминлашда барчангизнинг муносиб ҳиссангиз бор.

Алоҳида эътироф этишим керак, Президентимизнинг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5696-сон Фармони билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Шунингдек, 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон Қарори билан қўмитанинг барча ташкилий тузилмалари тасдиқланиб, фан билан амалиётнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида қатор институтлар қўмита таркибига ўтказилди ҳамда чорвачилик ва наслчилик ишларини янада ривожлантириш мақсадида “Ўзбекчорванасл” агентлиги ташкил этилди.

Ушбу тарихий ҳужжатлар билан мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини юритиш механизми яратилди.

Ўйлайманки, республикамизда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, бугунги синов палласида халқимизга сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари етказиб бериш, соддароқ қилиб айтганда, элимиз дастурхонини обод қилиш Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси зиммасидаги улкан масъулиятдир.

Бу борада мамлкатимизнинг барча чорвачилик субьектларида маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш бўйича ишлар қизғин олиб борилаётганлигини, халқимиз гўшт ва сут маҳсулотлари бўйича тақчиллик сезмаслигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Азиз ватандошлар!  

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, жумладан юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринар ва чорвадорларни янгиланиш ва ёшариш айёми — Наврўз байрами билан самимий қутлайман!

Сизларга соғлик-саломатлик, бахту-саодат, хонадонингизга файзу барака ва ишингизда муваффақиятлар тилайман!

Муборак Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ келиб, элимизни барча синовлардан фориғ этсин!

Баҳромжон НОРҚОБИЛОВ,

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН COVID-19 КОРОНАВИРУС КАСАЛЛИГИНИ ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚАТОР ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Chop etildi: 17.03.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан COVID-19 коронавирус касаллигини тарқалишини олдини олишга қаратилган қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

Коронавирус инфекциясининг қисқа фурсат ичида кўплаб давлатларга тарқалиши билан боғлиқ вазият жиддий тус олмоқда. Дунё жамоатчилигини хавотирга солаётган мазкур инфекция билан касалланганлар сони тобора ортиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйлаб инфекцияни юқтирганлар сони жорий йилнинг 17 март холатига 179 минг кишидан ошиб кетган.
Коронавирус касаллиги белгилари грипп ва бошқа ўткир респираторли инфекцияларга ўхшаб, тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик ва йўтал билан бошланади. Беморнинг ўпка, ошқозон аъзолари ва асаб тизими шикастланади. Касаллик бемордан соғлом одамга ҳаво-томчи йўли билан, маиший мулоқот йўли билан юқиши мумкин. Халқаро эпизоотик бюро (ХЭБ) Бош директорининг делегатларга юборган мурожаатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан касаллик тарқалганлиги эълон қилинган давлатларга вақтинча боришни чеклаш тавсия этилган.

Саломлашишни тавсия қилнади

Chop etildi: 16.03.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar

Бугунги кунда фақатгина Хитой давлати коронавирус ўсишини тўхтата олган ягона давлат хисобланиб турибди. Бунга сабаб эса хитой халқи Давлат томонидан белгиланган тартиб-интизомнинг тўғри тушунгани ва унга амал қилганлигидандир. Вирусни инсондан-инсонга ўтишига асосий сабаблардан бири – бу қўл бериб саломлашишдир. Хозирда коронавирус тарқалган давлатлар аҳолиси, хукумат аъзолари ва хаттоки давлат рахбарлари ҳам қўл билан аълоқа қилишни тўхтатишди. Ўзимизни касалликдан ҳимоялаш ва юртимизда вирусни тарқалишини олдини олиш мақсадида, токи бу касаллик мамлакатимизда буткул йўқ бўлиб кетмагунга қадар, қўл билан аълоқалашмасдан саломлашишни тавсия қилинади. Гарчи бу йўсинда саломлашиш одат тусига кирган бўлсада, аммо хозирги вазиятда касалликни йўқтирмаслик учун энг яхши усул саналади.

O`zingizni o`zingiz ASRANG !!!

