• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Hamkorlik

“Раҳбар ҳодимларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш” бўйича ташкил этилган ўқув курси

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 12-сонли фармойишига биноан Республика ИИБлари Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари “раҳбар ҳодимларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш” бўйича ташкил этилган ўқув курсида Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавсизлиги Давлат маркази директори Б.Тангяриков маъруза ўқиди.

Маъруза давомида “Республикамиз ҳудудида одамлар ва ҳайвонларнинг соғлиги учун хавфли бўлган зооантропоноз касалликларнинг тарқалишини олдини олиш, эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш” борасида ходимларнинг малака кўникмалари оширилди. Маъруза якунида ходимлар учун қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

 Республикаҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази

ИЖОДИЙ ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТАДИ

Chop etildi: 18.05.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ижодий ҳамкорлик давом этади

“Ўзбекистон 24” радиоканалида “Агроолам” эшиттириши таҳририяти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Ҳамкорлик доирасида эшиттиришнинг навбатдаги сонида мамлакатимизда балиқчилик тармоғини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар, интенсив усулда балиқ етиштириш ҳамда озиқлантиришнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида суҳбат уюштирилди.

Мулоқотда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси бошқарма бошлиғи Суҳробжон Эгамбердиев мавзуга доир барча саволларга атрофлича жавоб берди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ЁШ МУТАХАССИСЛАР УЧУН АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Chop etildi: 15.05.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ёш мутахассислар учун амалий машғулотлар ўтказилди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида биология соҳасида ҳамкорлик дастури доирасида ўқув-амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Марказнинг ИФА ва ПЦР лабораторияларида малакали ветеринария мутахассиси М.Эранов томонидан ёш мутахассислар учун устоз-шогирд анъанаси асосида қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари юқумли касаллигига иммунаферментли таҳлили (ИФА) ёрдамида ташхис қўйиш бўйича ўқув-амалий машғулот ўтказилди.

САМАРҚАНДДА ЛАТВИЯ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Chop etildi: 02.03.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yurtimiz yangiliklari

САМАРҚАНДДА ЛАТВИЯ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Латвия табиий фанлар ва технологиялар университетининг халқаро алоқалар бўйича мутахассислари Волдемарс Барисс ва Лигита Ваита ҳамда “Baltic Center” ташкилоти вакили Ксения Долченколар қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институтига ташриф буюрди. Ташриф давомида ректор бошчилигидаги институт жамоаси ва латвиялик экспертлар ўртасида таълим соҳасига оид музокаралар олиб борилди. Учрашув давомида бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, ташкил этилаётган қўшма факультетнинг молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маълумки, Латвия Университети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўртасида “Озиқ овқат хавфсизлиги ва инновациялар” йўналишида қўшма факультет ташкил этиш бўйича музокаралар бошланиб, ниҳоясига етди. Натижада ҳар иккала олий таълим муассасаси ўртасида қўшма факультет ташкил этиш борасида келишувга эришилди. Янги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб факультетга талабаларни қабул қилиш жараёнлари бошланади.

ТОШКЕНТДА БЕЛАРУСЬ – ЎЗБЕКИСТОН АГРАР ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Chop etildi: 26.02.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Унда Беларусь Республикасидан 80 дан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг 150 нафарга яқин мутахассис вакиллари, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчилар, ускуна ва технологияларни етказиб берувчилар, инвесторлар, дизайнерлар, соҳанинг етук мутахассислари иштирок этишмоқда. Шу муносабот билан Беларусь Республикаси бир грух мутахассис вакиллари билан Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик-овкат махсулотлари хавфсизлиги Давлат марказда хам учрашув булиб ўтди.

Мазкур форумда ўзаро ҳамкорлик, режалаштирилаётган қўшма лойиҳалар ҳам муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида Беларусь чорвачилик хўжаликлари, агросаноат ва машинасозлик корхоналарининг маҳсулотлари, аграр соҳадаги экспорт имкониятлар, соҳага илмий ёндашувнинг долзарб жиҳатлари, Беларусь – Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари бўйича кўплаб мавзуларда маърузалар намойиши бўлиб ўтмоқда.

