• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

БАРЧАМИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ҚАТЪИЙ КУРАШАМИЗ!

Chop etildi: 22.01.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

БАРЧАМИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ҚАТЪИЙ КУРАШАМИЗ!

Барчамиз коррупцияга қарши қатъий курашамиз!

Коррупция ва унга боғлиқ бўлган кўпгина муаммолар у ёки бу даражада дунёнинг барча мамлакатларида мавжуд. Бу иллат билан зиддиятли, кўп куч ва маблағ талаб этадиган курашни ташкил этишдан кўра, унинг олдини олиш муҳимроқ. Масаланинг муҳимлиги шундаки, мамлакатда ижтимоий ва иқтисодий соҳалар қай даражада коррупциялашган ва бу мамлакат равнақига тўсиқ бўлмаяптими? Буни доимо ёдда тутиш керак.
Таълим соҳасидаги коррупцион вазиятларга келсак, биринчидан тизимда салбий кўринишлар тезда кўзга ташланмаслиги мумкин, аммо яқин ва узоқ келажакда миллатнинг интеллектуал салоҳиятини пасайтириб, ёшлар руҳиятига тўғридан-тўғри таъсир ўтказмоқда.

ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Chop etildi: 13.01.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 13 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида таҳсил олаётган талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган тадбирда талабалар томонидан кўтарилган масалалар, уларни қизиқтирган мавзулар юзасидан атрофлича фикр ва мулоҳазалар юритилди.

ЁШ ВЕТЕРИНАР ВА ЧОРВАДОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Chop etildi: 11.01.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ЁШ ВЕТЕРИНАР ВА ЧОРВАДОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

ЁШ ВЕТЕРИНАР ВА ЧОРВАДОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов тизимда фаолият олиб бораётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Бугунги кунда қўмита тизимида Ёшларга оид давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш борасида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ташкил этилиб, иттифоқ етакчиси қўмита раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб белгиланган. Шунингдек, қўмитанинг барча ташкилотларида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари етакчилари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, тизимда 2 мингга яқин ёш фаолият олиб бормоқда. Бунда ёшларнинг қизиқишлари, муаммолари устида алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилган. Ёшлар маданиятини ошириш, маънавий тадбирлар ҳамда спорт ўйинлари учун 2019 йилда 80 миллион сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди. Ўтказилаётган “Олтин тулпор” танловида “Энг ёш ветеринария мутахассиси” номинацияси бўйича ёш ветеринар ва чорвадорлар тақдирланмоқда.
Тадбирга соҳада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида хорижий мутахассислар таклиф этилиб, ёш ветеринария мутахассислари, ёш фермерлар ва ёш тадбиркорлар иштирокида семинарлар ташкил этилаётгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, тажриба алмашиш мақсадида ёш мутахассисларни хорижий мамлакатларга малака оширишга юбориш йўлга қўйилди. Қўмита тасарруфидаги Самарқанд ветеринария медицинаси институтида 6 та факультет ва 23 та кафедра мавжуд бўлиб, 38 та таълим йўналиши бўйича бакалавр, 26 та мутахассислик бўйича магистрлар тайёрланмоқда.
Шунингдек, Беларусь Республикасининг Гродно давлат аграр университети ҳамда Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси билан ҳамкорликда 3 та йўналишда (зооинжинерия, ветеринария медицинаси, ветеринария фармацевтикаси) қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш амалга оширилди. Институтда Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази фаолияти йўлга қўйилиб, 2019 йил сентябрь-декабрь ойларида жами 240 нафар мутахассис ҳамда 1 минг 170 нафар техник оссеминатор ўқув курсларига жалб этилди. Соҳада айни кунларда 100 га яқин ёш олим фаолият кўрсатмоқда, шунингдек, 60 та таянч докторант, 3 та республика фан олимпиадаси ғолиби, 2 та халқаро танлов ғолиби, 4 та номдор стипендия соҳиблари бор.
Очиқ мулоқотда иштирок этган ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва муассасаларида фаолият олиб бораётган ёшлар томонидан кўтарилган масалалар, уларни қизиқтирган мавзулар юзасидан атрофлича фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Манба: uza.uz

ЁШ ВЕТЕРИНАР ВА ЧОРВАДОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ УЧРАШУВИ

Chop etildi: 10.01.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar

ЁШ ВЕТЕРИНАР ВА ЧОРВАДОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ УЧРАШУВИ

ЁШ ВЕТЕРИНАР ВА ЧОРВАДОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ УЧРАШУВИ

Жорий йилнинг 10 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов тизимда фаолият олиб бораётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Қўмита тизимида Ёшларга оид давлат сиёсатида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш борасида ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ташкил этилиб, ёшлар иттифоқи етакчиси Қўмита раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб белгиланган. Шунингдек, Қўмитанинг барча тизим ташкилотларида ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари етакчилари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, тизимда 2 мингга яқин ёшлар фаолият олиб бормоқда. Бунда, ёшларнинг қизиқишлари ҳамда муаммолари устида алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилган.

2020 йил 21-24 январь кунлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва марказмутахассис ходимлар учун тренинг семинар машғулотлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 19 йил 10 декабрдаги 04-1/52939-сонли ҳамда 16 декабрдаги 04-1/53628 – сонли хатларига мувофиқ Россия Федерацияси Бутунроссия ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти (ФГБУ “ВНИИЗЖ”) ахборот- таҳлил марказининг (АТМ) зоналаштириш бўйича шўъба мудири В.В. Никифоров иштирокида 2020 йил 21-24 январь кунлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва марказмутахассис ходимлар учун тренинг семинар машғулотлари ўтказиш режалаштирилмоқда.

Тадбир мавзулари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Россия Федерацияси ва дунёда оқсил касаллиги бўйича эпизоотик вазият;
  • оқсил касаллиги ҳолатида намуна олиш ва патологик материални ташишга доир;
  • Россия Федерациясини минтақалаштириш ва компартментлаштириш;
  • Эпизоотик вазиятни эътиборга олган ҳолда Халқаро эпизоотик бюро мезонларига мувофиқ оқсил касаллигини зоналаштириш.

Тадбирда давлат ветеринария органлари ва муассасаларининг 40 нафар мутахассис ходимлари иштирок этишади.

Тадбир 2020 йил 21-24 январь кунлари Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази конференц-залида бўлиб ўтади.

Ҳайвонлар жасадини зарарсизлантиришнинг 3 ҳил усули

Chop etildi: 03.01.2020

Kategoriyalar: Asosiy vazifalar,Foydali havolalar,Xizmatlar so'rovnomasi

Хавфли, юқумли касалликлардан ўлган ҳайвонлар жасадини зарарсизлантириш ва йўқ қилиш ветеринария амалиётида муҳим профилактик ишдир.
Ҳайвонлар жасадини зарарсизлантиришнинг 3 ҳил усули мавжуд бўлиб, булар:
📎Гўшт-суяк уни ишлаб чиқарадиган корхоналарда қайта ишлаш;
📎 Махсус беккер қудуқларда биотермик зарарсизлантириш;
📎Ёқиб юбориш (куйдириш).
Гўшт-суяк уни тайёрлашда паразитар, ички юқумсиз ва унча хавфли бўлмаган юқумли касалликлардан ўлган ҳайвонлар жасадларидан фойдаланиш мумкин.
Беккер қудуқларда биотермик зарарсизлантириш бу энг қадимий усул бўлиб, ҳозирги кунда ҳам фойдаланилади. Аммо беккер қудуғига айрим турдаги хавфли инфекцион касалликлардан (сибир куйдиргиси) ўлган ҳайвонлар жасадини зарарсизлантириб бўлмайди. Хозирги кунда ривожланган давлатларда беккер қудуғи ўрнига крематория печларидан фойдаланилмоқда. Чунки юқори ҳароратда ҳайвонлар жасади, потологик намуналар, хавфли биологик препаратларни куйдириб йўқ қилиш энг самарали усул ҳисобланади.
Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази крематорияда зарарсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича қуйдаги хизматларни йўлга қуйган:
📌Уй хайвонлари, чорва ва паррандалар, синов учун қўйилган лаборатория ҳайвонлари ўлиги;
📌Ўлик туғилган ёки хомиласи тушган (аборт) ҳайвонлар боласи;
📌Қушхоналардаги потологик ички оргинлар;
📌Ҳайвонлар ўлиги патолого-анатомик текширувлар ўтказгандан сўнг жасадни йўқ қилиш;⚰️⚰️⚰️
📌Ветеринария клиникалардаги фойдаланиб бўлган 1 маротабалик тиббий инвертарлар;
📌Жарроҳлик амалиётида ампутация қилинган ҳайвонлар органлари;🔪🔪🔪
📌Ветеринария дорихоналардаги💉💉💊💊 муддати ўтган биологик препаратларни (вакциналар) йўқ қилиш.

Маълумот учун;

☎️Тел: +99871-229-32-12

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиснинг ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!

Chop etildi: 30.12.2019

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!

Янги йил табриги!

Ўтаётган 2019 йил иқтисодиётимизнинг барча тармоқларидаги каби ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳам улкан ўзгаришларга, изчил ислоҳотларга бой йил бўлди. Соҳада заҳматкаш ветеринар ва чорвадорлар орзиқиб кутган янгиликлар, туб бурилишлар амалга оширилди.
Хусусан, дастлаб Президентимизнинг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5696-сон Фармони билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.
Шунингдек, 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон Қарори билан қўмитанинг барча ташкилий тузилмалари тасдиқланиб, фан билан амалиётнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида қатор институтлар қўмита таркибига ўтказилди ҳамда чорвачилик ва наслчилик ишларини янада ривожлантириш мақсадида “Ўзбекчорванасл” агентлиги ташкил этилди.
Бундан ташқари, соҳага илмий ёндашувни ташкил этиш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш учун Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамда унинг Тошкент ва Нукус филиаллари, шунингдек Нукус ветеринария техникуми ташкил этилди.
Ушбу тарихий ҳужжатлар билан республикамизда ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини юритиш механизми яратилди.
Буларнинг барчаси ўтаётган 2019 йилда давлатимиз раҳбарининг ветеринария ва чорвачилик соҳаларига катта эътибор қаратганлиги билан тарих зарварақларига муҳрланиши шубҳасиз.

Қадрли юртдошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, жумладан юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринар ва чорвадорларни яқинлашиб келаётган “Янги йил” байрами билан самимий қутлайман.

Кириб келаётган 2020 йил ҳам ана шундай файзли ва баракотли келсин!
Сизларга соғлик-саломатлик, бахту-саодат, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака ва ишингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Баҳромжон НОРҚОБИЛОВ,
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси.

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ БАРҚАРОР ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Chop etildi: 26.12.2019

Kategoriyalar: Foydali havolalar,tanlangan sahifa,Yangiliklar

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ БАРҚАРОР ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Бугунги кунда Жиззах шаҳри ҳудудида жойлашган 2 та деҳқон бозорида ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолият олиб бормоқда. Лаборатория ходимлари томонидан ўтган ҳафта давомида 7615 кг йирик шохли мол гўшти, 815 кг майда шохли мол гўшти, 5445 кг товуқ гўшти, 1875 кг сут маҳсулотлари, 22720 дона тухум, 7859 кг мева, 7980 кг полиз экинлари маҳсулотлари, 148765 кг ўсимлик маҳсулотлари, 2980 кг балиқ маҳсулотлари лаборатория текширувларидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди.
Шунингдек, Худудларда ҳайвонларда учрайдиган турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жиззах вилояти ветеринария мутахассислари томонидан худуддаги 1778 бош қорамол, 7059 бош қўй-эчки куйдирги касаллигига, 32026 бош қорамол, 54893 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 11745 бош майда шохли мол чечак касаллигига, 3726 бош қорамол қорасон касаллигига, 7344 бош қорамол лептоспироз касаллигига, 13250 бош майда шохли мол бруцеллёз Рев-1 касаллигига, 2540 бош майда шохли мол брадзот касаллигига қарши профилактик эмланди. 2128 бош йирик шохли молда туберкулинизация ўтказилди. 1054 та хонадонда ит ва мушукларни сақлаш қоидалари ўрганилиб, 1050 бош ит клиник кўрикдан ўтказилди ҳамда қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди. Ветеринария мутахассислари ҳамда жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва маҳалла фаоллари иштирокида тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Манба; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
   Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди

Chop etildi: 22.12.2019

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Президент Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди. 
Бу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ортган шароитда ҳамда янги сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтмоқда.

Ўзбекистон тарихида илк бор ягона Сайлов кодекси қабул қилинди. Сайловга оид 21 та қонун тизимлаштирилди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати жорий этилди. Квота белгилаш институти бекор қилинди. Бешта сиёсий партияга, шу жумладан, янги Ўзбекистон экологик партиясига соғлом рақобат қилишлари учун тенг шарт-шароитлар яратилди. Сиёсий партияларнинг сайловолди очиқ мунозаралари жонли эфирда ёритилди. Уларда жамиятимизни ўйлантираётган ўткир масалалар муҳокама қилинди.

Охирги йиллардаги очиқлик, демократик бурилишлар натижасида жамиятимиз ҳам ўзгарди. Бу сайлов жараёнида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Фуқаролар ишонч ва мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси билан сайлов участкаларига келиб, келажак учун овоз бермоқда.

Давлатимиз раҳбари 162-сайлов участкасига келган одамлар билан суҳбатлашди, биргаликда суратларга тушди. Биринчи марта овоз берган ёшлар, ота-онаси билан келган болаларнинг ўқишларига ривож тилади.

Нуронийлар мамлакатимизга тинчлик-фаровонлик, Президентимизга соғлик-омонлик тилаб дуолар қилди.

Барча сайлов участкаларида қонунчилигимизда белгиланган шароитлар яратилган. Жойларда 6 минг 720 та округ ва 10 минг 315 та, жумладан, 38 мамлакатда 55 сайлов участкаси ташкил этилди. Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаётган ўта оғир жиноятларни содир этмаган шахслар ҳам сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Сайлов жараёнини кузатишда МДҲ, ШҲТ, ЕТТБ, Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси, Туркий кенгаш, ТуркПА, шунингдек, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси таркибида 700 нафардан зиёд хорижий ва халқаро кузатувчилар иштирок этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев хорижий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам мулоқот қилди. Улар сайловлар очиқ, юксак савияда ўтаётганини, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошганини таъкидлашди.

Манба; Узбекистон Миллий ахборат агетлиги

2019 ЙИЛ 17-18 ДЕКАБР КУНЛАРИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ МОСКВА ШАХРИДА УТКАЗИЛГАН ХАЛКАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БУЛИБ УТДИ

2019 ЙИЛ 17-18 ДЕКАБР КУНЛАРИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ
МОСКВА ШАХРИДА УТКАЗИЛГАН ХАЛКАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БУЛИБ УТДИ

Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик-овкат махсулотлари
хавфсизлиги давлат марказининг директор биринчи уринбосари
Н.Б.Каримованинг 2019 йил 17-18 декабр куилари Россия Федерациясининг
Москва шахрида утказилган “Микробларга карши препаратларга
бардошлилик ва озик-овкат хавфеизлик хавф-хатарига тахлил килиш
масалалари буйича халкаро конференция”сида иштироки тугрисида.

БМТ нинг Кишлок хужалиги ва озик-овкат ташкилоти (ОАО) бош
директориниш уринбосари ва Европа ва Марказий Осий буйича худудий
вакили Рахманин Владимир Олегович сузга чикиб, Европа ва Марказий Осиё
давлатлари томонидан “Микробларга карши препаратларга бардошлилик ва
озик-овкат хавфеизлик хавф-хатарига тахлил килиш масаладлари” буйича
халкаро майдонда бир канча давлатлар мисолида олиб борилаётган ишлар
билан таништирди.