Chop etildi: 15.03.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

​​Koronavirus yuqmasligi uchun nimalar tavsiya qilinmoqda:

Koronaviruslar odatda nafas olish, oshqozon-ichak va nerv sistemasi organlarini zararlantiradi. Mutaxassislar ushbu virus yuqmasligi uchun quyidagilarni tavsiya qilishmoqda:

shaxsiy gigiyena qoidalariga amal qilish muhim hisoblanadi. Buning uchun qo’larni doimiy, har 1-2 soatda bir marta sovunlab yuvish, ko’chadan uyga kirganda, hojatdan keyin, ovqat tayyorlashdan avval, odamlar bilan ko’rishgandan keyin albatta yuvish kerak;
imkon qadar jamoat joylariga bormaslik;
ko’chaga chiqishdan avval og’iz va burunni to’suvchi tibbiyot niqoblaridan foydalanish;
doimiy ravishda har 15-20 minut oraliqda 50-55 gradus issiqlikdagi suv ichib turish;
faqat yangi tayyorlangan va issiq ovqatlarni iste’mol qilish;
yetarlicha uxlash, dam olish va jismoniy mashqlar bilan shug’ullanib turish.

Ushbu virusda odamlarga nimalar yordam bermaydi:

qo’lga turli qo’lqoplar kiyib yurish;
Sababi virus qo’ldan yuqmaydi, og’iz, burun, ko’z yoki umuman shilliq qavatlar orqali yuqadi. Qo’lga qo’lqop kiyish emas, aksincha uni doimiy yuvib turish kerak.
turli antibiotiklardan foydalanish;
Antibiotiklar viruslarni emas, aksincha bakteriyalarni o’ldiradi, ular viruslarga deyarli ta’sir qilmaydi.

Agar sizda kasallikning biror alomati kuzatilsa o’ylab o’tirmasdan darhol shifokorga murojaat qiling. Bunda og’iz burningizni niqob bilan to’sing, hech kim bilan gaplashmang, aksirganda yoki yo’talganda og’zingizni to’sing.

Koronavirus yuqqanini qanday bilish mumkin?

Bu borada Jahon sog’liqni saqlash tashkiloti (JSST) qo‘ydagi ma’lumotlar berdi.:point_down::point_down::point_down::point_down:

COVID-19 kasalligining o’ziga xos ajralib turadigan belgisi yo’q. U ba’zan hech qanday simptom hosil qilmasligi mumkin, lekin odatda shamollashga o’xshash belgilar bilan yuzaga keladi. Hozirgacha 156 mingdan ortiq virus yuqtirgan odamlarni kuzatib JSST kasallikning quyidagi belgilarini xabar beradi.
Belgi to’g’risidagi foiz – umumiy kasallanganlarning necha foizida shu belgi kuzatilganini bildiradi.

isitma – 87,9%
quruq yo’tal – 67,7%
charchoq, holsizlik – 38,1%
balg’am ajralishi – 33,4%
nafas qisishi – 18,6%
muskullarda yoki bo’g’imlarda og’riq – 14,8%

tomoq og’rig’i – 13,9%

bosh og’rigi – 13,6%

sovqotib titrash – 11,4%

ko’ngil aynishi va qusish – 5%

burun bitishi – 4,8%

diareya (ich ketishi) – 3,7%

qonli balg’am tupurish – 0,9%

konyuktivit – 0,8%

Mana shu belgilar borligi bu aniq koronavirus bor degani emas, bu belgilar boshqa holatlarda ham kuzatilishini hisobga olish kerak. Lekin shu belgilar kuzatiladigan bo’lsa og’iz burningizni maska bilan to’sib, o’zingizni boshqalardan izolyatsiya qilib, yashash joyingizdagi sog’liqni saqlash tizimiga xabar bering. Xitoyda ham bu belgilar bilan kasalxonaga mln dan ortiq odam murojaat qilgan, test qilingach ularning akariyatida virus aniqlanmagan. Shu bois vahimaga berilmang, o’zingizni ehtiyot qiling.