• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Chop etildi: 04.07.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази умумий бўлим ходими Гулмира Тангярикова 1986-йил 04-июльда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида таваллуд топган.

“Бугун туғилган кун” деб номланган ушбу лойиҳада республикамиз ташхис марказларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ажойиб бахт, абадий ёшлик ва гўзаллик, чексиз қувонч, мехр-оқибат, кўтаринки кайфият хамрох бўлишини, соғлик-саломатлик, доимий фаоллик ва изчиллик, толеингиз баланд ва мисли кўрилмаган ижобий натижаларга еришиш бахти насиб етишини, хаётингиз бахтли лахзаларга ва такрорланмас ажойиб хаяжонли дақиқаларга тўла бўлшини тилаймиз.

 

 

           Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси

ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 2021-2030 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН СТРАТЕГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳасини ривожлантиришнинг 2021-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ишлаб чиқилмоқда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида 2021-2030 йилгача бўлган давр мобайнида чорвачиликни барқарор ривожлантиришга мўлжалланган стратегия тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда қўмита раиси ва раис ўринбосарлари, қўмита масъул ходимлари ҳамда консалтинг компаниялар экспертлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳасини ривожлантиришни 2021-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси бўйича музокаралар олиб борилди.

Унда Республикада чорвачилик ва унинг тармоқларини барқарор ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамжларини янада ошириш, аҳолини чорвачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, жаҳон тажрибалари асосида тармоқларни ислоҳ қилиш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш бўйича фикрлар илгари сурилди.

Ўзбекистон Республикасининг чорвачилик соҳасини ривожлантириш стратегияси халқаро стандартларга мос равишда илғор хорижий тажрибалар, халқаро ташкилотлар экспертларининг фикр-мулоҳазалари ўрганилган ҳолда ишлаб чиқилаётгани такидлаб ўтилди.

Мамлакатда аҳоли сонининг ўсиб бориши, уларни чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабининг бугунги кундаги кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, стратегиянинг асосий мақсад ва вазифалари белгиланди.

Шунингдек, республика аҳолисини чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш;

чорвачилик ва унинг тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, маҳсулот сифатини янада яхшилаш ва халқаро миқёсда рақобатбардошлигини ошириш;

соҳада давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш;

тармоққа илм-фан, рақамли ахборотлар тизимларини кенг жорий этиш каби муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, Республикадаги паст рентабелли фермер хўжаликларининг инфратузилмасини қайта кўриб чиқилиши, яйлов ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, озуқа етиштириш, қорамоллар зотини яхшилаш, оилавий кооперациялар ва класстер тизимларини янада такомиллаштириш каби вазифалар долзарблиги қайд этилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ҚЎМИТА АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ “ЎЗБЕКИСТОН 24” РАДИОКАНАЛИ БИЛАН ИЖОДИЙ ҲАМКОРЛИГИ ДАВОМ ЭТАДИ

Chop etildi: 02.07.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Қўмита ахборот хизматининг “Ўзбекистон 24” радиоканали билан ижодий ҳамкорлиги давом этади

  • Радиоканалнинг “Агроолам” дастурида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси раиси Элмурод Ортиқов ва қуёнчилик билан шуғулланувчи тадбиркор Мансурбек Зайнобиддиновлар билан суҳбат уюштирилди.

“Агроолам” дастурининг галдаги сонида мамлакатимизда қуёнчиликни ривожлантириш, парваришлаш, зотдор қуёнлар етиштириш, сақлаш жойларини тўғри танлаш ҳамда озиқлантириш усуллари тўғрисида фикр юритилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси раиси Элмурод Ортиқов ва тадбиркор Мансурбек Зайнобиддиновлар журналист ва тингловчиларнинг мавзу доирасидаги барча саволларига батафсил жавоб беришди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази Серология ва биохимия лабораторияси фаолияти

Chop etildi: 02.07.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Тадбиркорлик субьектлари томонидан аҳолимизнинг истеъмоли учун етказиб берилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг сифати, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автоматлаштирилган воситалар билан жихозланган чорва молларини сўйишга ихтисослаштирилган кушхоналар фаолиятини тартибга солиш ва такомилаштириш мақсадида 2019-йилнинг 8-май ойида №-386 сонли қарори, 2019-2024-йилларда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш Миллий дастурнинг 3-боб е-бандида кўрсатилган “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш сохасида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари санитария ва гигиена қоидаларига роия қилиши устидан давлат санитария эпидемиология назорати ва ветеринария хизматлари ролини кучайтириш ҳамда назорат қилишни такомиллаштириш ” каби қарор ва дастурларда берилган вазифаларни бажариш бўйича Pеспублика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази “серология ва биохимия” лабораториясида бир қатор ишлар  амалга оширилиб келинмоқда.

Қарор ва дастурларда белгилаб берилган вазифаларни серология ва биохимия лабораторияси меёрий хужатлар асосида амалга оширади.

Чорва наслли моллардан келтирилган қон намуналарини биокимиявий таҳлиллар яъни қондаги гемоглобин, эритроцит, лекоцитларнинг миқдори, каратин, умумий оқсил, ишқорий захиралар аниқланади.

Ахолини хавфсиз, зарарсиз гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида фермер хўжаликлари, аҳоли ва қушхоналардан келтирилаётган намуналар белгиланган тартибда экспертиза хулосалари берилмоқда. 

         

           Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси

ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” ГАЗЕТАСИНИНГ 120-СОНИДА ЎҚИНГ!

Chop etildi: 01.07.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

“Янги Ўзбекистон” газетасининг 120-сонида ўқинг!

“Янги Ўзбекистон” газетасининг жорий йил 1 июль сонида “Чорвачилик” рукни остида “Жунни қайта ишлайдиган йирик кластер вужудга келади” номли мақола чоп этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида худудларда амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида фикр юритилган.

Жумладан, Наманган вилоятида жун етиштиришга ихтисослашган кластер фаолияти тўғрисида батафсил ёритилган.

Поп туманидаги “Асадбек Чоркесар” фермер хўжалигида парвариш қилинаётган ангор зотли эчкилар, Қирғизистон Республикасидан олиб келинган 2000 бош наслли ангор зотли эчки, 400 бош ҳисори зотли қўйларни озиқлантириш жараёнлари ҳақидаги мулоҳазалар ўрин олган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Chop etildi: 01.07.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Бугун туғилган кун

Сурхондарё вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директори Абдижаббор Кенжаев 1961 йил 1 июльда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида таваллуд топган.

1989 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни тамомлаган.

У ўз фаолиятини Термиз шаҳар Давлат ветеринария бўлими бошлиғи лавозимидан бошлаган.

Абдижаббор Кенжаев, шунингдек ветеринария лабораторияларида ҳамда эпизоотияга қарши кураш бўйича кўплаб лавозимларда фаолият юритган.

Ҳозирда Сурхондарё вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директори сифатида фаолият олиб бормоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИ БАҲРОМ НОРҚОБИЛОВНИНГ “ЁШЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Chop etildi: 30.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИ БАҲРОМ НОРҚОБИЛОВНИНГ “ЁШЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ  БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Бугунги кунда мамлакатимиз ҳаётида, айниқса янги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда шижоатли, изланувчан ёшларимизнинг ўрни тобора ортиб бормоқда.

Ҳозирда барча соҳа ва тармоқларда минглаб ёшларимиз садоқат ва фидойилик билан хизмат қилмоқда.

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ветеринария соҳасида турли илмий ишланмалар ва рационализаторлик фаолияти билан шуғулланаётган талабалар ёки Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтида изланишлар олиб бораётган ёш олимларимизни кўрганда ёки уларнинг илмий ихтиролари ҳақида эшитганда ҳар қандай юртдошимиз фахрланиши аниқ.

Боиси, ёшларнинг эзгулик йўлидаги чинакам ҳаракати ёши катталарга далда бериши, юртимиз келажагини ёрқин тасаввур этишларига ишонч бағишлаши бор гап.

Чуқур замонавий билимларга эга бўлган ёшларни камол топтириш, ветеринария ва чорвачилик соҳасига етук кадрларни жалб этишни ҳозирги кунда даврнинг ўзи тақозо этади.

Айниқса, ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳам фаолият юритаётган, шу билан бир қаторда таълим олаётган ёшларимиз сафи ортиб бормоқда.

Азиз ёшлар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни бугунги қутлуғ байрам – “Ёшлар куни” билан самимий қутлайман. Сизларга ўзимнинг чуқур меҳрим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

Азиз ўғил-қизларим, ҳеч қачон унутманг, халқимиз, Ватанимиз сизлардан буюк ишларни кутмоқда!

НАВОИЙЛИК ОСЕМЕНАТОРЛАРГА ЯНГИ “DAMAS” ХИЗМАТ АВТОМАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Chop etildi: 29.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Навоийлик осеменаторларга янги “Damas” хизмат автомашиналари топширилди

Ветеринария соҳаси ва чорвачиликнинг барча тармоқлари ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштириш бўйича кўплаб тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Навоий вилоятида наслчилик-селекция ишларини самарали ташкил этиш, унинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш мақсадида бирқатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳудудидаги мавжуд 58 та сунъий уруғлантириш пунктлари зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган.

Бундан ташқари вилоят ҳудудидаги 76 та ветеринария участкаларида ҳам қорамолларни сунъий уруғлантириш ишлари йўлга қўйилган. Жорий йил бошидан буён шу кунга қадар вилоят худуди бўйича 44651 бош, июнь ойида эса 10387 бош сигир ва қочириш ёшидаги таналар сунъий уруғлантирилди.

Яқинда вилоятнинг чекка худудлар аҳолиси қарамоғидаги қорамолларни сунъий уруғлантириш, техник-осеменаторлар иш кўламини кенгайтириш ва сифатини янада ошириш мақсадида вилоят “Чорванасл” марказининг 8 та туман вакилликларига махсус жиҳозланган “Damas” хизмат автомашиналари топширилди.

Ушбу махсус транспорт воситалари қорамолларни сунъий уруғлантириш, мавжуд наслли буқалар уруғларини сақлаш учун барча зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва бу ўз навбатида вилоят худудида қорамолларни сунъий уруғлантириш орқали уларнинг зотини яхшилаш ишларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Chop etildi: 27.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Бугун туғилган кун

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директорининг биринчи ўринбосари Нодира Каримова 1978 йил 27 июнда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.

1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган.

У дастлаб ўз фаолиятини 1999 йилда “АОЗТ Дониёр” акциядорлик жамиятида лаборатория ходими сифатида бошлаган.

Нодира Каримова, шунингдек ҳайвонлар касалликлари ташхиси бўйича ветеринария лабораторияларида кўплаб лавозимларида фаолият юритган.

Ҳозирда Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда.

 

 

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва

озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги

Давлат маркази Ахборот хизмати

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Chop etildi: 26.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Раисининг байрам табриги!

Назаримизда, жамиятда қалами ўткир журналист, теран фикрловчи ижодкорнинг функционал хизмати ҳеч қайси бир соҳа ходимининг келтирадиган нафидан кам бўлмайди. Соддароқ қилиб айтсак, ижодкорнинг жамиятга хизмати, бу ўринда чин ватанпарварлик позицияси одамлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. 

Образли қилиб таърифлаганда, ижодкорнинг ҳар бир сўзи жамиятда бонг урувчи муҳим қўнғироқдир!

Бугун мамлакатимизда очиқ ва ошкоралик, шаффофлик, давлат ташкилотларининг халқ манфаатлари учун хизмат қилишидек муҳим тамойил ҳаётнинг ҳар жабҳасида намоён бўлаётган паллада оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнатлари натижасини барчамиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз.

Оммавий ахборот воситаларида кўтарилаётган ҳар бир муаммо ва камчиликлар тегишли идоралар томонидан ўрганилиши, ҳал этилиши каби жараёнларга кўникканимиз ва бу жараён барча соҳаларга наф келтираётгани халқни рози қилишдек улкан мақсадимизнинг амалиётга жорий этилаётгани далолатидир.

Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида давлат ташкилотларида ахборот хизматлари ташкил этилди.

Бу бежизга эмас. Мазкур қарор негизида давлат ташкилотларининг оммавий ахборот воситалари билан яқинлигини таъминлаш, шу орқали аҳолининг соҳалар бўйича ахборотга бўлган талабини қондириш, шунингдек, турли ахборот хуружларига давлат идораларининг муносиб жавоб бериши учун имкон яратишдек мақсадлар ётибди.

Шу маънода Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси барча оммавий ахборот воситалари билан кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйганини таъкидлаб, таъбир жоиз бўлса, турли ахборот курашларида журналистларнинг ветеринар ва чорвадорларга кўмакка келганини, аҳоли орасидаги баъзи англашилмовчиликларни ҳал этишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борганини алоҳида миннатдорлик билан эътироф этамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимизда фаолият олиб бораётган соҳа ходимларини касб байрами билан табриклаймиз.

Баҳром НОРҚОБИЛОВ,

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси раиси.