• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Сув омбори тошқини техноген воқеасидан сўнг.

Chop etildi: 03.06.2021

Kategoriyalar: Markaz haqida,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Сирдарё вилоятида Сардоба тумани Сув омбори тошқини техноген воқеасидан сўнг Сардоба тумани Пахтаобод дехқон бозорида аҳолини юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш мақсадида “Тоқ туёқли ҳайвонлар гўшт маҳсулотидан намуналар олиш ва уларнинг истеъмолга яроқлилиги текшириш, шунингдек манқа (сап) касаллиги, унинг ташхис қўйиш усуллари мавзусида 2021 йил 22 май куни ўқув амалий семинари бўлиб ўтди. Семинарда вилоятдаги барча дехқон бозорларининг ВСЭЛ мудирлари иштирок этишди.

Дезинфекция ва дезинсекция

Chop etildi: 01.06.2021

Kategoriyalar: Hamkorlik,Markaz yangiliklari,Yangiliklar

Халқаро грант маблағлари ҳисобидан ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ветеринария назорати остидаги объектларни дезинфекция ва дезинсекция қилувчи 14 дона махсус автотранспорт воситалари Қўмита томонидан харид қилиниб, Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига ҳам махсус автотранспорт воситаси топширилди.

Амалиёт

Қорақалпоғистон Республикаси ва туман хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази ходимлари лабораториялар иш фаолияти, касалликларга ташхис қўйиш усуллари, меёрий хужжатлар ва лабораторияда юритиладиган хужжатларни ўрганиш, билим кўникмаларини ошириш хамда устоз ва шогирд анъаналарини давом эттириш максадида Республикаси ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказига ташриф буюришди. Ҳодимлар Республика ташхис марказининг кўп йиллик иш тажрибасига эга, малакали мутахасисларга бириктирилиб, 4 кун давомида тажриба оширишди. Амалиёт якунида марказ томонидан махсус сертификатлар топширилди.

 

Qashqadaryo viloyatida seminar bo`lib o`tdi.

Qashqadaryo viloyat hayvonlar kasalliklari tashxisi va oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi davlat markazining ”Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi, mikrobiologiya va veterinariya-sanitariya ekspertiza laboratoriyasida” dehqon bozorlarida sotilayotgan o’simlik mahsulotlarini, ayniqsa yangi sotuvga chiqqan poliz mahsulotlari (tarvuz, qovun) tarkibidagi nitrat miqdorini ”mikon” uskunasida aniqlash bo’yicha o’quv-amaliy seminar o’tkazildi.

Марказий Осиё давлатлари чегараларида соғлиқни сақлаш масалаларида бошқарув кучайтирилади

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “COVID-19 пандемияси ва бошқа юқумли касалликларга жавобан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларида соғлиқни сақлаш масалаларида бошқарувни кучайтириш” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Марказий Осиё мамлакатларида касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг минтақавий офиси (CDC), Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, ДХХ чегара қўшинлари, ИИВ фуқаролик ва миграция бош бошқармаси, Транспорт вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда “COVID-19 пандемияси ва бошқа юқумли касалликларга жавобан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларида соғлиқни сақлаш масалаларида бошқарувни кучайтириш” лойиҳаси мақсад ва вазифалари, лойиҳани ҳамкор тузилмалар билан амалга оширишда кўмаклашиш ва келгусида ҳамкорликни ривожлантириш учун мультисекториал гуруҳ яратиш, Ўзбекистон чегарасидан кириб келиш пунктларида эҳтиёжларни баҳолаш воситалари ва уларни мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, COVID-19 пандемияси, унинг Марказий Осиё мамлакатларига етказган зарари, келгусида амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳалар ва уларнинг истиқболлари ҳақида сўз юритилди. Лойиҳа доирасида ишлаб чиқилиши кўзда тутилган “Йўл харитаси”нинг дасталбки кўриниши намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари секцияларга бўлиниб, “Йўл харитаси”га ўзгартиришлар киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқди.

#FUTBOL⚽️

#FUTBOL⚽️

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари ўртасида “Қўмита раиси кубоги” бўлиб ўтадиган мини футбол мусобақаси ўйинларига старт берилди.

Муросасиз кечган дастлабки тур беллашувлари жуда қизғин баҳсларга бой бўлди, бунда Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ходимлари ҳам қатнашди.

ТУГУЛГАН КУН

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази Директор ўринбосари Жалолиддин Таджиев 1986 йил 19 майда Самарканд вилоятида таваллуд топган.

Бугунги айём билан барча ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказлари ходимлари муборакбод этамиз.

Ажойиб бахт, чексиз қувонч, меҳр-оқибат, кўтаринки кайфият ҳамрох бўлишини, соғлик-саломатлик, доимий фаоллик ва изчиллик, толеингиз баланд, ҳаётингиз бахтли лаҳзаларга ва такрорланмас ажойиб дақиқаларга тўла бўлишини тилаймиз.

Ҳайвонлар учун COVID-19’га қарши вакцина: Синовида Ўзбекистон ҳам қатнашадиган Россия вакциналари қанчалик ишончли?

Ҳайвонлар учун COVID-19’га қарши вакцина: Синовида Ўзбекистон ҳам қатнашадиган Россия вакциналари қанчалик ишончли?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, инсон томонидан ит, мушук, йўлбарс, шер, норка ва ракун итларига COVID-19 инфекцияси юқиши эҳтимоли бор. Бунда одамнинг ўзи томонидан парваришланаётган ҳайвонга касаллик юқтириш эҳтимоли айниқса юқори бўлади.

Батафсил👉 https://kun.uz/98481927

Ўзбекистонда ҳайвонлар учун COVID-19 вакцинаси синовдан ўтказилади

Chop etildi: 23.04.2021

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ўзбекистонда ҳайвонлар учун COVID-19 вакцинаси синовдан ўтказилади

Айни пайтда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассислари ҳамда қўмита ҳузуридаги Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази олимлари россиялик ҳамкасблари билан мазкур вакцинанинг синов жараёнларини Ўзбекистонда ҳам ўтказиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.

Батафсил👉 http://uza.uz/posts/256946