• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

“ҚУТУРИШГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ”

Chop etildi: 19.02.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

“Қутуришга қарши биргаликда курашамиз”

Мамлакатимизда эпизоотик барқарорликни таъминлаш, ҳайвонлар касалликларига қарши қатъий курашиш билан биргаликда бу борада тарғибот тадбирлари ҳам уюштирилмоқда. Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан “Қутуришга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида кўргазмали ўқув- семинар ташкил этилди.
Миробод тумани Марказий кўп тармоқли поликлиникасида бўлиб ўтган тадбирда Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, санитария эпидемиология назорати маркази, Миробод туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди.
Семинар қатнашчиларига ветеринария мутахассислари томонидан ҳайвонларнинг барча юқумли касалликлари, жумладан, қутуриш касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, асоратлари ва касалликка қарши курашиш чоралари хусусида батафсил маълумотлар берилди.

ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАЙВОНЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Chop etildi: 18.02.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини янада ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Туркиялик инвестор Ramazan Ecirli томонидан ташкил этилган Ўзбекистонда фаолият юритаётган «BS MEDICAL» компанияси ўртасида Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини янада ривожлантириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Меморандумда ҳайвонларни идентификация қилиш, бу борада мутахассислар билим ва кўникмаларини ошириш, қулоқ биркалари ишлаб чиқариш каби йўналишларда ҳамкорликни амалга ошириш белгиланди.

 

Инвестор томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати 4 млн. АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:

  • Ўзбекистон стандартларига мувофиқ йирик ва майда шохли моллар учун электрон ва визуал биркалар ишлаб чиқарувчи завод қуриш;
  • ҳайвонларни идентификация қилишга жалб қилинадиган мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш марказини ташкил этиш;
  • ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва кенг жорий қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш;

Шу билан бир қаторда, «BS MEDICAL» компанияси томонидан Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва кенг жорий этиш мақсадлари учун 3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ажратилиши назарда тутилмоқда.

Ушбу англашув меморандумининг режалаштирилган тадбирларини мувофиқлаштириш ҳамда юзага келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида ҳар икки томондан масъуллар белгиланди.

Манба; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Хорижий экспертлар иштирокида анжуман бўлиб ўтди

Chop etildi: 18.02.2020

Kategoriyalar: Hamkorlik,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

 

Қўмитанинг хорижий консультантлари ва хорижий экспертлар иштирокида Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

ҲАЙВОНЛАРНИ ЭЛЕКТРОН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Chop etildi: 18.02.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ҲАЙВОНЛАРНИ ЭЛЕКТРОН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Ҳайвонларни идентификация қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этади.
Жисмоний ва юридик шахслар қўлидаги чорвани босқичма-босқич идентификация қилинишини ташкил этиш, бу борада ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва ягона электрон ахборот тизимини жорий қилиш ва бу жараёнда ходимлар малакасини босқичма-босқич ошириб бориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ана шу мақсадда қўмитанинг Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида идентификация тизимини жорий этишнинг дастлабки босқичлари мавзусига бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Президент ҳужжатлари соати” кўрсатувининг илк сони

Chop etildi: 17.02.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Кўрсатувнинг илк сони «Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори шарҳига бағишланди.

 

ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ДУНЁНИ ҚОРАМОЛЛАРНИНГ ЎЛАТ КАСАЛЛИГИДАН ҚУТҚАРДИ!

Chop etildi: 14.02.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ДУНЁНИ ҚОРАМОЛЛАРНИНГ ЎЛАТ КАСАЛЛИГИДАН ҚУТҚАРДИ!

Асрлар давомида қорамоллар ўлати миллионлаб қорамоллар ва ёввойи ҳайвонларнинг ўлимига сабаб бўлиб, инсоният тарихида эпизоотия, эпидемия ва очарчилик каби оғир асоратларга сабаб бўлган.
Айниқса 1920 йил қорамолларнинг ўлат касаллиги кўпгина мамлакатларнинг чорвачилиги ва иқтисодиётига жуда катта талафотлар келтирди. Дунё мамлакатларида ушбу касаллик панзоотияси кузатилди.
Айнан шу касаллик билан боғлиқ асоратларни бартараф этиш ва бутун дунё биргаликда курашиш зарурати ва ғояси 1924 йилда Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилоти (Бутунжаҳон ветеринария ташкилоти) ташкил этилишида асосий омил бўлди.
Ўтган йиллар давомида ушбу халқаро ташкилот томонидан бу касаллик билан алоҳида курашиб, 2011 йилда қорамолларнинг ўлат касаллиги дунё миқёсида бутунлай йўқ қилинганлиги расман эълон қилинди.
Қорамолларнинг ўлат касаллиги жаҳон тарихида ер юзидан бутунлай йўқ қилинган биринчи ва ягона касаллик ҳисобланади.
Бу касалликнинг бартараф қилиниши бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат хавфсизлиги учун ўта муҳим ва жуда катта ҳисса қўшди. Жаҳон ҳамжамияти ушбу касаллик яна қайтарилмаслиги учун бугунги кунгача биргаликда ҳаракат қилиб келмоқда.
Бундай мақсадга эришиш учун йиллар давомида кўп мамлакатлар, халқаро экспертлар биргаликда ҳаракат қилди ва миллионлаб маблағлар сарфланди.

Chop etildi: 12.02.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,Yurtimiz yangiliklari

12.02.2020 Чоп этиш версияси

Сифатли маҳсулот тайёрлаш учун аввало, техника, кейин уни ишлата оладиган мутахассис керак

Сифатли маҳсулот тайёрлаш учун аввало, техника, кейин уни ишлата оладиган мутахассис керак

Муносабат
Президентимизнинг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори чорва моллари наслчилиги, уларни озуқа билан таъминлаш ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш борасида олиб бораётган ишларимизга ҳуқуқий асос бўлди.
Мазкур ҳужжатда Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашини ташкил этиш белгиланган. Унга кўра, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирликлари, “Паррандасаноат”, “Ўзбекбалиқсаноат”, “Қоракўлчилик” ва “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмалари вакилларидан ташкил топган Республика кенгаши барча ишларни мувофиқлаштиради, таҳлил қилади. Мақсад чорвачилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш саноати корхоналари ҳамда чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашдан иборат.
Халқимизнинг гўшт ва сут маҳсулотларига талаби ҳамиша юқори бўлган. Бугунги кунда ушбу талабни табиий манбалар ҳисобига қондириш ва ортганини экспортга чиқариш учун шароит ва имкониятлар бор. Табиий савол туғилади. Нега наслдор қорамолларнинг маҳсулдорлиги бизда хориж давлатларидагидек юқори эмас?
Аслида хориждан катта маблағ эвазига келтирилаётган наслли қорамоллар, аввало, табиий чатиштириш йўли билан шароитга мослаштирилиши, иқлим ва маҳаллий озуқага ўргатилиши керак. Қарорда чорва ҳайвонлари маҳсулдорлигини оширишга қаратилган муҳим тадбирлар – озуқа етиштириш ҳамда ҳайвонларни етарли даражада озиқлантириш, наслдор қорамоллар сонини ошириш каби муаммоларга ечим топиш ва шароит яратиш белгиланган.
Айни кунда юртимизда қорамол ва майда туёқли чорвани парваришлашга эҳтиёж юқори. Бироқ паррандачилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларни ҳам ривожлантириш муҳимдир. Бу бўйича иқлим шароитлар ҳисобга олинган ҳолда, алоҳида тармоқ ривожи учун мослаштирилиши назарда тутилади. Масалан, битта ҳудудда балиқчилик тармоғи йўлга қўйилади. Балиқ маҳсулотлари қайта ишланиб, эҳтиёждан ортгани экспортга тайёрланади.
Мамлакатимизда экологик жиҳатдан тоза, ҳеч қандай биологик қўшимчалар қўшилмаган сут аҳоли эҳтиёжлари учун мунтазам етказиб берилади. Бироқ сутни қайта ишлашда оқсашлар ҳамон мавжуд. Ундан нега сифатли пишлоқ тайёрлай олмаймиз? Бунинг учун бизга, аввало, техника, кейин уни ишлата оладиган мутахассис керак.
Озиқ-овқат маҳсулотларимиз халқаро сертификатларни олиши ва жаҳон бозорида ўз харидорларига эга бўлиши учун ҳам барча имкониятларни ишга солиш вақти келди.
Бугунги кунда Самарқанд ветеринария медицинаси институтига кўплаб соҳа олимлари, халқаро экспертлар келиб, янги лойиҳаларни таклиф қилмоқда. Улар ўз тажрибалари билан ўртоқлашганда, наслли қорамоллар, яъни четдан келтириладиган молларнинг маҳсулдорлигини оширишга қандай эришдингиз, деган саволимизга кўпинча бир хил жавоб қайтаради: улар маҳаллий шароитга мослаштирилган.
Шу маънода Президентимиз қарори институтимиз зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Биз рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масаласига асосий эътиборни қаратишимиз керак.
Биз янги инновацион ғоя – таълим кластери ташкил этишни режалаштираяпмиз. Бунда академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва институт ҳамкорлиги йўлга қўйилади. Биз тайёрлаган мутахассислар халқаро талабларга жавоб бера оладиган бўлади. Улар ҳудудлардаги чорвачилик хўжаликларида бўлиб, тадқиқотлар олиб боради.
Худойназар ЮНУСОВ,
Самарқанд ветеринария
медицинаси институти ректори.
Манба; ЎзА

Диққат, чорвачилик учун имтиёз!

Chop etildi: 11.02.2020

Kategoriyalar: Sohaga oid hujjatlar,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Диққат, чорвачилик учун имтиёз!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сонли қарорининг қабул қилиниши мамлакатимизда чорвачилик ва наслчилик соҳасини илмий асосда ташкил этишда муҳим ҳужжат бўлди.
Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 29-январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4576-сонли қарори эса, чорвачилик ва наслчилик ишларини такомиллаштиришнинг мантиқий давоми бўлди. Мазкур қарорга кўра, чорвачиликни янада ривожлантириш учун компенсация ва субсидиялар бериш тизими жорий этилди.
Яъни, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик бўйича, шу жумладан, чорва комплексларини қуриш, йирик ва майда шохли наслдор чорва молларини харид қилиш, чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ёки кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилади.
Шу билан бирга 2020-2022 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади.
Республикамиздаги наслчилик хўжаликларидан сотиб олинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм, хориждан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;
“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 миллион сўм миқдорида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган 1 дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоизи миқдорида;
Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 9 минг сўмини қоплаш учун давлат томонидан субсидия берилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 январга қадар “Паррандасаноат” уюшмаси таркибидаги паррандачилик корхоналарига ўзи ишлаб чиқарган тухум ва гўшт маҳсулотларини экспорт қилишда, наслдор инкубацион тухум ва наслдор бир кунлик жўжаларни, вакцина, ветеринария дори воситаларини импорт қилишда, истисно тариқасида, “Uzbekistan Airways” АЖнинг амалдаги ҳаво транспортида ташиш тарифларига нисбатан 20 фоизлик чегирма берилади.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида чорвачилик ва наслчилик ишлари билан шуғулланаётган субьектларга қулайлик яратиш мақсадида ишонч телефони (71 202-12-00 рақами) ишга туширилди.
Фаолиятингиз давомида сунъий тўсиқлар ёки бошқа турдаги ноқонуний чекловларга дуч келсангиз, қўмитанинг ишонч телефонига қўнғироқ қилинг!
Ҳурматли чорвадорлар унутманг: Сизнинг чорва наслини яхшилаш борасидаги ҳаракатларингиз давлат муҳофазасига олинган!
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Chop etildi: 07.02.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДАХитойда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият жиддий тус олмоқда. Вирус мамлакат сарҳадларидан чиқиб, бошқа давлатларда ҳам кузатиляпти. Шу боис, мазкур иллат дунё жамоатчилигини хавотирга солмоқда.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра коронавирус (2019-nCoV) билан зарарланган беморлар Япония, Жанубий Корея, Таиланд, Вьетнам, Сингапур, АҚШ ва Франция давлатларида рўйхатга олиниб жорий йилнинг 6 февраль ҳолатига уларнинг сони 28 минг кишидан ошиб кетган.
Коронавирус касаллиги белгилари грипп ва бошқа ўткир респираторли инфекцияларга ўхшаб, тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик ва йўтал билан бошланади. Беморнинг ўпка, ошқозон аъзолари ва асаб тизими шикастланади.
Касаллик бемордан соғлом одамга ҳаво-томчи йўли билан, вирус билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганда ва маиший мулоқот йўли билан юқиши мумкин.
Халқаро эпизоотик бюро (ХЭБ) Бош директорининг делегатларга юборган мурожаатида Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан касаллик тарқалганлиги эълон қилинган давлатларга вақтинча боришни чеклаш тавсия этилган.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мазкур вирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган кескин чоралар белгиланмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги Қонуни 2- ва 24-моддаларига асосан ҳамда мамлакатимиз ҳудудига четдан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан муҳофаза қилиш мақсадида Хитой Халқ Республикасидан барча турдаги давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни (ветеринария дори воситалари ва диагностикумлар бундан мустасно) импорт қилишга нисбатан 2020 йил 23 январдан вақтинча чеклов ўрнатилди.
Шунингдек, барча ветеринария давлат органлари ва муассасаларида, жумладан чегара ветеринария назорат пунктларида зарурий дезинфекцияловчи воситалар заҳираси яратилди.
Келиб чиқиши Хитой Халқ Республикасига тегишли бўлган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар устидан назорат олиб боришда ходимларнинг шахсий гигиена ва ҳимоя кийимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши белгиланди.
Коронавирусдан сақланиш бўйича Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қуйидагиларни тавсия қилади:
биринчидан, коронавирус инфекциясини этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, ташхиси ва профилактикаси бўйича ходимлар (шу жумладан талабалар) иштирокида ўқув семинарларини ташкил этиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш;
иккинчидан, Республикадаги барча деҳқон бозорлари, мол бозорлари шунингдек, чорвачилик маҳсулотлари сотиладиган бозорларга ташриф буюрганда умумий гигиена қоидалари жумладан ветеринария-санитария қоидаларига амал қилиш;
учинчидан, касаллик қайд этилган мамлакатлар ва ҳудудлардан Ўзбекистонга келаётган фуқаролар билан хизмат юзасидан мулоқотда бўлаётган ходимларга ўзларини ҳимоялаш (йўловчилар билан мулоқотда ниқобда ишлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш) чораларини кўриш;
тўртинчидан, ҳайвонлар ва уларнинг маҳсулотларига қўл теккизилганда қўлларни хўжалик совуни билан яхшилаб ювиш, кўзлар, бурун ва оғизга қўллар билан тегмаслик ва касал ҳайвонлар билан ҳимоя воситаларисиз алоқа қилмаслик;
бешинчидан, ҳайвонларнинг ифлосланган чиқиндилари ёки тупроқдаги суюқликлар билан ҳимоя воситаларсиз алоқа қилишдан сақланиш;
олтинчидан, йўталиш ва аксириш пайтида оғиз ва бурунни ёпиш;
еттинчидан, ходимларга (шу жумладан талабаларга) хизмат жойлари ва хонадонларида шахсий гигиена қоидаларига доимий амал қилишни тавсия этиш.

Манба; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Озиқ-овқат маҳсулотлари замонавий усулда текширилмоқда

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси хузуридаги Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази Германия ва Буюк Британиядан келтирилган замонавий текшириш жиҳозлари билан таъминланган.

 

Репортажни куриш