• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

tanlangan sahifa

Марказий Осиё давлатлари чегараларида соғлиқни сақлаш масалаларида бошқарув кучайтирилади

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “COVID-19 пандемияси ва бошқа юқумли касалликларга жавобан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларида соғлиқни сақлаш масалаларида бошқарувни кучайтириш” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Марказий Осиё мамлакатларида касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг минтақавий офиси (CDC), Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, ДХХ чегара қўшинлари, ИИВ фуқаролик ва миграция бош бошқармаси, Транспорт вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда “COVID-19 пандемияси ва бошқа юқумли касалликларга жавобан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларида соғлиқни сақлаш масалаларида бошқарувни кучайтириш” лойиҳаси мақсад ва вазифалари, лойиҳани ҳамкор тузилмалар билан амалга оширишда кўмаклашиш ва келгусида ҳамкорликни ривожлантириш учун мультисекториал гуруҳ яратиш, Ўзбекистон чегарасидан кириб келиш пунктларида эҳтиёжларни баҳолаш воситалари ва уларни мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, COVID-19 пандемияси, унинг Марказий Осиё мамлакатларига етказган зарари, келгусида амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳалар ва уларнинг истиқболлари ҳақида сўз юритилди. Лойиҳа доирасида ишлаб чиқилиши кўзда тутилган “Йўл харитаси”нинг дасталбки кўриниши намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари секцияларга бўлиниб, “Йўл харитаси”га ўзгартиришлар киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқди.

ТУГУЛГАН КУН

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази Директор ўринбосари Жалолиддин Таджиев 1986 йил 19 майда Самарканд вилоятида таваллуд топган.

Бугунги айём билан барча ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказлари ходимлари муборакбод этамиз.

Ажойиб бахт, чексиз қувонч, меҳр-оқибат, кўтаринки кайфият ҳамрох бўлишини, соғлик-саломатлик, доимий фаоллик ва изчиллик, толеингиз баланд, ҳаётингиз бахтли лаҳзаларга ва такрорланмас ажойиб дақиқаларга тўла бўлишини тилаймиз.

8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами

Chop etildi: 08.03.2021

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Юртимизнинг барча гўзал айёллари, мунис опа-сингиллар, касбимиз фидойилари, Сизларни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан чин қалбимиздан қутлаб, Сизларга бахорий табассум, мустахкам сихат-саломатлик, қуёш харорати-ю олам-олам қувончга тўла хиссиётларни йўлдош бўлишига тилаб қоламиз!

Лабларингиздан самимий кулгу, хонадонингиздан бахт-саодат туйғулари, эзгулик хисси, нур ва севинч, меҳр ва мухаббат асло аримасин!

“8-март халқаро хотин қизлар” куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Chop etildi: 06.03.2021

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

 

 

 

 

 

 

Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида “8-март халқаро хотин қизлар” куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда марказ директори Б.Тангяриков очиб бериб, ташхис марказларда фидокорона ишлаб келаёткан барча аёлларни табриклади.

“Раҳбар ҳодимларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш” бўйича ташкил этилган ўқув курси

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 12-сонли фармойишига биноан Республика ИИБлари Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари “раҳбар ҳодимларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш” бўйича ташкил этилган ўқув курсида Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавсизлиги Давлат маркази директори Б.Тангяриков маъруза ўқиди.

Маъруза давомида “Республикамиз ҳудудида одамлар ва ҳайвонларнинг соғлиги учун хавфли бўлган зооантропоноз касалликларнинг тарқалишини олдини олиш, эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш” борасида ходимларнинг малака кўникмалари оширилди. Маъруза якунида ходимлар учун қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

 Республикаҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази

ГЕНДЕР ТЕНГЛИК МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Chop etildi: 28.01.2021

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Гендер тенглик масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида “Аграр соҳа аёллари уюшмаси” томонидан гендер масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда марказ директори Б.Тангяриқов, марказ мутахассислари, “Аграр соҳа аёллари уюшмаси” раиси Адиба Ахмаджанова, фалсафа фанлари доктори, профессор, шоира Сайёра Тўйчиевалар иштирок этишди.

Тадбирда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланишнинг ҳуқуқий асослари, илмий-инновацион ишланмаларда уларнинг иштирокини таъминлаш, соҳада фаолият юритаётган хотин-қизларга янада қулай бизнес муҳитини яратиш борасидаги долзарб масалалар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбир давомида мавзуга оид тақдимотлар ҳам намойиш этилди.

 Республикаҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

Ветеринария соҳаси ва чорвачиликни барча тармоқларини, шу жумладан қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, эчкичилик, йилқичилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштириш ҳамда ушбу йўналишлар бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

Ветеринария соҳасидаги янгиликлар, ветеринария медицинаси ва чорвачиликка оид бошқа маълумотлар, қарорлар ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳақида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг “http://www.vetgov.uz/uz/”  танишиб боринг.

 

 

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Chop etildi: 28.12.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази директори Баҳриддин Тангяриқов 1958 йил 28 декабрда Навоий вилоятининг Нурота туманида таваллуд топган.

1980 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган.

Даслабки фаолиятини Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги “О.Қодиров” давлат хўжалигида катта ветеринар техник врач сифатида бошлаган.

Баҳриддин Тангяриқов, шунингдек ветеринария ва ветеринария лабораториялари йўналиши бўйича қатор масъул лавозимларда фаолият юритган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Расмий сайтида ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати, Республикаҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЙЎЛИДА

Chop etildi: 02.09.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Озиқ-овқат хавфсизлиги йўлида

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, худудий деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолга яроқлилик ҳолатини аниқлаш бўйича ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолият юритмоқда.

Ўтган ҳафта мобайнида Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани деҳқон бозорида 2590 кг гўшт маҳсулотлари, 2225 кг сут маҳсулотлари, 12370 кг полиз маҳсулотлари, 29855 кг ўсимлик, 106780 та тухум ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказилиб, савдо расталарига йўналтирилди.

Шунингдек, 2.5 кг гўшт маҳсулотлари, 67 та тухум, 231 кг ўсимлик, 125 кг полиз маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

 

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Сўнгги йилларда республикада ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишларда олиб борилган ишлар лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам асос яратди.
Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Адлия вазирлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин: