Айни кунларда гўзал ва жаннатмакон юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрибди.
Баҳорнинг илиқ кунлари, дала-даштнинг яшилликка, дарахтларнинг ажиб бир гўзалликка бурканиши кўнгилларга ўзгача бир сурур бахш этмоқда. Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олийжаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам барчамиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланди. Жорий йилнинг 19-март куни Pеспублика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида Наврўз умумхалқ байрам тадбири кўтаринки руҳда, катта шодиёна билан нишонланди. Ташкил қилинган тадбирдан мақсад: марказ ходимлари орасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтиришдир. Байрамда Наврўзнинг рамзи сумалак қилинди. Шунингдек миллий таом ош тайёрланди. Байрам кўтаринки руҳда ўтди.