• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

Chop etildi: 07.10.2019

Kategoriyalar: vakant joylar

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик-овкат махсулотлари хавфсизлиги Давлат марказининг бўш иш ўринларига номзод сифатида кўрилаётган фуқароларга қўйиладиган талаблар:

1.Паспорт нусҳаси
2.Диплом ва илова нусҳалари
3.ИНН
4.ИНПС
5.Меҳнат дафтарчаси нусҳаси
6.Яшаш жойидан маълумотнома
7.Сўровнома
8.Таржимаи ҳол
9.Оҳирги иш жойидан тавсифнома
10.Расм 9х12-1та, 3х4-4та
Мурожаат учун телефонлар: +998 71 228 32 11 ички (105);
Электрон почтаvetcentre@vetgov.uz

Маъмурият

29 май 2020 й. ҳолатига

Chop etildi: 07.10.2019

Kategoriyalar: Savol javob

  • Ҳайвонларни идентификация қилдирмаса ҳам бўладими?

    Ҳайвонларни давлат ветеринария хизматида рўйхатдан ўтказиш ва идентификация қилдириш мажбурийдир.

    Идентификация қилинмаган ҳайвонларни сақлаш ва боқиш таъқиқланади.

    Идентификация рақамини сақловчи атрибут ва/ёки ветеринария паспорти бўлмаган ҳайвонлар идентификация қилинмаган ҳисобланади ва улар назоратсиз ҳисобланиб, белгиланган тартибда эгасини аниқлаш учун тутиб олинади.

  • Ҳайвонларни қаерда сўйиш керак?
    Сўйиладиган ҳайвонларни тижорат мақсадларида фақат ихтисослашган сўйиш корхонасида сўйиш мажбурийдир (ветеринария врачининг рухсати билан шахсий эҳтиёжи учун сўйиш бундан мустасно)!
  • Ҳайвон қандай сотилади?
    Ҳайвон эгалари ҳайвон сотилганлиги ёки ҳадя қилинганлигини ветеринария паспортида Давлат ветеринария хизматининг вакилига тасдиқлатишга мажбурдир!
    Бунда, ҳайвон эгалари ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ҳам тақдим этади.
  • Ҳайвон сотиб олганда нима қилиш керак?
    Харидор (олувчи) ҳайвонни сотиб олганда (ҳадяни олганда) доимий яшаш жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига етти кун ичида ҳайвонни ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилишга мажбурдир!
  • Ҳайвонлар туғилганда қанча муддатда идентификация қилинади?

    Қорамол, қўй ва эчкилар, туяларнинг болалари туғилганидан ўн тўрт кундан кейин бир ойликдан кечикмасдан,

    қулунлар ва хўтиклар тўрт ойлигидан,

    чўчқа болалари бир ойлигидан,

    ит ва мушуклар уч ойлигидан ҳисобга олинади.

  • Итларни кўчаларда сайр қилдиришда талаблар борми?

    Итлар очиқ жойларда ёки бунинг учун махсус ажратилган майдонларда сайр қилдирилади, итнинг эгаси ит қочиб кетмаслиги ёки одамлар ёки бошқа ҳайвонларга ҳужум қилмаслиги чораларини кўриши зарур. Шунингдек, ит бўйинбоғига жетон маҳкамланган ҳолда етовда олиб юриб сайр қилдирилиши керак.

    Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак.

  • Қаровсиз ва дайди ит ва мушуклар пайдо бўлганда кимга мурожаат қилиш керак?
    Кўчаларда қаровсиз ва дайди ит ва мушуклар пайдо бўлган тақдирда дарҳол шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига хабар бериш зарур.
  • Кўп қаватли уйларда нечта ит ва мушук сақлаш мумкин?
    Кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги билан биттадан ортиқ бўлмаган итни ва битта мушукни сақлашга рухсат этилган бўлса, алоҳида уйларда итларни фақат боғланган ҳолда сақлашга рухсат этилади.

ХУДУДИЙ МАРКАЗЛАР

Chop etildi: 07.10.2019

Kategoriyalar: Hududiy markazlar

ХУДУДИЙ МАРКАЗЛАР

Республика ва Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказлари

Вилоят Марказ штат сони Туманлар штат сони Уяли телефони
1.         Коракалпок Республикаси 39 113,25 +99891 301-77-27       +99893 361-49-19kkr-centre@vetgov.uz
2.         Хоразм 40 102 +99897 221-43-05 khorezm-centre@vetgov.uz
3.         Бухоро 41,5 105 +99890 710-55-39bukhara-centre@vetgov.uz
4.         Навоий 37,5 95 +99894 225-84-81navoiy-centre@vetgov.uz
5.         Самарқанд 37,5 203,5 +99891 550-14-39samarkand-centre@vetgov.uz
6.         Жиззах 39 83 93 298-44-11jizzax-centre@vetgov.uz
7.         Қашқадарё 52 152,25 +99893 900-90-30kashkadaryo-centre@vetgov.uz
8.         Сурхондарё 50 111 +99893 636-23-43surxondaryo-centre@vetgov.uz
9.         Андижон 39,5 68,5 +99891 168-28-65andijan-centre@vetgov.uz
10.      Фарғона 40,5 175 +99897 215-05-74fergana-centre@vetgov.uz
11.      Наманган 40 123 +99894 500-75-50namangan-centre@vetgov.uz
12.      Сирдарё 34 66 +99897 494-80-04sirdaryo-centre@vetgov.uz
13.      Тошкент вил 36,5 151,75 +99894 649-02-57 tashkent-centre@vetgov.uz

DAVLAT RAMZLARI

Chop etildi: 04.10.2019

Kategoriyalar: DAVLAT RAMZLARI

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ

Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Мутал Бурҳонов мусиқаси
Абдулла Орипов сўзи

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Нақорат:

Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали тинчлик посбони,
Хақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

Нақорат:

Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Ўзбекистон республикасининг давлат мадҳиясини юклаб олиш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ ТАБРИГИ!

Chop etildi: 30.08.2019

Kategoriyalar: tanlangan sahifa

Юртимизнинг улуғ тантанаси – Истиқлолнинг 28 йиллик байрам табриги

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ ТАБРИГИ!

     Юртимизнинг улуғ тантанаси – Истиқлолнинг 28 йиллик байрами айни дамларда мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.Алоҳида қайд этиш керакки, мамлакатимизда барча соҳалар қатори ветеринария ва чорвачилик тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва ижросини таъминлашда барчангизнинг муносиб ҳиссангиз бор.Президентимизнинг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5696-сон Фармони билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.Шунингдек, 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон Қарори билан қўмитанинг барча ташкилий тузилмалари тасдиқланиб, фан билан амалиётнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида қатор институтлар қўмита таркибига ўтказилди ва чорвачилик ҳамда наслчилик ишларини янада ривожлантириш мақсадида “Ўзбекчорванасл” агентлиги ташкил этилди.Ушбу тарихий ҳужжатлар билан республикамизда ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини юритиш механизми яратилди.Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг ветеринария ва чорвачилик соҳаларига катта эътибор қаратаётганлигидан далолатдир.

Қадрли ҳамкасблар!

Республикамизда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, зотдор чорва моллари бош сонини кўпайтиришда Сиздек соҳа фидойиларининг машаққатли меҳнатларини таҳсинга муносиб, деб биламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, жумладан юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринар ва чорвадорларни мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами билан самимий қутлайман.

Сизларга соғлик-саломатлик, бахту-саодат, хонадонингизга файзу барака ва ишингизда муваффақиятлар тилаймиз.

Баҳром НОРҚОБИЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси РАИСИ

Манба: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш

Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

Chop etildi: 28.08.2019

Kategoriyalar: Xizmatlar ro'yhati,Xizmatlar so'rovnomasi

Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат ташхис марказининг 2019 йил учун хизматлар руйхати

Прейскуран 2019

ПРЕСС РЕЛИЗЛАР

Chop etildi: 07.03.2019

Kategoriyalar: Press relizlar

  • “РЕСПУБЛИКАДА ЎТКАЗИЛГАН “ҚУТУРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ” ТАДБИРИ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР” МАВЗУСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ

    Жорий йил 7 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат ветеринария қўмитасининг «Қутуриш касаллигининг келиб чиқишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

  • МАТБУОТ АНЖУМАНИ

    Жорий йил 19 сентябр куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ветеринария соҳасидаги мутахассис кадрлар тайёрлаш, уларни тақсимлаш ва малакасини ошириш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

  • МАТБУОТ АНЖУМАНИ

    Жорий йил 29 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижроси ҳамда ўтган давр мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилади.

Chop etildi: 05.03.2019

Kategoriyalar: Prizident qarorlari va farmoishlari,Sohaga oid hujjatlar

Давлат ветеринария қўмитасида 2018 йил 23 октябрь куни Осиё тараққиёт банкининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Chop etildi: 02.11.2018

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Давлат ветеринария қўмитасида Осиё тараққиёт банки консультанти жаноб Роберт Блэк, Санитария ва фитосанитария лойиҳаси раҳбари жаноб Дэвид Мак Келар, Осиё тараққиёт банкининг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича консультанти жаноб Эндрю Джон Графхамларнинг расмий ташрифи бўлиб ўтди.