• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Хоразм вилояти Хива шаҳар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар

Chop etildi: 11.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Хива туманидаги чорвачилик фермер хўжаликда ва аҳоли хонадонларидаги йирик шохли моллардан қон намуналари, куйдирги ўчоқларидан тупроқ намуналари олиниб балиқ, қуён, асалари касалликлари бўйича лаборатория текшириш ишлари амалга оширилмоқда. Туманда 43та фермер хўжаликлар мавжуд бўлиб қон намуналари олиш, чорва молларини хисобга олиш ва бошқа эпизоотик тадбирларни ўтказишда ташхис маркази мутахассислари амалий ёрдам бериб келмоқда.Шу қаторда Хива шахар “Гулшан” деҳқон бозорида ветеринария-санитария лабораторияси томонидан деҳқон бозорига келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларини аҳолига сифатли ва хавфсиз гўшт етиштириб бериш учун замонавий ҳамма талабга жавоб берадиган гўшт сотиш саройи ташкил қилинган. Бозорда сабзовот, мева, полиз, сут, тухум, тузлама махсулотлари учун расталар ажратилган. Лабораторияда бир кунда ўртача 219 та, 1 ойда   2897-3450 та намуна (маҳсулотлар)ни ветеринария-санитария экспертизадан ўтказиб, сотиш учун хулосалар берилмоқда.

СИФАТЛИ_МАҲСУЛОТ- СОҒЛОМ_ЮРТ_ДЕМАКДИР

Chop etildi: 10.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Республикамизда пандемия шароитида турли чекловлар жорий этилган бўлса-да, халқимиз учун озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида ветеринария мутахассислари каттагина хизмат кўрсатиб келмоқда. Хусусан Қашқадарё вилоятидаги деҳқон бозорларда ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари малакали мутахассисларга таҳлиллар ўтказиш учун етарлича шароит яратилган бўлиб, замонавий лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган ҳолатда фаолият юритмоқда. Деҳқон бозорларида фаолият олиб бораётган ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларида чорвачилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифати тўлиқ лаборатория текуширувларидан ўтказилиб, савдо расталарида сотишга рухсат берилмоқда.

 

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида видеомулоқот бўлиб ўтди.

Chop etildi: 06.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Унда марказ рахбарияти ҳамда вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази рахбар-ходимлари, лаборатория мутахассислари иштирок этишди.

Видеомулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси ветеринария хизматини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси лойиҳаси, унда қайд этилган қатор масалалар, жумладан ҳайвонлар касалликларининг ташхиси, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ветеринария лабораториялари фаолиятини халқаро меъёр ва талаблар асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, онлайн учрашувда вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассиларининг мазкур мавзу доирасидаги фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди.

“ЎЗБЕКИСТОН 24” РАДИОКАНАЛИДА ҚУЁНЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАВЗУСИГА БАҒИШЛАНГАН СУХБАТ УЮШТИРИЛДИ

Chop etildi: 05.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

“Ўзбекистон 24” радиоканалида қуёнчиликни ривожлантириш мавзусига бағишланган сухбат уюштирилди

“Ўзбекистон 24” радиоканалида Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси раиси Элмурод Ортиқов билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида яқинда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида ветеринария соҳаси мутахассислари, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси, Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси ва Бутунжаҳон илмий қуёнчилик ассоциацияси (World Scientific Rabbit Association) масъуллари иштирокида бўлиб ўтган соҳага доир онлайн мулоқот чоғида муҳокама қилинган долзарб жиҳатларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда мавжуд қуёнчилик фермалари, ташкил этилаётган қуёнчилик кластерлари ва Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциациясининг Бутунжаҳон илмий қуёнчилик ассоциациясига аъзо бўлиш хусусидаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Лаборатория текширув жараёнлари

Chop etildi: 03.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Юқумли ва паразитар касалликларнинг кириб келиши ҳамда тарқалишидан бозор ҳудудини санитария жиҳатидан муҳофаза қилинган кириш дарвозаларида ўрнатилган бўлиб, атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилмоқда.

 

 

Ҳайвонларнинг юқумли касалликларини олдини олиш, аҳолини ветеринария жиҳатидан сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши амалга оширилмоқда.

 

 

“ЎЗБЕКИСТОН 24” РАДИОКАНАЛИДА МАХСУС ИНТЕРВЬЮ: ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ ЛОЙИҲАСИ ХУСУСИДА

Chop etildi: 03.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

"Ўзбекистон 24" радиоканалида махсус интервью: Ветеринария хизматини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон 24” радиоканалида махсус интервью ташкил этилди.

Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Ҳабибулла Ҳамдамов билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Ветеринария хизматини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва бевосита илм-фан ҳамда амалиётнинг узвий боғлиқлиги таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Концепция лойиҳасини тайёрлашда соҳани янги босқичга олиб чиқиш, тизимни янада ислоҳ қилиш, тармоқларни босқичма-босқич ривожлантириш юзасидан аниқ ҳисоб-китоблар билан асосли таклифлар ишлаб чиқилиши ва рақамли технологияларни бевосита амалиётга жорий қилиш каби жаҳатларга эътибор қаратилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Chop etildi: 02.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Бугун туғилган кун

Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директори Матлуба Алламуродова 1977 йил 2 июнда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида таваллуд топган.

1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни бакалавр босқичини, 2002 йилда магистратура босқичини, 2006 йилда эса аспирантура босқичини тамомлаган.

Ветеринария врачи мутахассислигига эга Матлуба Алламуродова дастлаб ўз фаолиятини Самарқанд вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг ветеринария-санитария экспертизаси бўлимида лаборантликдан бошлаган.

Ҳозирда Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Матлуба Алламуродова ветеринария лабораториялари мутахассиси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари орасида Республика бўйича ягона раҳбар аёл ҳисобланади.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Иш жараёнлардан лавҳалар

Chop etildi: 02.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar

Навоий вилояти хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат марказининг лаборатория мутахассисларининг олиб борилаётган иш жараёнлардан фото лавҳалар

Видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 29-май куни Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази томонидан вилоят ва туман лабораторияларининг фаолиятини босқичма-босқич ислоҳ қилиш тўғрисида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда республикадаги барча ташхис марказлари раҳбарлари ва ходимлари фаол қатнашди. Йиғилишнинг асосий кун тартибида

👉 Халқаро эпизоотик бюро экспертлари томонидан берилган тавсияларни ўрганиш масалалари; шунингдек

👉 лабораториялар тизимини ислоҳ қилиш;

👉 лабораторияларни фаолиятини такомиллашириш юзасидан берилган иккита сценарий бўйича таклифларни атрофлича ўрганиш;

👉 Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари раҳбарларининг таклифлари;

👉 Сохани янада ривожлантириш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган Миллий мақсад ва вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида лабораторияларни 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланишга мўлжалланган концепция (стратегия)сини белгилаш бўйича мухокама қилинди.

ПОЙТАХТ ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА ИШЧИ ГУРУҲ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Chop etildi: 29.05.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Пойтахт деҳқон бозорларида ишчи гуруҳ томонидан назорат тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидимологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар деҳқон бозорларидаги мавжуд ҳолатни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди.

Олий Мажлис Сенатининг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Робахон Маҳмудова рахбарлигидаги ишчи гуруҳга Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Санитария эпидемиология назорати бошқармаси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши, Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги масъул ходимлари жалб этилди.

Ишчи гуруҳи томонидан муҳим масалалар бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, деҳқон бозорлари учун тегишли тартибда тасдиқланган санитария қоидалари ва меъёрларига оид хужжатлар, худуднинг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш, бу борада аҳоли маданиятини ошириш, деҳқон бозорларига юқумли ва паразитар касалликларнинг кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси шулар жумласидан.

Шунингдек сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг ветеринария-санитария назорати ва лаборатория экспертиза хулосалари ҳамда уларни лаборатория текширувларидан ўтказишда қўлланиладиган асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги, лаборатория жихозларнинг метрологик қиёсловидан ўтказилганлиги бўйича текширувлар олиб борилди.