• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Hukumat qarorlari va farmoishlari

Марказий Осиё давлатлари чегараларида соғлиқни сақлаш масалаларида бошқарув кучайтирилади

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “COVID-19 пандемияси ва бошқа юқумли касалликларга жавобан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларида соғлиқни сақлаш масалаларида бошқарувни кучайтириш” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Марказий Осиё мамлакатларида касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг минтақавий офиси (CDC), Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, ДХХ чегара қўшинлари, ИИВ фуқаролик ва миграция бош бошқармаси, Транспорт вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда “COVID-19 пандемияси ва бошқа юқумли касалликларга жавобан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларида соғлиқни сақлаш масалаларида бошқарувни кучайтириш” лойиҳаси мақсад ва вазифалари, лойиҳани ҳамкор тузилмалар билан амалга оширишда кўмаклашиш ва келгусида ҳамкорликни ривожлантириш учун мультисекториал гуруҳ яратиш, Ўзбекистон чегарасидан кириб келиш пунктларида эҳтиёжларни баҳолаш воситалари ва уларни мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, COVID-19 пандемияси, унинг Марказий Осиё мамлакатларига етказган зарари, келгусида амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳалар ва уларнинг истиқболлари ҳақида сўз юритилди. Лойиҳа доирасида ишлаб чиқилиши кўзда тутилган “Йўл харитаси”нинг дасталбки кўриниши намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари секцияларга бўлиниб, “Йўл харитаси”га ўзгартиришлар киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқди.

Республика ИИБлари Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари “раҳбар ҳодимларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш” бўйича ташкил этилган ўқув курсида А.Юсубахмедов маъруза ўқиди.

Республика ИИБлари Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари “раҳбар ҳодимларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш” бўйича ташкил этилган ўқув курсида Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавсизлиги Давлат маркази лаборатория мудири А.Юсубахмедов хамда мутахасиси И.Саттаров маъруза ўқиди.
Маъруза давомида “Республикамиз ҳудудида одамлар ва ҳайвонларнинг соғлиги учун хавфли бўлган зооаноз касалликларнинг тарқалишини олдини олиш, эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш” борасида ходимларнинг малака кўникмалари оширилди. Маъруза якунида ходимлар учун қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Parranda gripp

 

Maʼlumki kunlar soviy boshlashi bilan qushlarning migratsiya jarayoni boshlanadi. Ayni qushlarning boshqa joylarga koʻchishi paytida parranda grippi tarqalish ehtimoli oshadi.

Bu haqda Butunjahon sogʻliqni saqlash tashkilotining Yevropa byurosi tomonidan maʼlum qilindi.

“Parranda grippi virusining ayrim turlari odamlar hayoti uchun xavfli boʻlishi mumkin, shuning uchun kasal va oʻlik qushlarga ehtiyotkor munosabatda boʻlish kerak”, deyiladi byuro xabarida.

Maʼlum qilinishicha, 2018 yilning 1 iyunidan 2018 yil 1 oktyabrgacha Jahon sogʻlom hayvonlarni himoya qilish tashkiloti mutaxassislari Rossiyada uy hayvonlari orasida parranda grippi (A(H5N2) bilan bogʻliq 81 ta holatni qayd etishgan. Rossiya Federatsiyasining veterinariya va fitosanitariya nazorati boʻyicha federal xizmatlardan biri esa mazkur holatda hatto ushbu grippning eng xavfli formasi — A(H5N8) ham qayd etilganini tasdiqlagan.

👇👇каналга уланиш👇👇
https://t.me/veterinariyatashxismarkazi

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ИНСПЕКТОРИНИНГ ҚАРОРИ

Chop etildi: 10.09.2020

Kategoriyalar: Hukumat qarorlari va farmoishlari,Sohaga oid hujjatlar,Yangiliklar

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда чорвачилик ва паррандачиликни комплекс ривожлантиришда кенг кўламли ислоҳотлар ва давлат дастурлари, шунингдек, эпизоотик осойишталик ва озик-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий тадбирлар изчил амалга оширилмокда.

Шу билан бирга, истеъмолчиларни хавфли ва сифатсиз маҳсулотларни истеъмол қилишдан ҳимоя қилишнинг етарли даражада самарали тизими яратилмаганлиги оқибатида қатор муаммолар, шу жумладан, республикада ҳайвонлар ва истеъмолчилар орасида юқумли касалликлар қўзғатувчиларинининг таркалиш хавфи юзага келмокда.

Республика худудига ута хавфли юкумли касалликларни қўзғатувчилар кириб келишининг олдини олиш ҳамда тарқалиши хавфини бартараф этишнинг хавфсиз муҳофазанинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш тартиб таомилларини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2021 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт килувчилар) реестрига (кейинги ўринларда – Реестр) киритилган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахсларга рухсат берилади;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга ветеринария рухсатномаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади;

ушбу тартиб фавқулодда вазиятларда, халкаро кўргазмаларда қатнашишда, лаборатория тахлиллари учун намуналарда, шунингдек, дипломатик корпус, ўқув муассасалари, илмий ва давлат мақсадлари учун олиб келинадиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 166-модда) билан тасдиқланган Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди оркали транзит қилишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳукукий хужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзақов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т.Норқобилов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов

Тошкент шаҳри,

2020 йил 11 май,

277-сон

Chop etildi: 15.05.2018

Kategoriyalar: Hukumat qarorlari va farmoishlari