• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

САМАРҚАНДДА ЛАТВИЯ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Chop etildi: 02.03.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yurtimiz yangiliklari

САМАРҚАНДДА ЛАТВИЯ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Латвия табиий фанлар ва технологиялар университетининг халқаро алоқалар бўйича мутахассислари Волдемарс Барисс ва Лигита Ваита ҳамда “Baltic Center” ташкилоти вакили Ксения Долченколар қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институтига ташриф буюрди. Ташриф давомида ректор бошчилигидаги институт жамоаси ва латвиялик экспертлар ўртасида таълим соҳасига оид музокаралар олиб борилди. Учрашув давомида бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, ташкил этилаётган қўшма факультетнинг молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маълумки, Латвия Университети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўртасида “Озиқ овқат хавфсизлиги ва инновациялар” йўналишида қўшма факультет ташкил этиш бўйича музокаралар бошланиб, ниҳоясига етди. Натижада ҳар иккала олий таълим муассасаси ўртасида қўшма факультет ташкил этиш борасида келишувга эришилди. Янги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб факультетга талабаларни қабул қилиш жараёнлари бошланади.

ҚЎМИТАДА ГЕНДЕР ЁНДАШУВИНИНГ ТАДБИҚ ЭТИЛИШИГА ДОИР ДАВРА СУҲБАТИДА ДАВЛАТ МАРКАЗИНИНГ ДИРЕКТОР БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ Н.КАРИМОВАНИН МАЪРУЗАСИ

Chop etildi: 28.02.2020

Kategoriyalar: Rahbariyat ma'ruzalari

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг директор биринчи ўринбосари Н.Каримованинг ветеринария ва чорвачиликни ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрнини кучайтириш мавзусидаги маъруза килди.

Мана бугун ажойиб бир давра суҳбатига йиғилган эканмиз, фурсатдан фойдаланиб ижозат берсангиз таништириб ўтсам, бугунги кунда сўзга чиқувчилар хурматли Адиба Ахмеджанова Ўзбекистон Аграр соҳа аёллари уюшмаси раиси, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, Г.М.Маткаримова юридик фанлар номзоди, Сирдарё вилояти чорва наслчилик маркази зооинженери Ўгилой Эгамкулова, Чорванасл агенства бошкарма бошлиги Аманбаева Наргизахонларни маърузаларини эшитиб, берилган таклифларни биргаликда давра сухбатида кўриб чиқамиз деган умиддаман.

ҚЎМИТАДА ГЕНДЕР ЁНДАШУВИНИНГ ТАДБИҚ ЭТИЛИШИГА ДОИР ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Chop etildi: 28.02.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ҚЎМИТАДА ГЕНДЕР ЁНДАШУВИНИНГ ТАДБИҚ ЭТИЛИШИГА ДОИР ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ветеринария ва чорвачиликн ривожлантириш давлат қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонун ижросига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда қўмита раҳбарияти билан биргаликда масъул ходимлар, ветеринария, чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги тизимида фаолият олиб бораётган соҳа мутаҳассислари, шунингдек, юридик соҳа мутахассислари ҳам иштирок этишди.
Маълумки, мазкур Қонун жинслараро тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш, бу борадаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишни, хотин-қизлар ва эркакларга жамият ва давлат ишларини бошқаришда, сайлов жараёнида тенг иштирок этишни, соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида, шунингдек давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятлар билан таъминланишини кафолатлайди.

СОҲА МУТАХАССИСЛАРИ ҚЎМИТА ТОМОНИДАН РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Chop etildi: 27.02.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

СОҲА МУТАХАССИСЛАРИ ҚЎМИТА ТОМОНИДАН РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси раҳбарияти ветеринария ва чорвачилик соҳасида фидойилик билан меҳнат қилаётган ходимларини рағбатлантириб бормоқда. Бугунги кунда Республикамиз худудларида фаолият юритаётган соха ходимларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани тахсинга сазовор, албатта.

Хусусан, соҳада меҳнат унумдорлигини янада ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли, Амударё ва Нукус туманлари ветеринария участкаларига маҳаллий бюджет ҳисобидан жами 775 млн. сўмлик 69 дона мотоцикл совға қилинди. Бу эса мутахассислар оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, айниқса, эпизоотик осойишталикни таъминлаш, ҳайвонлар юқумли касалликларининг олдини олиш, чекка-чекка қишлоқларда аҳоли қарамоғидаги ҳайвонларни эмлаш тадбирларини ўз вақтида ўтказиш ҳамда сунъий уруғлантириш ишларини тезкор ва самарали ташкил этилишида қўл келади.

Манба; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ТОШКЕНТДА БЕЛАРУСЬ – ЎЗБЕКИСТОН АГРАР ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Chop etildi: 26.02.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Унда Беларусь Республикасидан 80 дан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг 150 нафарга яқин мутахассис вакиллари, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчилар, ускуна ва технологияларни етказиб берувчилар, инвесторлар, дизайнерлар, соҳанинг етук мутахассислари иштирок этишмоқда. Шу муносабот билан Беларусь Республикаси бир грух мутахассис вакиллари билан Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик-овкат махсулотлари хавфсизлиги Давлат марказда хам учрашув булиб ўтди.

Мазкур форумда ўзаро ҳамкорлик, режалаштирилаётган қўшма лойиҳалар ҳам муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида Беларусь чорвачилик хўжаликлари, агросаноат ва машинасозлик корхоналарининг маҳсулотлари, аграр соҳадаги экспорт имкониятлар, соҳага илмий ёндашувнинг долзарб жиҳатлари, Беларусь – Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари бўйича кўплаб мавзуларда маърузалар намойиши бўлиб ўтмоқда.

Пойтахтимизда Беларусь – Ўзбекистон аграр форуми бўлиб ўтмоқда (лавха)

ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИК ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ: “ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖИ НАСЛЧИЛИККА БОҒЛИҚ”

Chop etildi: 25.02.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИК ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ: "ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖИ НАСЛЧИЛИККА БОҒЛИҚ"

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Самарқанд ветеринария медицинаси институтида “Сунъий уруғлантириш ва наслчилик ишининг ҳуқуқий нормалари бўйича инструкторлар тренинг дастури” мавзусидаги ўқув машғулотлари бошланди.
Унда хорижлик экспертлар билан биргаликда институт олимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар ва талабалар ҳам иштирок этишмоқда.
Навоий, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари чорвачилик хўжаликлари раҳбарлари ва ветеринария мутахассислари учун ташкил этилган бир ҳафталик ўқув семинар машғулотларида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги – ТIКАнинг малакали мутахассислари ва олимлари томонидан маърузалар ҳамда ўқув дастурлари намойиш этилмоқда.

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Chop etildi: 24.02.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда қўмита масъул ходимлари, ветеринария мутахассислари ва чорвадорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда мустақил журналистлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган муҳим вазифалар, чорвачилик тармоқларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, шунингдек соха учун субсидия ва компенсациялар ажратилиши мазкур тармоқ ривожланишини янги босқичга олиб чиқиши мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилди.

ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА ЯНГИ ДАВР

Chop etildi: 21.02.2020

Kategoriyalar: Rahbariyat ma'ruzalari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА ЯНГИ ДАВР

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши туфайли чорвачилик соҳасида янги давр – устувор вазифалар ҳамда истиқболли режаларни амалга ошириш жараёни бошланди.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланганидек, 2020 йилдан чорвачилик, қоракўлчилик, балиқчилик, паррандачилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизми яратилади.

Байрам кунлари

Chop etildi: 20.02.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar

Март ойида дам олинадиган 2 та байрам кунлари бор. Бири – Халқаро хотин-қизлар куни, иккинчиси – Наврўз байрами.
Лекин бу йил 8 март якшанба кунига тўғри келади.
Наврўз байрами эса шанба кунга тўғри келган. Яъни шундоқ ҳам ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимларга шанба дам олиш куни бўлар эди. Аммо Президент Фармонига биноан, 23 март – душанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни бўлади.

Шундай қилиб Наврўз байрами арафасида ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олишади:

21 март – шанба (Наврўз байрами);

22 март – якшанба (дам олиш куни);

23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни).