БУГУН ТУҒИЛГАН КУН
Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директори Матлуба Алламуродова 1977 йил 2 июнда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида таваллуд топган.
1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни бакалавр босқичини, 2002 йилда магистратура босқичини, 2006 йилда эса аспирантура босқичини тамомлаган.
Ветеринария врачи мутахассислигига эга Матлуба Алламуродова дастлаб ўз фаолиятини Самарқанд вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг ветеринария-санитария экспертизаси бўлимида лаборантликдан бошлаган.
Ҳозирда Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Матлуба Алламуродова ветеринария лабораториялари мутахассиси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари орасида Республика бўйича ягона раҳбар аёл ҳисобланади.
PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати