• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ САФИ КЕНГАЙДИ

Chop etildi: 16.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари  сафи кенгайди

Бугунги кунда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор натижасида худудларда чорвачилик тармоғини ривожлантириш баробарида чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, аҳолига сифатли чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш, ички бозорни хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаш шулар жумласидан.

Шу мақсадда худудларда саноат корхоналари фаолияти изчил йўлга қўйилмоқда.

Ҳозирда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривожи” фермер хўжалигида 700 бош алпь зотли эчкилар парвариш қилиняпти.

Жорий йил март ойида мазкур фермер хўжалиги учун Болгариянинг “REMIN” компаниясидан махсус жиҳозлар келтирилиб, сутни қайта ишлаш фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу замонавий ускуналар ёрдамида эчки сути қайта ишланиб, ундан тайёрланган пишлоқ маҳсулотлари аҳоли дастурхонларига етказиб бериляпти.

Корхонада 5 тонна пастеризация қилинган эчки сути ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди ва 20 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази “Бахт имкон ривожи” корхонаси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хафвсизлиги учун намуналар олиниб, бактериологик текширувлар ва вететринария-санитария экспертиза тахлилларидан ўтказилмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИ ҚАБУЛ КОМИССИЯСИНИНГ “СALL-CENTER” ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Chop etildi: 15.06.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Самарқанд ветеринария медицинаси институти қабул комиссиясининг “Сall-center” хизмати фаолият бошлади

Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ҳам 2020-2021 ўқув йили учун қабул комиссиясининг “Сall-center” хизмати ташкил этилди.

Янги ўқув йилига қабул жараёнлари билан боғлиқ барча мурожаатларга Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг масъул ходимлари томонидан ушбу хизмат орқали жавоб олиш мумкин.

Шунингдек, қабул жараёнига оид барча маълумотлар институтнинг расмий веб-сайти ва расмий телеграм канали ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам ёритиб борилади.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Ахборот хизмати

Ибн Сино ихтиро қилган усулдан фойдаланилмоқда

Бутун дунёда коронавирусга қарши курашишда Ибн Сино ихтиро қилган усулдан фойдаланилмоқда

Ҳозирда жаҳон миқёсида кенг қўлланаётган эпидемияни чеклаш усули — карантин буюк олим ва мутафаккир Ибн Сино томонидан ўйлаб топилган ва илмий асослаб берилган.

Бу ҳақда Туркиянинг TRT давлат телерадиокомпанияси алоҳида мақола чоп этди.

«Дунё коронавирус пандемиясига дучор бўлган бир пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти юқумли хасталиклар тарқалишининг олдини олиш мақсадида касалликнинг одамдан одамга юқишига қарши курашишда Ибн Сино ихтиро қилган карантин усулидан фойдаланишни талаб қилди», — дейилади мақолада.

 

Итлар коронавирус юқтириши мумкинми

Chop etildi: 12.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Афсуски, жониворларнинг ҳам коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Ҳозирда дунёда Covid-19 вируси аниқланган 4 та ит тўғрисида маълумот бор. Барча ҳолатда жониворлар инфекция билан касалланган эгаларидан юқтиришган.

Итларнинг бошқа ҳайвонлардан коронавирус юқтириши ёки инфекциянинг жониворлардан одамга юқиши қайд этилмаган.

Ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилиш жаҳон ташкилоти уй ҳайвонларининг эгаси касал бўлганда улар билан алоқа қилмасликни, бу билан оиланинг бошқа аъзоси шуғулланиши лозимлигини тавсия қилади. Шунингдек, гигиенага қатъий риоя қилиш: қўлларни ювиш, ҳайвонларга юзини ялашга қўймаслик, қўл билан овқатлантирмаслик, ниқоб тақиш бўйича кўрсатма берилган.

Хоразм вилояти Хива шаҳар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар

Chop etildi: 11.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Хива туманидаги чорвачилик фермер хўжаликда ва аҳоли хонадонларидаги йирик шохли моллардан қон намуналари, куйдирги ўчоқларидан тупроқ намуналари олиниб балиқ, қуён, асалари касалликлари бўйича лаборатория текшириш ишлари амалга оширилмоқда. Туманда 43та фермер хўжаликлар мавжуд бўлиб қон намуналари олиш, чорва молларини хисобга олиш ва бошқа эпизоотик тадбирларни ўтказишда ташхис маркази мутахассислари амалий ёрдам бериб келмоқда.Шу қаторда Хива шахар “Гулшан” деҳқон бозорида ветеринария-санитария лабораторияси томонидан деҳқон бозорига келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларини аҳолига сифатли ва хавфсиз гўшт етиштириб бериш учун замонавий ҳамма талабга жавоб берадиган гўшт сотиш саройи ташкил қилинган. Бозорда сабзовот, мева, полиз, сут, тухум, тузлама махсулотлари учун расталар ажратилган. Лабораторияда бир кунда ўртача 219 та, 1 ойда   2897-3450 та намуна (маҳсулотлар)ни ветеринария-санитария экспертизадан ўтказиб, сотиш учун хулосалар берилмоқда.

СИФАТЛИ_МАҲСУЛОТ- СОҒЛОМ_ЮРТ_ДЕМАКДИР

Chop etildi: 10.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Республикамизда пандемия шароитида турли чекловлар жорий этилган бўлса-да, халқимиз учун озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида ветеринария мутахассислари каттагина хизмат кўрсатиб келмоқда. Хусусан Қашқадарё вилоятидаги деҳқон бозорларда ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари малакали мутахассисларга таҳлиллар ўтказиш учун етарлича шароит яратилган бўлиб, замонавий лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган ҳолатда фаолият юритмоқда. Деҳқон бозорларида фаолият олиб бораётган ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларида чорвачилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифати тўлиқ лаборатория текуширувларидан ўтказилиб, савдо расталарида сотишга рухсат берилмоқда.

 

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида видеомулоқот бўлиб ўтди.

Chop etildi: 06.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Унда марказ рахбарияти ҳамда вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази рахбар-ходимлари, лаборатория мутахассислари иштирок этишди.

Видеомулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси ветеринария хизматини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси лойиҳаси, унда қайд этилган қатор масалалар, жумладан ҳайвонлар касалликларининг ташхиси, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ветеринария лабораториялари фаолиятини халқаро меъёр ва талаблар асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, онлайн учрашувда вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассиларининг мазкур мавзу доирасидаги фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди.

“ЎЗБЕКИСТОН 24” РАДИОКАНАЛИДА ҚУЁНЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАВЗУСИГА БАҒИШЛАНГАН СУХБАТ УЮШТИРИЛДИ

Chop etildi: 05.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

“Ўзбекистон 24” радиоканалида қуёнчиликни ривожлантириш мавзусига бағишланган сухбат уюштирилди

“Ўзбекистон 24” радиоканалида Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси раиси Элмурод Ортиқов билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида яқинда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида ветеринария соҳаси мутахассислари, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси, Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси ва Бутунжаҳон илмий қуёнчилик ассоциацияси (World Scientific Rabbit Association) масъуллари иштирокида бўлиб ўтган соҳага доир онлайн мулоқот чоғида муҳокама қилинган долзарб жиҳатларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда мавжуд қуёнчилик фермалари, ташкил этилаётган қуёнчилик кластерлари ва Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциациясининг Бутунжаҳон илмий қуёнчилик ассоциациясига аъзо бўлиш хусусидаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Лаборатория текширув жараёнлари

Chop etildi: 03.06.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Юқумли ва паразитар касалликларнинг кириб келиши ҳамда тарқалишидан бозор ҳудудини санитария жиҳатидан муҳофаза қилинган кириш дарвозаларида ўрнатилган бўлиб, атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилмоқда.

 

 

Ҳайвонларнинг юқумли касалликларини олдини олиш, аҳолини ветеринария жиҳатидан сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши амалга оширилмоқда.

 

 

“ЎЗБЕКИСТОН 24” РАДИОКАНАЛИДА МАХСУС ИНТЕРВЬЮ: ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ ЛОЙИҲАСИ ХУСУСИДА

Chop etildi: 03.06.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

"Ўзбекистон 24" радиоканалида махсус интервью: Ветеринария хизматини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон 24” радиоканалида махсус интервью ташкил этилди.

Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Ҳабибулла Ҳамдамов билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Ветеринария хизматини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва бевосита илм-фан ҳамда амалиётнинг узвий боғлиқлиги таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Концепция лойиҳасини тайёрлашда соҳани янги босқичга олиб чиқиш, тизимни янада ислоҳ қилиш, тармоқларни босқичма-босқич ривожлантириш юзасидан аниқ ҳисоб-китоблар билан асосли таклифлар ишлаб чиқилиши ва рақамли технологияларни бевосита амалиётга жорий қилиш каби жаҳатларга эътибор қаратилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати