ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда қўмита масъул ходимлари, ветеринария мутахассислари ва чорвадорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда мустақил журналистлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган муҳим вазифалар, чорвачилик тармоқларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, шунингдек соха учун субсидия ва компенсациялар ажратилиши мазкур тармоқ ривожланишини янги босқичга олиб чиқиши мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилди.