• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Yangiliklar

yuqumli kasalliklarni aniqlash va oldini olish

Chop etildi: 27.06.2021

Kategoriyalar: Hududiy markazlar,Yangiliklar

2021 yil 24 iyun kuni Samarqand viloyati hayvonlar kasalliklari tashxisi va oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi markazining ”bakteriologiya, parazitologiya va mikologiya” laboratoriyasida yuqumli kasalliklarni aniqlash va oldini olish bo’yicha shaxar va tuman tashxis markazlari bakteriolog mutaxasislari ishtirokida o’quv seminar bo’lib o’tdi.

Амалиёт

Chop etildi: 26.06.2021

Kategoriyalar: Hududiy markazlar,Markaz haqida,Yangiliklar

Қашқадарё вилояти ва туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази ходимлари лабораториялар иш фаолияти, касалликларга ташхис қўйиш усуллари, меёрий хужжатлар ва лабораторияда юритиладиган хужжатларни ўрганиш, билим кўникмаларини ошириш ҳамда устоз ва шогирд анъаналарини давом эттириш максадида Республикаси ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказига ташриф буюришди. Ҳодимлар Республика ташхис марказининг кўп йиллик иш тажрибасига эга, малакали мутахасисларга бириктирилиб, 5 кун давомида тажриба оширишди. Амалиёт якунида ташхис маркази директори Б.С Тангяриков томонидан махсус сертификатлар топширилди.

Сирдарё тумани Камаристон Дехқон бозори.

Chop etildi: 25.06.2021

Kategoriyalar: Hududiy markazlar,Yangiliklar

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани Камаристон Дехқон бозори Ветеринария, санитария, экспертиза, микробиология ва озиқ – овқат хавфсизлиги лабораториясида сотувга келтирилган чўчқа гўштидан намуналар олиш тартиби, уларни “триханаллиёз” касаллигига текшириш усулларини амалиётда ўрганиш бўйича ўқув амалий семинар ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази иш жараёнлари.

Chop etildi: 23.06.2021

Kategoriyalar: Hududiy markazlar,Yangiliklar

Қорақалпоғистон Республикаси ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази иш жараёнлари.
Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан марказнинг серология ва биохимия лабораториясида йирик шохли молларнинг тери намуналари куйдирги касаллигига текширилмоқда.

Хоразм вилоятида ветеринария лабораториялари мутахассислари учун семинар ташкил этилди

Chop etildi: 22.06.2021

Kategoriyalar: Hududiy markazlar,Yangiliklar

Хоразм вилоятида ветеринария лабораториялари мутахассислари учун семинар ташкил этилди

Ҳудудлардаги мавжуд деҳқон бозорларидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари ходимларининг тажриба орттириши ва касбий кўникмаларини шакллантириш мақсадида семинарлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида ҳам етти кунлик ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Шунингдек семинар якунида барча ветеринария лабораториялари мутахассислари аттестациядан ўтказилди ҳамда махсус сертификлар топширилди.

Навоий вилояти Нурота туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази иш жараёнлари

Chop etildi: 17.06.2021

Kategoriyalar: Hududiy markazlar,Yangiliklar

Навоий вилояти Нурота туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази иш жараёнлари

Ветеринария мутахассислари томонидан марказнинг серология лабораториясида ҳудуд аҳолисига қарашли қорамоллардан олинган сут намуналари сут халқали реакцияси қўйиш усули билан бруцеллёз касаллигига текширилмоқда.

Андижон вилояти ва туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази ходимлари тажриба оширишди.

Chop etildi: 11.06.2021

Kategoriyalar: Markaz haqida,Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Андижон вилояти ва туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази ходимлари лабораториялар иш фаолияти, касалликларга ташхис қўйиш усуллари, меёрий хужжатлар ва лабораторияда юритиладиган хужжатларни ўрганиш, билим кўникмаларини ошириш ҳамда устоз ва шогирд анъаналарини давом эттириш максадида Республикаси ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказига ташриф буюришди. Ҳодимлар Республика ташхис марказининг кўп йиллик иш тажрибасига эга, малакали мутахасисларга бириктирилиб, 5 кун давомида тажриба оширишди. Амалиёт якунида ташхис маркази директори Б.С Тангяриков томонидан махсус сертификатлар топширилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида доимий назорат олиб борилмоқда

Chop etildi: 09.06.2021

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Жорий йилнинг май ойи давомида пойтахт деҳқон бозорларида 8974 кг йирик шохли мол гўшти, 28760 кг майда шохли мол гўшти, 43880 кг парранда гўшти, 69430 кг сут ва сут маҳсулотлари, 1494650 дона тухум, 3378420 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария кўригидан ўтказилди.

Ҳудудларда ҳайвонлар касалликларини тарқалишининг олдини олиш бўйича эпизоотик тадбирлар билан бирга зарур чоралар кўрилмоқда.

Chop etildi: 08.06.2021

Kategoriyalar: Hududiy markazlar,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ҳудудларда ҳайвонлар касалликларини тарқалишининг олдини олиш бўйича эпизоотик тадбирлар билан бирга зарур чоралар кўрилмоқда

Нурота тумани ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида аҳоли қарамоғидаги йирик шохли моллардан олинган қон суртмаси тейлериоз паразитар мавсумий касаллигига текширилмокда.

Хитойда одам илк бор Н10N3 парранда гриппига чалинди

Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясида одам биринчи марта H10N3 парранда гриппига чалинди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси баёнотига асосланиб маълумот берилган.

Хабар қилинишича, Чжэньцзян шаҳридан бўлган 41 ёшли эркак жорий йилнинг апрель ойи охирида иситма ва ўзини ёмон ҳис қилишидан шикоят қилиб, шифокор ҳузурига ташриф буюрган. Мутахассис беморни шифохонага ётқизиш тўғрисида қарор қабул қилган. Ҳозирга қадар бемор деярли тузалиб кетган.

Жорий йил 28 май куни Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш миллий маркази керакли тестларни ўтказган ва эркак H10N3 билан касалланганини аниқлаган. Ҳозирда у билан алоқада бўлган барча одамлар тиббий назорат остида.

Қайд этилишича, H10N3 беморга паррандадан юққан. Бу дунёда биринчи марта одамнинг H10N3 парранда гриппига чалингани экани таькидланган.