• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Давлат хизматчилари учун иш ҳақи бўйича махсус ягона тариф сеткаси ишлаб чиқилди (жадвал)

Chop etildi: 18.12.2019

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Давлат хизматчилари учун иш ҳақи бўйича махсус ягона тариф сеткаси ишлаб чиқилди (жадвал)

Фото: KUN.UZ

Президентнинг «Давлат хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжатда давлат фуқаролик хизмати жорий этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхатини тасдиқланган.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ва Ягона тариф сеткасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган базавий лавозим маоши тўлаш тизимини жорий этади.

Тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдорини аниқлаш учун тариф коэффициенти қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (634 880 сўм) кўпайтирилади.

Шунингдек, давлат бюджети ҳисобидан тўланадиган ва малака унвонлари учун давлат хизматчилари маошига қўшимча устамалар миқдорига қараб ҳисобланадиган устамалар ҳам жорий этилади.

Бундан ташқари, ходимларга ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, иш берувчи томонидан белгиланган тартибда тўланадиган шахсий устама берилади, аммо у лавозим маошининг 200 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.

Агар ҳужжат давлат раҳбари томонидан маъқулланса ва кучга кирса, унда Вазирлар Маҳкамаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 августга қадар тизимнинг татбиқ этилиши натижаларини таҳлил қилиш асосида, президент Администрациясига барча давлат органларидаги давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тизимини кенгайтириш бўйича таклифлар киритади.

https://kun.uz/news/2019/12/18/davlat-xizmatchilari-uchun-ish-haqi-boyicha-maxsus-yagona-tarif-setkasi-ishlab-chiqildi-jadval

Манба; Kun.uz

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ “ЧОРВАНАСЛ” МАРКАЗЛАРИГА 15 ТА “DAMAS” ХИЗМАТ АВТОМАШИНАСИ ТОПШИРИЛДИ

Chop etildi: 13.12.2019

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ “ЧОРВАНАСЛ” МАРКАЗЛАРИГА 15 ТА “DAMAS” ХИЗМАТ АВТОМАШИНАСИ ТОПШИРИЛДИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ “ЧОРВАНАСЛ” МАРКАЗЛАРИГА 15 ТА “DAMAS” ХИЗМАТ АВТОМАШИНАСИ ТОПШИРИЛДИ

Маълумки, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда сохадаги бир қатор муаммоларни бартараф этиш билан биргаликда жойларда тарғибот ва ташвиқот ишларини мунтазам ташкил этиш вазифалари топширилганди. Белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш учун ҳафтанинг ҳар жумаси “Чорвачилик куни” деб эълон қилинди. Бунда, тармоқнинг ҳар бир раҳбари ва ҳоким чорвадорлар билан учрашиб, топшириқлар ижроси доирасида уларнинг муаммосини ҳал қилиб бориш вазифаси белгиланди.
Мазкур вазифалар ижроси доирасида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамкорлигида Зангиота туманида жойлашган “Melek Best Milk Agro” МЧЖда “Даладан дастурхонгача” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Тадбирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси рахбар ходимлари, вилоят хокимлиги мутасаддилари, худудий “Чорванасл” марказлари ва барча туманлар ветеринария мутахассислари ҳамда чорвадор-фермерлар иштирок этишди.
Семинарда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Баҳромжон Норқобилов Хукуматимиз томонидан чорвачилик соҳасининг барча тармоқларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, бу борадаги топшириқларнинг жойлардаги ижроси, айниқса, наслчилик-селекция ишларининг тизимли ташкил этилаётганини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, семинарда сунъий уруғлантиришнинг наслли қорамоллар бош сонини оширишдаги аҳамияти, озуқа базасини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди. Чорвачиликда наслчилик-селекция ишларини самарали юритиш, қорамолларни озиқлантиришда озуқа рационига эътибор қаратиш, гўшт етиштиришга ихтисослашган бўрдоқичилик хўжаликларини янада кўпайтириш, аҳоли хонадонларида сигирларни сунъий уруғлантириш ишларининг мукаммал тизимини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Чорвачиликда наслчилик ва сунъий уруғлантириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида қўмита раиси томонидан худудий “Чорванасл” марказларига 15 та “Damas” хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди. Семинар давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси “Ўзбекчорванасл” агентлиги директори А.Абдуллаев қорамолларни парваришлаш ва сақлашнинг эътиборга молик жиҳатлари хусусида тўхталиб ўтди. Тадбирда чорвачиликка доир барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, сунъий уруғлантириш орқали чорва ҳайвонлари маҳсулдорлигини ошириш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларнинг таннархини арзонлаштиришга имкон яратилади. Сунъий уруғлантиришни қўллаганда зоти ва маҳсулдорлиги паст буқаларни сақлашда зарурият қолмайди ва бу уларни ўз вақтида ахталаб ва семиртириб сотишга, шу билан бирга ем-хашаклардан унумли фойдаланишга имкон беради. Сунъий уруғлантириш йўли билан олинган бузоқлар табиий усулда қочириш орқали олинган бузоқларга нисбатан тез ўсиши ва касалликларга нисбатан чидамлилиги жиҳатлари бўйича катта афзалликларга эга. Шунинг учун сунъий уруғлантиришни самарали ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда. Деярли барча ферма ва худудий “Чорванасл” марказлари бўлимларида сунъий уруғлантириш шохобчалари ташкил этилган бўлиб, улар наслдор буқаларнинг музлатилган уруғлари, уруғлантириш асбоб ва жиҳозлари билан таъминланган.

Манба; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
        Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Chop etildi: 11.12.2019

Kategoriyalar: Foydali havolalar,Yurtimiz yangiliklari

ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Мамлакатимиз суверенитетининг улуғ рамзи бўлган Давлат мадҳиясининг сатрларида мард, олийжаноб ва меҳнаткаш халқимизнинг орзу-умидлари, келажак ҳаётга қатъий ишонч туйғуси ўз ифодасини топган. Буюк аждодларимизнинг асрий армонлари гўзал ташбеҳларда акс эттирилган. Унга юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг чуқур ҳурмат-эҳтиром билан қараши муқаддас ва шарафли бурчга айланган.
10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Шу муносабат билан жойларда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида ҳам ана шундай тадбир уюштирилди. Шаҳар ва унинг туман бўлимлари ҳамда ветеринария лабораториялари мутахассислари иштирок этган тадбирда бошқарма бошлиғи Ш.Шакаров жонажон мадҳиямиз хусусида нутқ сўзлади. Чорак асрдан ортиқ вақтдан буён Давлатимиз мадҳияси ёшу кекса қалбига озод ва обод Ватанимиздан ғурурланиш туйғусини инъом этаётганини таъкидлади.
– Мадҳиямизнинг мазмуни, мусиқаси ўзининг миллийлиги, халқимизга хос шижоатлилиги, жарангдор руҳи билан ватандошларимизга ифтихор туйғуларини бағишлайди, Ёшларни Она Ватанга муҳаббат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида камол топишга даъват этади, – деди бошқарма бошлиғи.
Шундан сўнг тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Манба; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
              Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Конституция куни билан табриклади

Chop etildi: 08.12.2019

Kategoriyalar: избранная страница,НОВОСТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқимизни ушбу қутлуғ айём билан табриклади.

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқимизни ушбу қутлуғ айём билан табриклади.

Ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини танлар экан, энг муҳим мақсад ва вазифаларини белгилаб олади. Мамлакатимиз мустақиллигининг илк даврида қабул қилинган Конституцияда ҳам халқимизнинг хоҳиш-иродаси, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, давлат тузилиши ўз ифодасини топган. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини қайд этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.

Шу боис Конституциямизни ардоқлаймиз, улуғлаймиз, ўрганамиз.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ўз нутқида қонун устуворлигини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ишлаб чиқаётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шартлигини алоҳида айтиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқ.

Қонунийликни қарор топтириш, қонун бузилишига қарши курашиш борасида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари “уйғонгани” қайд этилди. Масалан, Давлат бюджети муҳокамаси пайтида фуқаролар ва депутатлар фикри асосида мактаблар учун 50 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилгани ёки одамларнинг ҳақли эътирози туфайли дарахтларни сабабсиз кесишга қарши мораторий эълон қилингани ижобий баҳоланди. Булар аҳолининг ижтимоий жараёнларга нисбатан масъулият ва дахлдорлик ҳисси ошиб бораётганини кўрсатади.

Давлатимиз раҳбари жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш борасидаги ишларни узлуксиз давом эттириш, бу борадаги кўникмаларни фарзандлар тарбиясига болаликдан сингдириш кераклигини таъкидлади.

– Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозим, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бош қомусимизда белгиланган инсонпарвар тамойиллар тўла амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда Президентимизнинг жиноят содир этганларни афв этиш бўйича 8 та фармони қабул қилиниб, 4 мингдан зиёд шахс жазони ўташ жойларидан озод қилинди.

Ушбу байрам арафасида Ўзбекистон раҳбари яна бир шундай фармонга имзо чекди. Унга биноан, жиноий қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар маҳкум афв этилди.

Бу йил Жаслиқ қўрғонидаги жазони ижро этиш колонияси ёпилгани ҳам инсонпарвар сиёсатнинг амалий намунаси бўлди. Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсия ва ижтимоий суғурта тўлаш тартиби биринчи марта йўлга қўйилди.

Жорий йилда “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик амалиётлари доирасида қуролли можаролар майдонидан 261 нафар фуқаро, асосан аёллар ва болалар юртимизга қайтариб келинди.

Ўтган уч йилда 9 минг 692 нафар, жумладан, бу йилда 5 минг 868 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қиладиган идораларга айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Судларнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, тергов-суриштирув жараёнида ўзаро тийиб туриш тамойилларини таъминлаш, адвокатура институтини такомиллаштиришга оид долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Байрам тантанасига йиғилганлар қўлларини кўксига қўйиб, Мустақиллигимиз қўшиғига жўр бўлди.

Байрам тадбирида давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан ва санъат намояндалари, хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тантана катта концерт дастури билан давом этди.

Манба; УзАА.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Конституция куни билан табриклади

Chop etildi: 07.12.2019

“Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”

Ўзбекистон Республикаси “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”ни белгилаш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 1 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган қонунга кўра декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” этиб белгиланди. Шу муносабат билан Давлат Марказимиз директори Таняриков Бахридин Саидовични Ўзбекистон Кишлок Хужалиги Вазирининг 2019 йил 2 декабрдаги буйругига асосан УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КИШЛОК ХУЖАЛИГИ ФИДОИСИ кўкрак нишони билан мукофотланди

Биз ҳам қишлоқ хўжалиги ходимларини бугунги байрам билан ва Марказимиз директори Таняриков Бахридин Саидовични кўкрак нишони  билан муборакбод этамиз!

EOII inspektsiyasi guruhi Toshkentga tashrif buyurishdi va Respublika hayvonlar kasalliklari diagnostikasi va oziq-ovqat xavfsizligi davlat markazida Uchrashuv bulib utdi

Rossiya Federatsiyasi, Qozog’iston Respublikasi va Qirg’iziston Respublikasidan chorvachilikni tekshirish bo’yicha EOII inspektsion guruhi Toshkent shahriga tashrif buyurishdi:
Rossiya Federatsiyasining mutaxassislari quyidagilardan iborat:
1. Bukina Anna Dmitrievna – Rosselxoznadzorning eksport-import operatsiyalari, transport va xalqaro hamkorlik bo’yicha veterinariya nazorati idorasining eksportni qo’llab-quvvatlash va inspeksiya ishlari bo’limining bosh mutaxassisi
2. Spiridonov Artyom Nikolaevich – Belgorod viloyati Rosselxoznadzor ma’muriyatining Davlat chegarasi, transport va ichki veterinariya nazorati veterinariya nazorati, ИАЦ ФГБУ «ВНИИЗЖ», Mintaqaviylashtirish sektori ilmiy xodimi;
3. Iztleuov Mergen Muxambetgaleevich – Rossiya Federatsiyasining Davlat chegarasida Ichki davlat veterinariya nazorati va chegara veterinariya nazorati bo’limi boshlig’i o’rinbosari, Orenburg viloyatidagi Rosselxoznadzor idorasi transporti;
4. Kosenkov Vsevolod Igorevich – ФГБУ «ВНИИЗЖ» mutaxassisi;
5.Kurinova Tatyana Borisovna – “Bryansk mintaqalararo veterinariya laboratoriyasi” Federal davlat byudjet institutining sinov markazining bosh mutaxassisi.
6. Shumakova Olesya Olegovna – Belgorod viloyati Rosselxoznadzor idorasining davlat chegarasi, transport va ichki veterinariya nazorati bo’limining katta davlat inspektori.
Qozog’iston Respublikasi mutaxassislari quyidagilardan iborat:
1. Jubatkanova K.S., Qozog’iston Respublikasi Qishloq xo’jaligi vazirligi Veterinariya nazorati va nazorati qo’mitasining veterinariya tadbirlari va oziq-ovqat xavfsizligi bo’limi boshlig’i vazifasini bajaruvchi;
2. UB Shokubasov – Perm milliy veterinariya markazi Respublika davlat pedagogika universiteti bosh direktorining o’rinbosari;
3. Nokina GZ – Qozog’iston Respublikasi Qishloq xo’jaligi vazirligi Veterinariya nazorati va nazorati qo’mitasining Respublika veterinariya laboratoriyasining tahlil va strategik rejalashtirish bo’limi boshlig’i;
Daniyar Januzakov – Qirgiziston Respublikasi Hukumati qoshidagi Veterinariya va fitosanitariya xavfsizligi davlat inspektsiyasining Davlat veterinariya nazorati bo’limining ichki veterinariya nazorati bo’limining bosh inspektori.
Tashrifdan maqsad – O’zbekistonning veterinariya xizmatining chorvachilik korxonalari va fermer xo’jaliklarini tekshirish bo’yicha faoliyatini o’rganish, shuningdek, hayvonlarning kasalliklari, shu jumladan oyoq va og’iz kasalliklari epizootik holatini o’rganish.
Mutaxassislar (jami – 10 kishi)

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳатлашуви учрашуви бўлиб ўтди

Chop etildi: 01.12.2019

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Жорий йилнинг 22 декабр кунида Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига хамда вилоят туман шахар кенгашларига сайлов бўлиб ўтади

Chop etildi: 27.11.2019

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Жорий йилнинг 22 декабр кунида Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига хамда вилоят туман шахар кенгашларига сайлов бўлиб ўтади

Бўлажак сайловда бу йил мамлакат парламенти ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар илк бор Ўзбекистон Республикасининг янги Сайлов кодекси асосида ўтади. Сайловларда биринчи марта бешта сиёсий партия ўз номзодларини илгари суриш ҳуқуқига эга. Булар – “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси.

Сайловларда 20 миллиондан ортиқ сайловчи, шулардан икки миллондан зиёд ёшлар илк бор, овоз беради.