• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

САХОВАТПЕШАЛИК – ЭНГ ОЛИЙ ФАЗИЛАТ!

Chop etildi: 30.04.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

САХОВАТПЕШАЛИК – ЭНГ ОЛИЙ ФАЗИЛАТ!

Бугунги кунда дунё аҳли оғриқли бир синов элагидан ўтаябди. Бағрикенг халқимиз эса мана шу кунларни ҳам чиройли сабр билан қаршиламоқда. Шундай мураккаб шароитда биринчи навбатда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатишга зарурат катта. Шу боис саховатпеша юртдошларимиз ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзмоқда.

Яқинда бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурган эди. Президентимиз мазкур йиғилишда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман”, – дея таъкидладилар. Ҳа, биз шундай ҳамжиҳат халқмизки, бир-биримизга меҳр илинамиз, қалбимиз эзгу ниятларга, меҳр-мурувватга тўлиб тошган. Ана шундай эзгу фазилатларимиз даставвал саховатпеша бўлишдек олий инсонийлик тимсоли билан ифодаланади.

Айни муборак Рамазон ойида қилган савобларимиз барака келтиради. Хайрли амалларни бажариб, соф иймонимиз ва метиндек иродамиз билан бу офатни енгишга астойдил ҳаракат қиляпмиз. Бу синовли дамларда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати юртимиздаги саховатли, очиққўл инсонларга хайрли ишлари учун яхши имконият тақдим этади. Гарчи мавжуд вазият сабаб қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларимизга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак бериш инсонийлик бурчимиз экан, меҳру муҳаббатимиз тафти вахимага тўлган қалбларни ловуллаб ёндирсин, жасорат ва ишонч нурларига тўлдирсин!

Олижаноб халқимиз ёрдамга муҳтож инсонларни асло ёлғизлатиб қўймайди. Мана шундай муборак кунларда қилган яхши амалларимиз бизни бахтли дамлар, ёруғ кунлар сари етаклашига умид боғлайлик. Фақат дилдан ишонинг, биз ҳамжиҳатликда бир тану бир жон бўлиб, мана шу синовли кунларни тоғдек бардошимиз ва энг юксак ишончимиз билан албатта, енгиб ўтамиз. Ахир биз эзгулик улашишни хуш кўрадиган миллатмиз. Бир чимдим меҳр бир олам яхшилик таратади. Ишонамизки, нафақат халқимиз, балким бутун дунёни бахтли кунлар муқаддимаси кутмоқда!

Адилбай ЕСИМБЕТОВ,

биология фанлари номзоди, доцент,
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали директори

Ветеринария мутахассислари COVID-19 вирусини аниқлашда кўмаклашмоқда.

Республикамизда COVID-19 пандемиясини тўхтатиш, вирус юқтирганларни тезда аниқлаш ва уларни карантинга олиш бўйича бир қанча чора тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан COVID-19 ни келтириб чиқарувчи коронавирусни полимераз занжир реакцияси (ПЗР) йўли билан аниқлашни йўлга қўйилган. Бу усул бугунги кунда вирус инфекциясини ташхис қўйишнинг энг аниқ ва ишончли йўлидир. У инсонлардан олинган биологик материалида вирус РНКсининг жуда кам миқдорини ҳам аниқлаш имконини беради ва касалликни эрта босқичида яъни яширин давридаёқ аниқлаб беради.

Коронавирус билан боғлиқ ҳолатда ташхис учун суртма томоқдан ёки бурун бўшлиғидан олинади. Чунки қон ва ахлатда вирус касаллик авж олганидан сўнг пайдо бўлади.

Ташхис учун олинган суртма физиологик эритмадан бир занжирли РНК ажратиб олинади, унинг асосида тескари транскрипция орқали, икки занжирли ДНК шакллантирилади ва махсус фермент полимеразлар ёрдамида кўп марта нусхаланади. Биологик намунадаги ДНК/РНКнинг аввал бошда минимал бўлган алоҳида қисмлари концентрацияси сезиларли даражада ошади. Тадқиқот мобайнида ДНКнинг тест учун зарур қисми нусхаланади. Албатта, тадқиқ этилаётган биоматериалда ДНК ёки РНКнинг вирусли қисми мавжуд бўлсагина, нусхаланиш амалга ошади. Жараён якунлангандан сўнг ПЗР ускунасига намуна жойлаштирилади. Маълум вақтдан сўнг ПЗР ускунаси электрон тарзда хулосасини беради.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳамда Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказининг ПЗР бўйича мутахассислари: Сафаров Алишер, Юсубахмедов Абдурауф, Тё Евгений, Каримов Санжар COVID-19 вирусини аниқлашда соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг “ўта хавфли юқумли касалликлар” лабораториясида ПЗР усулида лаборатория текширувларни ўтказишни ҳамкорликда олиб боришмоқда. Лабораторияда иш жараёнлари узлуксиз равишда бир кунда минглаб таҳлилларни текшириш ишлар амалга оширилмоқда. Иш жараёнининг қийинчилиги ва ҳаётини хавф остига қўйиб тиббиёт ходимлари билан тенг елкама-елка ишлаётган бу ходимларимиз ишларига омад тилаймиз ва улар билан фахрланамиз.

XALQARO VETERINARIYA KUNI.

XALQARO VETERINARIYA KUNI BAYRAMI BILAN BARCHANGIZNI TABRIKLAYMIZ!

O`ZBEKISTON  RESPUBLIKASI  VETERINARIYA  VA CHORVACHILIKNI  RIVOJLANTIRISH  DAVLAT  QO`MITASI  RAISINING  XALQARO  VETERINARIYA  KUNI MUNOSABATI BILAN SOHA VAKILLARIGA BAYRAM TABRIGI!

Hurmatli hamkasblar, soha fidoyilari!

Barchangizga malumki, jamiyatda veterinariya kasbining muhimligi va insoniyat taraqqiotidagi ahamiyatini singdirish, veterinariya tashkilotlari va veterinariya vrachlarining nufuzini ko`tarish maqsadida 2000 yilda Halqaro veterinariya assotsiatsiyasi va Halqaro hayvonlar sog`lig`ini saqlash tashkilotining tashabbusi bilan har yili aprel oyining ohirgi Shanba kunini “Halqaro veterinariya kuni” deb belgilanishi haqida qaror qobul qilindi.

Hat yili ushbu kun davlatlarda bayram sifatida nishonlab kelinmoqda.

Veterinariya tibbiyoti hayvonlar sog`lig`ini saqlash bilan birga aholini inson va hayvonlar uchun umumiybbo`lgan kasalliklardan muhofaza qilishda muhum ahamiyatga ega.

Butunjahon veterinarlari tomonidan hayvonlar sog`lig`ini saqlash borasida olib borilayotgan ishlarning pirovardida inson salomatligi diqqat etiborda bo`lmoqda. 

Oziq-ovqat mahsulotlarining aholiga yetqazib berilishida xo`jalikdan dasturxongacha bo`lgan davrda veterinar asosiy o`rinni egallaydi va bu jarayonni soha fidoiylarisiz tasavvur etib bo`lmaydi.

Barchangizga ma`lumki, O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 28 martdagi  “Veterinariya va chorvachilik sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to`g`risida”gi    ПФ-5696-сон farmoni bilan Davlat veterinariya qo`mitasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qo`mitasi etib qayta tashkil etildi hamda uning asosiy vazifalari belgilab berildi. 

SHuningdek, O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 28 martdagi “O`zbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qo`mitasi faoliyatini tashkil etish to`g`risida”gi ПҚ-42-54-son qarori bilan qo`mitaning barcha tashkiliy tuzulmalari tasdiqlanib, fan bilan amaliyotning uzviy bog`liqligini ta`minlash maqsadida qator institutlar qo`mita  tarkibiga o`tkazildi va chorvachilik xamda naslchilik ishlarini yanada rivojlantirish maqsadida “O`zbekchorvanasl” agentligi tashkil etildi. 

Qo`mita veterinariya, chorvachilik va naslchilik sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshiruvchi davlat organi sifatida belgilandi.

Bu, albatta veterinarlarga ulkan vazifalar va masuliyat yuklaydi.

Bularning barchasi davlatimiz rahbarining boshqa sohalar qatori veterinariya va veterinariya va chorvachilik sohasiga katta etibor qaratilayotganidan dalolatdir.

Biz ayni sinov damlarida yanada faol, fidoyi bo`lishimiz, mamlakatimizda veterinar osoyishtalikni ta`minlash, chorvachilikning barcha tarmoqlarini yanada rivojlantirish, hayvonlar naslini yaxshilash va bu orqali xalqimiz iste`moli uchun yetishtirilayotgan oziq-ovqat mahsulotlarining xavfsizligini ta`minlash yo`lida bor bilim va tajribamizni safarbar etishimiz zarur.

                                                            Aziz hamkasblar!

Fursatdan foydalanib, yurtimizda faoliyat olib borayotgan barcha veterinarlarni xalqaro kasb bayrami bilan muborakbod etaman. Ezgu ishlaringizda doimo omad yor bo`lishiga hayrihohman!

Bahromjon NORQOBILOV, 

Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qo`mitasi raisi

ҚЎМИТА МУТАХАССИСЛАРИ РОССИЯ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ФИТОСАНИТАРИЯ НАЗОРАТИ ФЕДЕРАЛ ХИЗМАТИ ҲАМДА ҲАЙВОНЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ МУТАХАССИСЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ ОРҚАЛИ ЭЛЕКТРОН ХУЖЖАТ АЛМАШИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШДИ

Chop etildi: 21.04.2020

Kategoriyalar: Mediateka,tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати ўртасида видеомулоқот ўтказилди.

Унда Президентимиз Ш. Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган “Божхона тизими ва ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилишнинг устувор вазифалари тўғрисида”ги йиғилиш баённомасининг “Амалий ҳаракатлар режаси”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Виртуал конференцияда Россия Федерациясида қўлланилаётган “Ветис” интернет тармоғи дастурини юртимизда ҳам қўллаш, дастурнинг чегара назорат пунктларида ҳужжатларни расмийлаштиришдаги қулайликлари ва бу орқали ўзаро маълумотларни тезкор алмашиш жараёнларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, мазкур дастурдан фойдаланишда муҳим жиҳатлар ҳам эътиборга олиниб, қўмита масъуллари ва россиялик мутахассислар ўртасида фикр алмашилди.
Дастурни жорий этиш ва ундан кенг фойдаланиш борасида керакли тавсиялар берилди.

 

Манба; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК БЎЛГАН ТАВСИЯЛАР.

Chop etildi: 17.04.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва олдини олишда ветеринария сохасида ҳам улкан ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан халқимиз учун деҳқон бозорларда сотилаётган қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик махсулотларни сифатини назорат қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ветеринария-санитария экспертизаси текширувлар амалга оширилмоқда.

Коронавирус дунё олимлари томонидан ҳайвондан инсонга йўққанлиги тахмин қилинмоқда. Бу вирус қайси ҳайвон резерватор ёки ташувчиси эканлиги номалумдир. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни асосан ҳаво орқали юқиши тўғрисида маълумотлар келтирилган. Шуларни инобатга олган холда чорвачилик махсулотларни харид қилишда ва уни истеъмол қилишда қуйдагиларга эътибор бериш керак эканлиги тавсия қилинади:
📌Энг аввало гўшт, сут ва бошқа чорвачилик махсулотларни харид қилишдан олдин бу махсулотларни ветеринария-санитария экспертизаси лаборатория текширувидан ўтганлиги хақидаги маълумотнома сўранг;
📌Гўшт харид қилганда, гўшт дўконлардаги илгакларга осиб қўйилган гўштларни харид қилманг. Чунки гўшт ҳаводаги турли захарли моддаларни ва инфекцияни ўзига бириктириб олади. Доим музлатгичда сотилаётган гўштни харид қилинг;
📌 Сотувчиларнинг махсулот сотиш жараёнида гигиеник қоидаларга риоя қилаётганига эътибор беринг;
📌 Зинхор уйда сўйилган хайвон гўштини харид қилманг. Унинг истеъмолга яроқлилиги учун лаборатория текширувдан ўтказилмаган;
📌 Ошхонада гўштдан🍗🍖🥩 фойдаланганда алоҳида гўшт учун тахтакачдан фойдаланинг. Иложи борича бир марталик резина қўлқопни кийиб гўштни ушланг;
📌 Янги харид қилинган гўштни бўлакларга 🥩🥩бўлиб, яхшилаб тузлаб қўйинг. Ош тузи кўпгина инфекция ва паразитларни нобуд қилади (шўр мўҳитда патоген микроблар кўпая олмайди).
📌 Сут ва сут махсулотларни 🥛🍼🍶 харид қилганда салқин ичимлик идишлари бўлган пластмаса идишлар (баколашка)да сотилаётганларни ҳарид қилманг. Хеч ким кафолат бермайдики бу идишларда юқумли касалликлар билан (хусусан коронавирус билан ҳам) касалланган беморлар сув ичганлигига. Шунинг учун иложи борича дўконларда сотилаётган, термик ишлов берилган сут ва сут маҳсулотларни ҳарид қилишингизни тавсия қилинади.

