• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Prizident qarorlari va farmoishlari

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директори Б.С. Тангяриков томонидан 2021-йил 1-ярим йиллигида сайёр қабулларни ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2021-йил 6 -апрель куни Оқолтин туманида жисмоний ва юридик шахс вакиллари, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва туманлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат марказлари мутахасислари қабул қилинди.

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директори Б.С. Тангяриков томонидан 2021-йил 1-ярим йиллигида сайёр қабулларни ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2021-йил 6 -апрель куни Оқолтин туманида жисмоний ва юридик шахс вакиллари, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва туманлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат марказлари мутахасислари қабул қилинди.

Қабулда Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директори Б. Тангяриков давлатимиз томонидан фермерларга яратилаётган қулайликлар тўғрисида гапириб, ветеринария соҳасида ҳам ташхис марказларини янада ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилаётганлигини, паррандачилик маҳсулотларини текшириш бўйича алоҳида лаборатория ва чорва молларига бериладиган ем-хашаклар текшириш лабораториялари ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилганлигини айтиб ўтди ва ташхис марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ходимлар талабга жавоб берадиган малакага эга бўлишлари зарурлигини таъкидлаб ўтди.

 

Veterinariya

Veterinariya, veterinariya tibbiyoti, baytariya (lot. veterinarius — hayvonlarni parvarish qiluvchi, hayvonlarni davolovchi) — hayvonlar kasalliklarini oʻrganuvchi fanlar majmui hamda hayvonlar kasalliklarining oldini olish va ularni yoʻqotish, aholini odam va hayvonlar uchun umumiy boʻlgan kasalliklardan muhofaza qilishga qaratilgan tadbirlar tizimi. Veterinariya shartli ravishda 3 guruhga ajratiladigan fanlarni oʻz ichiga oladi: veterinariya- biologiya fanlari — hayvonlarning sogʻlom va kasal organizmlari tuzilishi va hayot faoliyatini, kasallik qoʻzgʻatuvchilarini, dori moddalarining organizmga taʼsirini oʻrganadi (hayvonlarning normal va patologik anatomiyasi, fiziologiyasi, hayvonlar biokimyosi, Veterinariya mikrobiologiyasivirusologiyamikologiyafiziologiya va boshqalar); klinik fanlar — hayvonlar kasalliklarini, ularni aniqlash usullarini, kasalliklarning oldini olish va ularni bartaraf etishni oʻrganadi epizootologiya va infeksion kasalliklar, parazitologiya, invazion kasalliklar, ichki yuqumli boʻlmagan kasalliklar, xirurgiya, akusherlik va ginekologiya (sunʼiy qochirish bilan birga) va boshqalar veterinariya-sanitariya fanlar i — hayvon organizmiga tashqi omillar taʼsirini, hayvonlar yashaydigan muhitni yaxshilash muammolarini (zoogigiyena), shuningdek hayvonlardan olinadigan mahsulotlar va xom ashyo sifati masalalarini oʻrganadi (Veterinariya sanitariyasi, Veterinariya sanitariya ekspertizasi).

Veterinariya zootexnika, biol., kimyo va boshqalar fanlar bilan chambarchas bogʻliq. Veterinariya mutaxassislari olib boradigan tadbirlar (profilaktika, davolash, epizootiyaga qarshi kurash, veterinariya-sanitariya tadbirlari) chorvaga kasalliklar yetkazadigan zarar hajmini qisqartirish imkoniyatini yaratadi, chorva bosh sonini saqlab qolishni va chorvachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni koʻpaytirishni taʼminlaydi. Hayvonlar va odam uchun umumiy boʻlgan kasalliklarga qarshi kurash, hayvonot mahsulotlari sifatini nazorat qilish odamlarning kasalliklarga chalinishini kamaytirishga yordam beradi.

Odamlar hayvonlarni qoʻlga oʻrgatgan va ulardan xoʻjalik maqsadlarida foydalangan davrdan boshlab hayvonlarni davolab ham kelganlar.

Oʻzbekistonda keng tarmoqli Veterinariya muassasalari va tashkilotlari, ilmiy tadqiqot institutlari va stansiyalari, Veterinariya boʻyicha mutaxassislar tayyorlaydigan oliy oʻquv yurtlari va texnikumlari tashkil etilgan. Oʻzbekistonda Veterinariya vrachlari Samarqand qishloq xoʻjaligi institutida tayyorlanadi (1929 y.dan). Veterinariya sohasidagi ilmiy tadqiqot ishlari Oʻzbekiston veterinariya instituti (Samarqand viloyati)da olib boriladi (qarang Veterinariya instituti). Respublikadagi bir qator qishloq xoʻjaligi kollejlarida oʻrta maxsus maʼlumotli Veterinariya mutaxassislari tayyorlanadi. Respublikada Veterinariya fani rivojiga G. I. Skryabin, M. A. Sultonov, J. Azimov, N. V. Badanin, E. H. Ergashev, N. M. Matchonov, R. X. Xaitov, B. S. Salimov, M. Aminjonov, Sh. Azimov, A. O. Oripov, T. Q. Qobilov, O. M. Mavlonov, A. L. Roʻzimurodov, Z. N. Norboyev, J. Shopoʻlatov, S. I. Voxddov, Sh. I. Ibragimov, X. Z. Ibragimov, Sh. T. Rasulov, D. X. Narziyev, F. X. Majidov va boshqalar katta hissa qoʻshdilar. Respublikada Veterinariya ishlariga umumiy rahbarlikni Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligining Veterinariya bosh boshqarmasi olib boradi. Veterinariya vazifalari, Veterinariya xizmatini tashkil etish asoslari, Veterinariya mutaxassislarining huquq va burchlari Oʻzbekiston Respublikasining “Veterinariya toʻgʻrisida” qonunida (1993 yil 3 sentabr) belgilab berilgan.

ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН КЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА.

Чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда чорвачиликка ихтисослашган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Паррандасаноат» уюшмаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси ва «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасининг Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашини (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ҳамда Республика кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

чорвачилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш саноати корхоналари ҳамда чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

чорвачиликнинг барча тармоқлари ва наслчилик соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш ҳамда бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

чорвачилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг чорвачилик тармоқларини барқарор ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини ҳамда чорвачилик бўйича инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан ахборотларини мунтазам тинглаш;

чорвачилик ва наслчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, маҳсулдорликни ошириш ва озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

чорвачилик хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилинишини ташкил этиш ҳамда чорва бош сонидан келиб чиқиб, мутаносиб равишда экин ерлари ажратилишини назорат қилиш;

чорвачиликнинг барча тармоқлари фаолиятини илмий асосда ташкил этиш, илмий-тадқиқот натижалари ва инновацион ишланмаларни маҳсулот ишлаб чиқариш ва наслчилик-селекция амалиётига жорий этиш ишларини йўлга қўйиш;

чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш, жумладан, янги қувватларни ишга тушириш ва маҳсулотлар турларини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш;

кадрларни тизимли тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик бўйича, шу жумладан чорва комплексларини қуриш, йирик ва майда шохли наслдор чорва молларини харид қилиш, чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ёки кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этиш;

б) Жамғарма томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига эквиваленти 20 миллиард сўмдан ошмайдиган хорижий валютадаги кредитлар учун — тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизигача, лекин 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этиш.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу банд талаблари тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликлар ва компенсацияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг аввал қабул қилинган ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан тасдиқланган шартларига татбиқ этилмайди.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 — 2022 йилларда:

а) чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:

республика ҳудудида фаолият юритаётган наслчилик хўжаликларидан сотиб олинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм миқдорида;

хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;

б) «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:

интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 миллион сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган 1 дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоизи миқдорида;

в) «Паррандасаноат» уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 9 минг сўмини қоплаш учун давлат томонидан субсидия ажратилади.

4. 2020 йилда сотиб олинадиган наслдор:

а) қорамоллар учун ажратиладиган субсидиянинг умумий суммаси:

республика ҳудудида фаолият юритаётган наслчилик хўжаликларидан сотиб олиш учун 10 миллиард сўм миқдорида;

хорижий давлатлардан импорт қилиш учун 40 миллиард сўм миқдорида;

б) қўй ва эчкиларни импорт қилиш учун ажратиладиган субсидиянинг умумий суммаси 6 миллиард сўм миқдорида белгилансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга, интенсив усулда балиқ етиштирувчи ва паррандачилик хўжаликларга субсидия бериш харажатларини 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланишини таъминласин ва 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида тегишли маблағ ажратилишини назарда тутсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

а) чорвачилик соҳасини ривожлантириш стратегиясини, шу жумладан соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишларини ишлаб чиқиш учун мустақил консалтинг компанияларини ўрнатилган тартибда жалб қилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқсин ва 2020 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кўриб чиқиш учун киритсин.

Бунда, мустақил консалтинг компанияларини жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасидан қоплансин;

б) Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ва «Паррандасаноат» уюшмаси билан биргаликда ўн беш кун муддатда мазкур қарорнинг 3-бандида белгиланган чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга, интенсив усулда балиқ етиштирувчи ва паррандачилик хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартибларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, субсидия бериш «Ўзбекчорванасл» агентлиги томонидан амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси чорвачилик соҳасини ривожлантириш стратегиясига асосланган ҳолда 2020 йил 1 июлга қадар 2021-2022 йилларда республикада фаолият юритаётган наслчилик хўжаликлари томонидан сотиладиган ва импорт қилинадиган наслдор қорамоллар, қўй ва эчкилар ҳамда жўжалар сонидан келиб чиқиб, ажратилиши керак бўлган субсидия ҳисоб-китобини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Молия вазирлигига киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда чорвачилик соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ва чора-тадбирларга Осиё тараққиёт банкининг чорвачиликни ривожлантириш учун 150,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари йўналтирилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар сунъий сув ҳавзаларининг ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, ушбу майдонларга ер солиғининг табақалаштирилган ставкаларини қўллаш бўйича асосланган таклифларини Молия вазирлигига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги киритилган таклифлар асосида ер солиғининг табақалаштирилган ставкаларини қўллашни 2021 йил бюджети лойиҳасини тайёрлашда инобатга олсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 июнга қадар балиқ етиштирувчи хўжаликларга бириктирилган сунъий ва табиий сув ҳавзаларининг кадастр ҳужжатларини «Ўздаверлойиҳа» институти билан ўзаро шартнома асосида расмийлаштирилишини таъминласин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

а) 2020 йилда яйловлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5742-сон Фармонида назарда тутилган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш ҳисобидан озуқабоп экинларни етиштиришни йўлга қўйиш учун чорвачилик хўжаликларига ажратиб берилишини таъминласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда пахта-тўқимачилик кластерлари ва пахтачилик-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари экин майдонининг 10 фоизига беда экилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ушбу топшириқ ижроси юзасидан Республика кенгашига 2020 йил 1 майга қадар ахборот киритсин.

12. Республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан чорвачилик, шу жумладан паррандачилик хўжаликларига озуқабоп экинлар экиш учун чорва моллари ва парранда бош сонига мутаносиб равишда экин ерлари ажратилишини доимий равишда назорат қилиб борсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ходимларини жалб қилган ҳолда жойларда сут соғувчиларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари ва «Паррандасаноат» уюшмаси билан биргаликда паррандаларнинг юқори маҳсулдор зотлари ва кроссларини урчитиш билан шуғулланувчи гўшт йўналишидаги II тартибли репродуктор наслчилик паррандачилик корхоналари фаолиятини йўлга қўйсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва «Uzbekistan Airways» АЖнинг 2022 йил 1 январга қадар «Паррандасаноат» уюшмаси таркибидаги паррандачилик корхоналарига ўзи ишлаб чиқарган тухум ва гўшт маҳсулотларини экспорт қилишда, наслдор инкубацион тухум ва наслдор бир кунлик жўжаларни, вакцина, ветеринария дори воситаларини импорт қилишда, истисно тариқасида, амалдаги ҳаво транспортида ташиш тарифларига нисбатан 20 фоизлик чегирма бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда озуқа экин майдонларидан келиб чиққан ҳолда 2020 — 2022 йиллар учун озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

16. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалига ўқув-тажриба участкаси учун Янгийўл тумани ҳудудидан 30 гектар;

бир ой муддатда «Ўзбекчорванасл» агентлиги ҳузуридаги «Ўзнаслчилик» давлат корхонасидаги наслдор буқаларни озиқлантириш учун озуқабоп экинлар экишга Қибрай, Юқоричирчиқ ва Ўртачирчиқ туманлари ҳудудидан 80 гектар суғориладиган ер майдони ажратилишини таъминласин.

17. «Паррандасаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Жомий кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларда бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

18. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги «Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4005-сон қарори 5-бандида белгиланган компенсация бериш тартиби лизинг ташкилотларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

20. Мазкур қарор ижроси юзасидан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров — мазкур қарорда белгиланган чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга, интенсив усулда балиқ етиштирувчи ва паррандачилик хўжаликларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов — чорва хўжаликларига ер майдонларини ажратишни таъминласин, мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин, ҳар ойда уларнинг бажарган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов — чорвачиликнинг барча тармоқларини, шу жумладан қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини ҳамда ажратилаётган субсидия маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминласин, чорвачилик хўжаликларига маҳсулдорликни оширишга кўмаклашсин, наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштирсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари — чорвачиликнинг барча тармоқлари, шу жумладан қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишида лойиҳаларни амалга оширадиган ташаббускорларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида ер майдонларини ўз вақтида ажратсинлар;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи А.Д. Хаджаев — мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, пресс-конференциялар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш йўлидаги улкан хизматлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор” фахрий унвони билан

Жумаев Уткир Тошмурадович – Ғузор туманидаги “Қоракўлчилик илмий наслчилик тажриба станцияси” масъулияти чекланган жамияти директорининг маслаҳатчиси, Қашқадарё вилояти

Тураев Машраб Нархурозович – Нуробод туманидаги “Олға” масъулияти чекланган жамияти бош чўпони, Самарқанд вилояти

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Жуманиязов Касим Хажиевич – Шовот тумани “Темир йўл обод” чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган комплекси раҳбари, Хоразм вилояти

Каримов Хуснидин Мўминович – Асака туманидаги “Обод турмуш орзуси” фермер хўжалиги бошлиғи, Андижон вилояти

Салямов Маматкул – Оҳангарон туманидаги “Жасур агро бизнес” фермер хўжалиги бошлиғи, Тошкент вилояти

Файзиева Гулнора Усмоновна – Касби туманидаги “Хўжақулов Бекжон” фермер хўжалиги бошлиғи, Қашқадарё вилояти

“Дўстлик” ордени билан

Вахабов Даврон Абдужалалович – Шаҳрисабз шаҳридаги “Оқ сарой кластер” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Қашқадарё вилояти

Жамолдинов Авазбек Акбарович – Улуғнор туманидаги “Андижон бройлер” фермер хўжалиги бошлиғи, Андижон вилояти

Саттаров Уткур Хамидович – Ўзбекистон туманидаги “Соҳибкор Тоғай” фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти

Собиров Саматжон Набижонович – Чуст туманидаги “Наби Собир” фермер хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти

Яркулова Юлдузхон Газимовна – Кармана туманидаги “Воҳид Мусо” фермер хўжалиги бошлиғи, Навоий вилояти

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Каримов Хамит Исакович – Поп тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими участка мудири, Наманган вилояти

Маҳатов Муродулло Сулайманович – Бахмал туманидаги “Олис тоғлар” фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти

Пайғамбаров Абдумуталиб Абдубаннобович – Учкўприк туманидаги “Азизов Акбарали” фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти

Рахмонов Давлат Амонович – Сардоба туманидаги чорвадор-чўпон, Сирдарё вилояти

Туйчиев Рахатжан Турсинович – Избоскан туманидаги “Избоскан шоналари” фермер хўжалиги бошлиғи, Андижон вилояти

“Шуҳрат” медали билан

Абдуллаев Абдурасул Неъматович – Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – “Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори

Аккиев Шуҳратжон Жумаевич – Олот туманидаги “Жумагелди” фермер хўжалиги бошлиғи, Бухоро вилояти

Ахмедов Азиз Тошпўлатович – Навбаҳор туманидаги “Қир ариқ” фермер хўжалиги бошлиғи, Навоий вилояти

Курбанов Отабек Хасанович – Янгибозор туманидаги “Хоразм фахри” фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти

Тоштемиров Олимжон Кушбакович – Зарбдор туманидаги “Ютуқ майдони” фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти

Уринов Фахридин Очилович – Хатирчи туманидаги “Орзу” фермер хўжалиги бошлиғи, Навоий вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Сўнгги йилларда республикада ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишларда олиб борилган ишлар лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам асос яратди.
Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Адлия вазирлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин: 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда чорвачилик ва паррандачиликни комплекс ривожлантиришда кенг кўламли ислоҳотлар ва давлат дастурлари, шунингдек, эпизоотик осойишталик ва озик-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий тадбирлар изчил амалга оширилмокда.

Шу билан бирга, истеъмолчиларни хавфли ва сифатсиз маҳсулотларни истеъмол қилишдан ҳимоя қилишнинг етарли даражада самарали тизими яратилмаганлиги оқибатида қатор муаммолар, шу жумладан, республикада ҳайвонлар ва истеъмолчилар орасида юқумли касалликлар қўзғатувчиларинининг таркалиш хавфи юзага келмокда.

Республика худудига ута хавфли юкумли касалликларни қўзғатувчилар кириб келишининг олдини олиш ҳамда тарқалиши хавфини бартараф этишнинг хавфсиз муҳофазанинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш тартиб таомилларини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2021 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт килувчилар) реестрига (кейинги ўринларда – Реестр) киритилган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахсларга рухсат берилади;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга ветеринария рухсатномаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади;

ушбу тартиб фавқулодда вазиятларда, халкаро кўргазмаларда қатнашишда, лаборатория тахлиллари учун намуналарда, шунингдек, дипломатик корпус, ўқув муассасалари, илмий ва давлат мақсадлари учун олиб келинадиган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 166-модда) билан тасдиқланган Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди оркали транзит қилишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳукукий хужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзақов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т.Норқобилов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов

Тошкент шаҳри,

2020 йил 11 май,

277-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4576-сон қарори қабул қилинди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АЪЗОЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил 21 январдаги қарорларига мувофиқ, Бош вазир лавозимига А.Н. Арипов тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 22 январдаги тегишли қарорларига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар маъқулланган.

Chop etildi: 05.03.2019

Kategoriyalar: Prizident qarorlari va farmoishlari,Sohaga oid hujjatlar