• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ҲАМ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

Chop etildi: 10.04.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ҲАМ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

Республикамизда пандемия шароитида карантин режими жорий этилган бўлса-да, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида соха мутахассислари жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Барча ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари малакали мутахассислар, замонавий лаборатория жиҳозлари ва кимёвий реактивлар билан тўлиқ таъминланган ҳолатда фаолият юритмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳри бозорларида фаолият олиб борувчи ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларида чорвачилик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати тўлиқ лаборатория текуширувларидан ўтказилиб, савдо расталарига йўналтирилмоқда. Мутахассислар томонидан жорий йил 1 апрелдан 10 апрел санасига қадар 140,1 тонна йирик шохли мол гўшти, 36,2 тонна майда шохли мол гўшти, 63,5 тонна товуқ гўшти, 2463,2 минг дона тухум, 108,9 тонна сут ва сут маҳсулотлари, 1166,4 тонна картошка, 945,2 тонна пиёз, 394,2 тонна сабзи, 559,3 тонна карам маҳсулотлари ветеринария-санитария кўригидан ўтказилди.

Шунингдек, текширувлар ўтказилиши давомида 137 кг чорвачилик маҳсулотлари, 2914 дона тухум, 626 кг сут ва сут махсулотлари ҳамда 1636 кг ўсимлик маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ва утилизация қилинди.

Ҳозирги кунда пандемия шароитида ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари ва Давлат санитария-эпидемиология назорати ходимлари ҳамкорликда дезинфекция ишлари олиб борилиб, аҳоли вакилларига шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш борасида тушунтирилмоқда.

 

 

МАНБА; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Мунтазам равишда ветеринария-санитария экспертизаси текширувлар амалга оширилмоқда.

Chop etildi: 05.04.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar

Республикамизда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик махсулотларини сифатини назорат қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мунтазам равишда ветеринария-санитария экспертизаси текширувлар амалга оширилмоқда.

АХБОРОТ ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИНИНГ РАСМИЙ САҲИФАЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

Chop etildi: 04.04.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий саҳифалари иш бошлади

Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг “Расмий хабарлар/Официальные новости” канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, “Расмий хабарлар/Официальные новости” канали (@axborot_xizmatlariAOKA)ни кузатиб боринг.

Республика махсус комиссияси диққатига: карантин вақтида аҳолига давлат ветеринария хизмати кўрсатилиши зарур!

Chop etildi: 03.04.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Республика махсус комиссияси диққатига: карантин вақтида аҳолига давлат ветеринария хизмати кўрсатилиши зарур!

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотларга карантин пайтида ветеринария клиникалари фаолияти, давлат ветеринария хизмати, ветеринария назорати ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида кўплаб сўровлар бўлмоқда. Бозорларда фаолият олиб бораётган ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари хусусида мурожаатлар келиб тушмоқда.

«Вазият бир неча ой мураккаблигича қолиши ҳам мумкин» — Отабеков эпидемия қачонгача давом этиши ҳақида

Chop etildi: 02.04.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият бир неча ой давомида мураккаб ҳолатда сақланиб туриши мумкин. Бу ҳақида Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков айтиб ўтди.

«Коронавирус эпидемиясининг тўхташи ҳақида мутахассисларнинг прогнозлари турлича. Гап шундаки, биз илгари маълум бўлмаган инфекция қаршисида турибмиз.

Лекин бу касалликни (Covid-19) 2002 йилда атипик пневмония эпидемияси келтириб чиқарган оғир респиратор синдром (SARS) билан солиштириб кўрилса, вазият бир неча ой давомида мураккаб бўлиб туришини тахмин қилиш мумкин.

Чунки SARS’нинг келиб чиқиш сабаби ҳам коронавирус эди, фақат вируснинг бошқа типдагиси бўлган», деди Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифингда.

Бош санитария инспектори эпидемияни иссиқ об-ҳаво тўхтатиши эҳтимоли юзасидан яна бир бор изоҳ берди.

«Коронавирус эпидемиясига иссиқ об-ҳавонинг таъсири ҳақида яқин ойлардаги вазиятни кузатиш асосидагина жавоб бериш мумкин. Агар вирус мавсумий характерга эга бўлса, унда куз бошланиши билан касалланишнинг янги тўлқини бошланиши эҳтимоли бор.

Ҳали лицензияланмаган бир тадқиқотга кўра, касалланишларнинг 95 фоизи -2-10 даража ҳароратда кузатилган. Бу вируснинг нисбатан салқинроқ об-ҳавода фаол бўлишини кўрсатади», дея таъкидлади Нурмат Отабеков.

Манба; kun.uz

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР МУНТАЗАМ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси натижасида карантин эълон қилинганлиги муносабати билан Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази ҳудудида ҳар куни профилактик дизинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Меҳнат таътили берилмаган, масофавий ишлаш тизимига ўтмаган ходимлар тиббиёт ниқоблари ва зарур антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланган.

 

Ҳар куни эрталаб ишга келувчи ходимлар тана ҳарорати ўлчаниб, сўнг иш фаолиятини бошлашларига рухсат берилмоқда.

Республика хайвонлар касалликлари ташхиси

ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги

Давлат маркази

 

Уй шароитида антисептик тайёрлаш.

Chop etildi: 26.03.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,tanlangan sahifa

Коронавирус касалликни юқтирмаслик ва вируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида, ҳимоя воситаларини мунтазам равишда фойдаланиш бўйича жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсиялар бериб борилмоқда. Қўлларни совун билан ювиш ёки антисептик воситалар билан тозалаб туриш, ўзимизга ва ён атрофимиздагилага вирус тарқалишини олди олинади. Аммо ҳозирда дорихоналардан антисептик воситасини топиш мушкулдир. Антисептик воситасини оддий рецепт орқали дорихоналарда мавжуд арзон воситалар орқали уй шароитида тайёрлаш мумкин. Бўнинг учун қуйдаги кимёвий моддалар керак:
📌Этил спирти 70% – 800мл
📌Глицерин – 15 мл
📌Перикис водород 3% – 42 мл
📌Дистирланган сув (ёки қайнатиб совутилган сув) 20 мл
Барчасини бирлаштириб аралаштирсак, антисептик тайёр бўлади.
Лекин шуни ҳам инобатга олиш керакки Вирусолог олимлар қўлларни антисептик билан тозалаб туришдан кўра, совун билан ювиш афзаллигини такидлашади. Аввал қўлларни совун билан ювиб, сўнг антисептикдан фойдаланиш яхши самара беради. Қўлларни совун билан ювишни имкони бўлмаганда антисептикдан фойдаланиш мумкин.

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ АБРОР АКБАРОВ: КОРОНАВИРУСНИНГ ҲАЙВОНДАН ОДАМГА ЮҚИШИ УЧУН ЕТАРЛИ ИЛМИЙ ДАЛИЛЛАР МАВЖУД ЭМАС

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ АБРОР АКБАРОВ: КОРОНАВИРУСНИНГ ҲАЙВОНДАН ОДАМГА ЮҚИШИ УЧУН ЕТАРЛИ ИЛМИЙ ДАЛИЛЛАР МАВЖУД ЭМАС

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 март куни мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган илк бемор аниқлангач, ижтимоий тармоқларда ёки одатий гурунгларда ушбу касаллик хақида турли хил асосли ва асоссиз маълумотлар пайдо бўла бошлади. Ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Шундай талқинлардан бири, шубҳасиз коронавируснинг ҳайвондан одамга юқиши ҳақидаги гап-сўзлардир.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров бундай хабарларга ойдинлик киритди.

– Коронавирус (CoV) – бу РНК (рибонуклеин кислотаси) вируслари оиласи ҳисобланади. Вирус зарраси липид мембранаси атрофида оқсилларнинг ўзига хос “тож” кўринишини ҳосил қилади. Шу сабабдан мазкур вируслар коронавирус деб аталади.

ДИККАТ КАРАНТИН !

Chop etildi: 25.03.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодий тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи новбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19-мартдаги ПФ-5669-сонли Фармони ва Вазирлар Махкамасининг “ Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 23-мартдаги 176-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида карантин вақтида вирусдан ҳимояланиш мақсадида ишчи ходимларга белгиланган тартибда меҳнат таътилига ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилига чиқарилди.
Қолган меҳнат фаолиятини давом эттираётган марказ ходимлари ишга келган вақтида тана харорати ўлчанади, юз ниқобида юриш қатийян назорат қилинади. Хар куни лаборатория хоналари доимий равишда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. Қолаверса ходимлар ветеринария хизматини янада такомиллаштириш, ҳайвонлар касалликларини тезкор аниқлаш ва аниқ ташхис қўйиш, ҳамда истеъмол учун ишлаб чиқарилаётган чорвачилик маҳсулотлари ҳавфсизлигини таъминлаш, чорва озуқаси ва озуқабоп қўшимчаларининг сифатини таҳлил қилиш каби масалаларда фаол ижросини таъминлаб боришмоқда.
Республикамизнинг барча вилоят, шаҳар ва туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказлари, ҳамда дехқон бозорларидаги мавжуд ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари аҳоли учун сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланмоқда.

РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИНИНГ АХБОРОТИ

Chop etildi: 24.03.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади;

23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасалар (мулкчилик шаклидан қатъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаради, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этади;

Ходим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади;

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади;

25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (223 минг сўм) миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (669 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.