• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Asosiy vazifalar

Ҳайвонлар жасадини зарарсизлантиришнинг 3 ҳил усули

Chop etildi: 03.01.2020

Kategoriyalar: Asosiy vazifalar,Foydali havolalar,Xizmatlar so'rovnomasi

Хавфли, юқумли касалликлардан ўлган ҳайвонлар жасадини зарарсизлантириш ва йўқ қилиш ветеринария амалиётида муҳим профилактик ишдир.
Ҳайвонлар жасадини зарарсизлантиришнинг 3 ҳил усули мавжуд бўлиб, булар:
📎Гўшт-суяк уни ишлаб чиқарадиган корхоналарда қайта ишлаш;
📎 Махсус беккер қудуқларда биотермик зарарсизлантириш;
📎Ёқиб юбориш (куйдириш).
Гўшт-суяк уни тайёрлашда паразитар, ички юқумсиз ва унча хавфли бўлмаган юқумли касалликлардан ўлган ҳайвонлар жасадларидан фойдаланиш мумкин.
Беккер қудуқларда биотермик зарарсизлантириш бу энг қадимий усул бўлиб, ҳозирги кунда ҳам фойдаланилади. Аммо беккер қудуғига айрим турдаги хавфли инфекцион касалликлардан (сибир куйдиргиси) ўлган ҳайвонлар жасадини зарарсизлантириб бўлмайди. Хозирги кунда ривожланган давлатларда беккер қудуғи ўрнига крематория печларидан фойдаланилмоқда. Чунки юқори ҳароратда ҳайвонлар жасади, потологик намуналар, хавфли биологик препаратларни куйдириб йўқ қилиш энг самарали усул ҳисобланади.
Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази крематорияда зарарсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича қуйдаги хизматларни йўлга қуйган:
📌Уй хайвонлари, чорва ва паррандалар, синов учун қўйилган лаборатория ҳайвонлари ўлиги;
📌Ўлик туғилган ёки хомиласи тушган (аборт) ҳайвонлар боласи;
📌Қушхоналардаги потологик ички оргинлар;
📌Ҳайвонлар ўлиги патолого-анатомик текширувлар ўтказгандан сўнг жасадни йўқ қилиш;⚰️⚰️⚰️
📌Ветеринария клиникалардаги фойдаланиб бўлган 1 маротабалик тиббий инвертарлар;
📌Жарроҳлик амалиётида ампутация қилинган ҳайвонлар органлари;🔪🔪🔪
📌Ветеринария дорихоналардаги💉💉💊💊 муддати ўтган биологик препаратларни (вакциналар) йўқ қилиш.

Маълумот учун;

☎️Тел: +99871-229-32-12

Республикада ветеринар осойишталикни таминлаш ва саклаш

Chop etildi: 25.05.2018

Kategoriyalar: Asosiy vazifalar

– Республикада ветеринар осойишталикни таминлаш ва саклаш максадида бозорларда, савдо ташкилотларида ва бошка хайвонотга Мансуб махсулот ва хом-ашйони, шунингдек бозорларда реализация килинадиган усимлик,  озик-овкат махсулотларини кабул килиш, саклаш хамда реализация килиш юзасидан мониторинг ишларини олиб бориш;

– Республика худудида пайдо булиш хавфи булган хайвонлар касалликларини тахлил килиш, ташхис куйиш, уларни олдини олиш ва тугатишга доир дастурларни ишлаб чикиш;
– Республикада хайвонлар касаликлари ва уларнинг профилактикаси буйича ягона давлат сийосатини юритиш;

– Тадбиркорлик субектлари томонидан истемол учун таййорланган хайвон махсулотларининг истемолга яроклилигини аниклаш ва тегишли хулоса бериш;

– Республикадаги барча дехкон бозорларида озик-овкат махсулотларининг сифатини доимий назоратини амалга ошириш;

– Худудий диагностик марказлар фаолиятини назорат килиш, мувофиклаштириб бориш;

– Республикада ута хавфли хисобланган хайвон касалликларига карши эмлаш ишларини ташкил этиш, эпизоотик холат буйича Ветеринария Давлат кумитасига доимий малумотлар  киритиш бориш;

– Замонавий методлар (ПЦР, ИФА) фойдаланган холда хайвонларнинг паразитар ва юкумли касалликларига ташхис куйиш ва молекуляр идентификация ишларини амалга ошириш.