Пойтахтимизда Беларусь – Ўзбекистон аграр форуми бўлиб ўтмоқда (лавха)

ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИК ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ: “ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖИ НАСЛЧИЛИККА БОҒЛИҚ”

Chop etildi: 25.02.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИК ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ: "ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖИ НАСЛЧИЛИККА БОҒЛИҚ"

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Самарқанд ветеринария медицинаси институтида “Сунъий уруғлантириш ва наслчилик ишининг ҳуқуқий нормалари бўйича инструкторлар тренинг дастури” мавзусидаги ўқув машғулотлари бошланди.
Унда хорижлик экспертлар билан биргаликда институт олимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар ва талабалар ҳам иштирок этишмоқда.
Навоий, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари чорвачилик хўжаликлари раҳбарлари ва ветеринария мутахассислари учун ташкил этилган бир ҳафталик ўқув семинар машғулотларида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги – ТIКАнинг малакали мутахассислари ва олимлари томонидан маърузалар ҳамда ўқув дастурлари намойиш этилмоқда.

ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАЙВОНЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Chop etildi: 18.02.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини янада ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Туркиялик инвестор Ramazan Ecirli томонидан ташкил этилган Ўзбекистонда фаолият юритаётган «BS MEDICAL» компанияси ўртасида Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини янада ривожлантириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Меморандумда ҳайвонларни идентификация қилиш, бу борада мутахассислар билим ва кўникмаларини ошириш, қулоқ биркалари ишлаб чиқариш каби йўналишларда ҳамкорликни амалга ошириш белгиланди.

 

Инвестор томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати 4 млн. АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:

  • Ўзбекистон стандартларига мувофиқ йирик ва майда шохли моллар учун электрон ва визуал биркалар ишлаб чиқарувчи завод қуриш;
  • ҳайвонларни идентификация қилишга жалб қилинадиган мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш марказини ташкил этиш;
  • ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва кенг жорий қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш;

Шу билан бир қаторда, «BS MEDICAL» компанияси томонидан Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва кенг жорий этиш мақсадлари учун 3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ажратилиши назарда тутилмоқда.

Ушбу англашув меморандумининг режалаштирилган тадбирларини мувофиқлаштириш ҳамда юзага келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида ҳар икки томондан масъуллар белгиланди.

Манба; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Хорижий экспертлар иштирокида анжуман бўлиб ўтди

Chop etildi: 18.02.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

 

Қўмитанинг хорижий консультантлари ва хорижий экспертлар иштирокида Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТДА “ЎЗБЕКИСТОНДА ЧОРВАЧИЛИКНИНГ ЯНГИ ДАВРИ, ИСТИҚБОЛИ ВА МУАММОЛАР” МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО АНЖУМАН БЎЛИБ ЎТМОҚДА.

Chop etildi: 27.01.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Тошкентда “Ўзбекистонда чорвачиликнинг янги даври, истиқболи ва муаммолар” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

Мазкур анжуманда Германия, Туркия, Исроил, Австрия, АҚШ, Нидерландия ва Швеция каби давлатлардан соҳанинг етук мутахассислари, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчилар, фойдаланувчилар, соҳа олимлари, ем маҳсулотларини етиштириб берувчилар, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар мутахассислари қатнашмоқда. Мақсад замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш, зотли қора молларни парваришлаш ва кўпайтириш, озуқа базасини янада яхшилаш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганишдир.

БИОЛОГИЯ СОХОСИДА ХАМКОРЛИК ДАСТУРИ ДОИРАСИДА (ПСОБ) СМЕНАР 27-31 ЯНВАР КУНЛАРИ БУЛИБ УТАДИ

Chop etildi: 24.01.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Биология сохосида хамкорлик Дастури доирасида (ПСОБ) лаборатория ходимлари учун укув курси,  сменар жорий йилнинг 27-31 январ кунлари булиб утади.