Юқоридаги тавсиялардан келиб чиқиб, хар бир ахолимиз чорвачилик махсулотларни харид қилганда эътиборли бўлишни ва доимо умумий гигиена қоидаларига амал қилишни ҳеч қачон ёддан чиқармаслик керак.

Чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Chop etildi: 16.04.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида қишлоқ хўжалиги, шунингдек, чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилди

ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ҲАМ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

Chop etildi: 10.04.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ҲАМ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

Республикамизда пандемия шароитида карантин режими жорий этилган бўлса-да, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида соха мутахассислари жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Барча ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари малакали мутахассислар, замонавий лаборатория жиҳозлари ва кимёвий реактивлар билан тўлиқ таъминланган ҳолатда фаолият юритмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳри бозорларида фаолият олиб борувчи ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларида чорвачилик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати тўлиқ лаборатория текуширувларидан ўтказилиб, савдо расталарига йўналтирилмоқда. Мутахассислар томонидан жорий йил 1 апрелдан 10 апрел санасига қадар 140,1 тонна йирик шохли мол гўшти, 36,2 тонна майда шохли мол гўшти, 63,5 тонна товуқ гўшти, 2463,2 минг дона тухум, 108,9 тонна сут ва сут маҳсулотлари, 1166,4 тонна картошка, 945,2 тонна пиёз, 394,2 тонна сабзи, 559,3 тонна карам маҳсулотлари ветеринария-санитария кўригидан ўтказилди.

Шунингдек, текширувлар ўтказилиши давомида 137 кг чорвачилик маҳсулотлари, 2914 дона тухум, 626 кг сут ва сут махсулотлари ҳамда 1636 кг ўсимлик маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ва утилизация қилинди.

Ҳозирги кунда пандемия шароитида ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари ва Давлат санитария-эпидемиология назорати ходимлари ҳамкорликда дезинфекция ишлари олиб борилиб, аҳоли вакилларига шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш борасида тушунтирилмоқда.

 

 

МАНБА; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Мунтазам равишда ветеринария-санитария экспертизаси текширувлар амалга оширилмоқда.

Chop etildi: 05.04.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar

Республикамизда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик махсулотларини сифатини назорат қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мунтазам равишда ветеринария-санитария экспертизаси текширувлар амалга оширилмоқда.

АХБОРОТ ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИНИНГ РАСМИЙ САҲИФАЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

Chop etildi: 04.04.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий саҳифалари иш бошлади

Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг “Расмий хабарлар/Официальные новости” канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, “Расмий хабарлар/Официальные новости” канали (@axborot_xizmatlariAOKA)ни кузатиб боринг.

Республика махсус комиссияси диққатига: карантин вақтида аҳолига давлат ветеринария хизмати кўрсатилиши зарур!

Chop etildi: 03.04.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Республика махсус комиссияси диққатига: карантин вақтида аҳолига давлат ветеринария хизмати кўрсатилиши зарур!

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотларга карантин пайтида ветеринария клиникалари фаолияти, давлат ветеринария хизмати, ветеринария назорати ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида кўплаб сўровлар бўлмоқда. Бозорларда фаолият олиб бораётган ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари хусусида мурожаатлар келиб тушмоқда.