• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Press relizlar

ҲАЙВОНЛАРНИ ЭЛЕКТРОН НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА 3 КУНЛИК ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БОШЛАНДИ

Chop etildi: 10.03.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,Press relizlar,Yurtimiz yangiliklari

ҲАЙВОНЛАРНИ ЭЛЕКТРОН НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА 3 КУНЛИК ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БОШЛАНДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида соҳа мутахассислари учун 3 кунлик ўқув-амалий семинар бошланди. Унда ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини кенг жорий этиш, электрон база назоратини юритиш, амалиётга тадбиқ этиш ва бошқа қатор масалалар муҳокама қилинмоқда. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Ветеринария ахборот тизими” (VIS) платформасининг бир тармоғи ҳисобланган “Чинор” деб номланувчи тизимда ишлаш тартибини ўрганиш ва амалиётга босқичма-босқич жорий этиш айни кунда мақсадга мувофиқ жараён ҳисобланади. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат ветеринария хизмати ҳодимлари, “Чорванасл” марказларининг мутахассислари иштирок этишмоқда. Семинарда янги ишлаб чиқилган мазкур ягона электрон маълумотлар базасининг дастлабки босқичларини амалиётга жорий этиш бўйича маърузалар ҳамда тақдимотлар бўлиб ўтмоқда.
– Ушбу янги жорий этилаётган “Чинор” электрон маълумотлар базасини худудларда жорий этилиши, амалиётда қўлланилишини таҳлил қилиш мақсадида қўмитанинг маъсул мутахассислари таркибидан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилган. Худудий мутахассислар билан ҳамкорликда электрон маълумотлар базасини амалиётга жорий этишни жадаллаштириш керак, – дея таъкидлади қўмита раиси ўринбосари А.Акбаров.
Маълумки, ҳайвонларни идентификация қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этади.
Чорва молларини босқичма-босқич идентификация қилиш, бу бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва электрон ахборот тизимини жорий қилиш, шунингдек бу жараёнда ходимлар малакасини босқичма-босқич ошириб бориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ўқув-амалий семинарида иштирок этиб, ушбу тизимни ўзлаштирган мутахассисларга қўмита томонидан маҳсус сертификатлар топширилади. Сертификатга эга бўлган маъсул ходимлар томонидан жадвал асосида туманларда электрон маълумотлар базасида ишлаш тартиби юзасидан семинар-тренинглар ташкил этилади.
Семинар ўз ишини давом эттирмоқда.

Манба; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

2019 ЙИЛ 17-18 ДЕКАБР КУНЛАРИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ МОСКВА ШАХРИДА УТКАЗИЛГАН ХАЛКАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БУЛИБ УТДИ

2019 ЙИЛ 17-18 ДЕКАБР КУНЛАРИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ
МОСКВА ШАХРИДА УТКАЗИЛГАН ХАЛКАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БУЛИБ УТДИ

Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик-овкат махсулотлари
хавфсизлиги давлат марказининг директор биринчи уринбосари
Н.Б.Каримованинг 2019 йил 17-18 декабр куилари Россия Федерациясининг
Москва шахрида утказилган “Микробларга карши препаратларга
бардошлилик ва озик-овкат хавфеизлик хавф-хатарига тахлил килиш
масалалари буйича халкаро конференция”сида иштироки тугрисида.

БМТ нинг Кишлок хужалиги ва озик-овкат ташкилоти (ОАО) бош
директориниш уринбосари ва Европа ва Марказий Осий буйича худудий
вакили Рахманин Владимир Олегович сузга чикиб, Европа ва Марказий Осиё
давлатлари томонидан “Микробларга карши препаратларга бардошлилик ва
озик-овкат хавфеизлик хавф-хатарига тахлил килиш масаладлари” буйича
халкаро майдонда бир канча давлатлар мисолида олиб борилаётган ишлар
билан таништирди.

ПРЕСС РЕЛИЗЛАР

Chop etildi: 07.03.2019

Kategoriyalar: Press relizlar

  • “РЕСПУБЛИКАДА ЎТКАЗИЛГАН “ҚУТУРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ” ТАДБИРИ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР” МАВЗУСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ

    Жорий йил 7 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат ветеринария қўмитасининг «Қутуриш касаллигининг келиб чиқишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

  • МАТБУОТ АНЖУМАНИ

    Жорий йил 19 сентябр куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ветеринария соҳасидаги мутахассис кадрлар тайёрлаш, уларни тақсимлаш ва малакасини ошириш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

  • МАТБУОТ АНЖУМАНИ

    Жорий йил 29 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижроси ҳамда ўтган давр мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилади.