• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

“ЎЗБЕКИСТОН 24” РАДИОКАНАЛИНИНГ “АГРООЛАМ” ДАСТУРИДА ЧОРВАЧИЛИКНИ ИНТЕНСИВ УСУЛДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА СУХБАТ ОЛИБ БОРИЛДИ

Chop etildi: 24.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

“Ўзбекистон 24” радиоканалининг “Агроолам” дастурида чорвачиликни интенсив усулда ривожлантириш бўйича сухбат олиб борилди

Ҳозирги кунда юртимизда чорвачиликни ривожлантириш орқали тадбиркорликни йўлга қўйишга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Жумладан, чорвачиликни интенсив усулда ривожлантириш орқали истеъмол бозорларини гўшт ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш бугунги куннинг асосий талаби ҳисобланади.

“Ўзбекистон 24” радиоканали “Агроолам” дастурининг навбатдаги сонида чорвачиликни интенсив усулда ривожлантириш, аҳоли дастурхонларига арзон ва сифатли чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш бўйича худудларда олиб борилаётган амалий ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Радиоинтервьюда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги мутахассиси Наргиза Омонбоева ҳамда Бухоро вилояти “Чорванасл” маркази раҳбари Носиржон Раҳматовлар иштирок этишди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

АНДИЖОН ВИЛОЯТ ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ ТАШХИСИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ МАРКАЗИ ТОМОНИДАН ИСТЕЪМОЛГА ЯРОҚСИЗ МАҲСУЛОТЛАР УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНДИ

Chop etildi: 23.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Андижон вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази томонидан истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар утилизация қилинди

Бугунги ёзнинг иссик кунларида ҳам аҳолига хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш долзарб масалалардан ҳисобланади.

Шу мақсадда Андижон вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари томонидан қатор тизимли ишлар олиб борилмокда.

Ҳозирги кунда вилоят бўйича фаолият юритаётган 20 та ветеринария лабораториялари мутахассислари аҳоли дастурхонларига сифатли маҳсулотлар етказиб беришда жонбозлик кўрсатишмоқда.

Хусусан, ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари томонидан бир ҳафта мобайнида 94,7 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 15,3 тонна сут ва сут маҳсулотлари, 944,4 тонна ўсимлик маҳсулотлари, 151,5 тонна полиз маҳсулотлари, 0,3 тонна асал маҳсулотлари ва 614086 дона тухум маҳсулотлари ветеринария-санитария кўригидан ўтказилган ва сотишга рухсат этилиб, савдо расталарига йўналтирилган.

Шунингдек 40 кг гўшт маҳсулотлари, 129 кг ўсимлик, 20 кг сут маҳсулотлари ва 784 дона тухум маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда утилизация қилинди.

2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИГА ХУЖЖАТ ТОПШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Chop etildi: 20.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

2020-2021 ўқув йили учун Самарқанд ветеринария медицинаси институтига хужжат топшириш йўналишлари белгиланди

Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институтига хужжат топшириш учун қатор йўналишлар белгиланди.

2020-2021 ўқув йили учун Самарқанд ветеринария медицинаси институти бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича қуйидаги йўналишларда абитуриентларни ўқишга қабул қилади:

  • Иқтисодиёт (қишлоқ хўжалигида);
  • Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (қишлоқ хўжалигида);
  • Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (қишлоқ хўжалигида);
  • Биотехнология (тармоқлар бўйича);
  • Агрономия (ем-ҳашак экинлари);
  • Зооинженерия (турлари бўйича);
  • Ўсимликшунослик (яйлов-чўл ўсимликшунослиги);
  • Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси;
  • Ветеринария медицинаси (фаолият турлари бўйича);
  • Ветеринария фармацевтикаси;
  • Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари;
  • Ветеринария-санитария экспертизаси;

Сиртқи таълим шакли бўйича:

  • Агрономия (ем-хашак экинлари);
  • Зооинженерия (турлари бўйича);
  • Ўсимликшунослик (яйлов чўл ўсимликшунослиги);
  • Ветеринария медицинаси (фаолият турлари бўйича);
  • Ветеринария фармацевтикаси;
  • Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари;
  • Ветеринария санитария экспертизаси;

Институтнинг магистратура босқичига қуйидаги йўналишларда:

  • Биотехнология (маҳсулот тури бўйича);
  • Паррандачилик;
  • Қоракўл қўйлари селекцияси;
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш ва уларнинг селекцияси (ҳайвонот турлари бўйича);
  • Чорвачилик;
  • Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашнинг анъанавий ҳамда инновацион технологияси ва сертификацияси;
  • Қоракўлчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш;
  • Ҳайвонларга ташхис қўйиш ва даволаш;
  • Ветеринария жарроҳлиги;
  • Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси;
  • Ветеринария санитарияси, ветеринар-санитарлик экспертизаси ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш гигиенаси;
  • Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси ва иммунологияси;
  • Ҳайвонларнинг паразитли ва юқумли касалликлари;
  • Фавқулотда вазиятларда ветеринария назорати ва жамоат соғлиғини сақлаш;

Жорий ўқув йилида Самарқанд ветеринария медицинаси институтига кундузги таълим шакли бўйича Нукус ва Тошкент филиаллари билан биргаликда жами 1975 нафар талаба, сиртқи таълим шакли бўйича Тошкент филиали билан биргаликда 475 нафар талаба, шунингдек, институтнинг магистратура босқичига эса 72 нафар талаба ўқишга қабул қилинади.

Маълумот учун: Бу йили институтда 3 та янги таълим йўналиши, хусусан Иқтисодиёт (қишлоқ хўжалигида), Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (қишлоқ хўжалигида), Технологик жараёнлар, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (қишлоқ хўжалигида) ташкил этилди.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти 

Ахборот хизмати

ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ВАКИЛЛАРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ЧОРВАЧИЛИГИ БИЛАН ТАНИШДИ

Chop etildi: 19.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Осиё Тараққиёт Банки вакиллари Қорақалпоғистон  чорвачилиги билан танишди

Осиё Тараққиёт Банки вакиллари Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига ташриф буюрди.

Ташриф давомида “Чорвачилик тармоғида қўшилган қийматни яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида илғор хорижий технологияларни фаол жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Учрашувда лойиҳа координатори Лилина Син ҳамда экспертлар гуруҳи ва ўқув дастури раҳбари Елена Кан томонидан лойиҳа ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Шунингдек, филиал директори ўринбосари, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Рўзимбай Турганбаев бошчилигида Осиё Тараққиёт Банки вакиллари билан Бўзатов туманига ҳам ташриф амалга оширилди.

Унда туман ҳокими Маҳмуд Қайпанов билан ветеринария ва чорвачилик соҳаси бўйича худудда амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Сўнгра чорвачилик фермер хўжаликлари иш фаолиятлари, уларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Хорижий экспертлар томонидан фермерлар учун эчкичилик ҳамда силос ва сенаж тайёрлаш технологияси бўйича янги таклифлар билдирилди.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати

“ЎЗБЕКИСТОН 24” РАДИОКАНАЛИНИНГ “АГРООЛАМ” ДАСТУРИ: ПАРРАНДАЧИЛИК, ХУСУСАН ТУЯҚУШЧИЛИКНИНГ АФЗАЛ ЖИҲАТЛАРИ

Chop etildi: 18.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

“Ўзбекистон 24” радиоканалининг “Агроолам” дастури: Паррандачилик, хусусан туяқушчиликнинг афзал жиҳатлари

“Ўзбекистон 24” радиоканали “Агроолам” дастурининг галдаги сонида “Паррандасаноат” уюшмаси бошқарма бошлиғи Ҳакимжон Нормуҳаммедов билан интервью уюштирилди.

Радиоинтервьюда соха мутахассиси бугунги кунда паррандачилик, хусусан туяқушларни парвариш қилиш орқали тадбиркорлик билан шуғулланиш ва ундан даромад орттириш, туяқушнинг турлари ва ўзига хос табиий шароитга мослашиш хусусиятлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, радиомулоқот давомида туяқушларни сақлаш, озиқлантириш ва парвариш қилишда эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтилди.

Мавзуга оид барча саволларга мутахассис томонидан батафсил жавоб берилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” ГАЗЕТАСИНИНГ 97-СОНИДА ЎҚИНГ!

Chop etildi: 17.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

“Янги Ўзбекистон” газетасининг 97-сонида ўқинг!

“Янги Ўзбекистон” газетасининг 97-сонида “Чорвачилик” рукни остида “Сермаҳсул соҳа имкониятлари” номли тахлилий мақола чоп этилди.

Ушбу мақолада Тошкент вилоятида чорвачилик соҳаси ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, ишга туширилаётган ва режалаштирилаётган янги лойиҳалар хусусидаги мулоҳазалар ўрин олган.

Мақолада мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали соҳани янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмини ошириш ва замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган.

Мақолада, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган муҳим ўзгаришлар борасида фикр юритилган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ САФИ КЕНГАЙДИ

Chop etildi: 16.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари  сафи кенгайди

Бугунги кунда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор натижасида худудларда чорвачилик тармоғини ривожлантириш баробарида чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, аҳолига сифатли чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш, ички бозорни хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаш шулар жумласидан.

Шу мақсадда худудларда саноат корхоналари фаолияти изчил йўлга қўйилмоқда.

Ҳозирда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривожи” фермер хўжалигида 700 бош алпь зотли эчкилар парвариш қилиняпти.

Жорий йил март ойида мазкур фермер хўжалиги учун Болгариянинг “REMIN” компаниясидан махсус жиҳозлар келтирилиб, сутни қайта ишлаш фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу замонавий ускуналар ёрдамида эчки сути қайта ишланиб, ундан тайёрланган пишлоқ маҳсулотлари аҳоли дастурхонларига етказиб бериляпти.

Корхонада 5 тонна пастеризация қилинган эчки сути ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди ва 20 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази “Бахт имкон ривожи” корхонаси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хафвсизлиги учун намуналар олиниб, бактериологик текширувлар ва вететринария-санитария экспертиза тахлилларидан ўтказилмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИ ҚАБУЛ КОМИССИЯСИНИНГ “СALL-CENTER” ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Chop etildi: 15.06.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Самарқанд ветеринария медицинаси институти қабул комиссиясининг “Сall-center” хизмати фаолият бошлади

Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ҳам 2020-2021 ўқув йили учун қабул комиссиясининг “Сall-center” хизмати ташкил этилди.

Янги ўқув йилига қабул жараёнлари билан боғлиқ барча мурожаатларга Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг масъул ходимлари томонидан ушбу хизмат орқали жавоб олиш мумкин.

Шунингдек, қабул жараёнига оид барча маълумотлар институтнинг расмий веб-сайти ва расмий телеграм канали ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам ёритиб борилади.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Ахборот хизмати

Ибн Сино ихтиро қилган усулдан фойдаланилмоқда

Бутун дунёда коронавирусга қарши курашишда Ибн Сино ихтиро қилган усулдан фойдаланилмоқда

Ҳозирда жаҳон миқёсида кенг қўлланаётган эпидемияни чеклаш усули — карантин буюк олим ва мутафаккир Ибн Сино томонидан ўйлаб топилган ва илмий асослаб берилган.

Бу ҳақда Туркиянинг TRT давлат телерадиокомпанияси алоҳида мақола чоп этди.

«Дунё коронавирус пандемиясига дучор бўлган бир пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти юқумли хасталиклар тарқалишининг олдини олиш мақсадида касалликнинг одамдан одамга юқишига қарши курашишда Ибн Сино ихтиро қилган карантин усулидан фойдаланишни талаб қилди», — дейилади мақолада.

 

Итлар коронавирус юқтириши мумкинми

Chop etildi: 12.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Афсуски, жониворларнинг ҳам коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Ҳозирда дунёда Covid-19 вируси аниқланган 4 та ит тўғрисида маълумот бор. Барча ҳолатда жониворлар инфекция билан касалланган эгаларидан юқтиришган.

Итларнинг бошқа ҳайвонлардан коронавирус юқтириши ёки инфекциянинг жониворлардан одамга юқиши қайд этилмаган.

Ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилиш жаҳон ташкилоти уй ҳайвонларининг эгаси касал бўлганда улар билан алоқа қилмасликни, бу билан оиланинг бошқа аъзоси шуғулланиши лозимлигини тавсия қилади. Шунингдек, гигиенага қатъий риоя қилиш: қўлларни ювиш, ҳайвонларга юзини ялашга қўймаслик, қўл билан овқатлантирмаслик, ниқоб тақиш бўйича кўрсатма берилган.