• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Республика Ташхис марказида “Ветеринария соҳасида амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлар” мавзусида илмий анжуман бўлиб ўтди

Chop etildi: 02.11.2018

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва Ветеринария илмий тадқиқот институти профессор ўқитувчилари ҳамда Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази мутахассислари билан “Ветеринария соҳасида амалга оширилгаётган илмий тадқиқот ишлар” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида илмий анжуман бўлиб ўтди.

Пекин шахрида “Ривожланаётган давлатларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги бошқаруви 2018 йил семинари” бўлиб ўтди

Chop etildi: 04.10.2018

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari

Хитой Халқ Республикасининг Пекин шахрида “Ривожланаётган давлатларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги бошқаруви 2018 йил семинари” да Республика Ташхис маркази ходимлари иштирок этдилар

Радиология лабораториясининг асосий вазифалари

Chop etildi: 04.10.2018

Kategoriyalar: tanlangan sahifa

1. Ветеринария радиологияси – қишлоқ хўжалик ҳайвонлари организмида ва уларнинг маҳсулотларида, ўсимлик ва ем-хашак маҳсулотлари таркибида ионлашган нурларнинг биологик ҳаракатини, меъёрини текшириб боради, ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чора тадбирлар ишлаб чиқади.

2. Радиология бўлимларининг асосий вазифалари – ветеринария назоратидаги маҳсулотларнинг радиоактив ифлосланишларини назорат қилиб бориш;

3. Фуқаро муҳофазаси бўйича ташкилий-услубий тадбирлар ишлаб чиқиш;

4. Вирусология, бактериология ва биохимия бўлимлари ҳамкорлигида қишлоқ хўжалик ҳайвонларига радиоиммун услубида ташхис қўйиш;

5. Ветеринария лабораториялари, бозорлар, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳудудида гамма-фон назоратини олиб бориш;

6. Чорвачилик, ўсимлик ва озиқ-овқат маҳсулотларини  бета-активлигига текшириб, уларни қайта ишлаш ёки фойдаланиш учун хулоса беради;

7. Республика ветеринария лабораторияси радиология бўлими вилоят ва туман радиология бўлимларини, ҳамда ветеринария-санитария лабораториялари фаолиятини назорат қилиб боради ва уларга услубий-амалий ёрдамлар кўрсатади.

Текшириладиган маҳсулот турлари

1. Ем-хашак маҳсулотлари – дағал хашак (табиий ва етиштирилган хашаклар, сенаж, сомон ва бошқа), концентрланган озуқалар (омухта ем, донли озуқалар, шрот, шелуха), ҳўл озуқалар (табиий ва етиштирилган хашаклар, силос), илдизмевалилар (картошка, сабзи, лавлаги ва бошқалар);

2. Чорвачилик маҳсулотлари – сут, гўшт, суяк, жун, тухум, балиқ, асал ва бошқалар;

3. Деҳқон бозорларидаги реализация қилинаётган ветеринария назоратидаги – ўсимлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари;

4. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ичадиган, балиқ етиштириладиган – сув.

Намуна олиш қоидалари

  • Ветеринария назоратидаги чорвачилик ва ўсимлик маҳсулотларида радиоактив моддалар билан зарарланганлигини аниқлаш дала шароитида ваветеринария лабораторияларида бажарилади. Чорвачилик ва ўсимлик маҳсулотлари радиоактив моддалар билан ифлосланиши махсус дозиметрикприборлар  (СРП 68-01, ДП 5-А) билан ўлчанади. Намуна олинаётган маҳсулотларда радиоактивлик миқдори рухсат берилган нормалардан ошса,радиометрик текширишлар учун махсус қоидалар асосида намуналар олинади.
  • Тупроқ намуналари: 10х10 ва чуқурлиги 5 см пичоқ ёки лопатка ёрдамида кесиб олинади, устки қисми ўсимликлардан ва илдизлардан тозаланадиклеёнка ёки шиша идишларга жойланади.
  • Табиий ўсимликлардан намуналар 50-75 г қайчи билан қирқиб олинади. Тупроқ ва ер усти ўсимликларининг умумий радиоактивлигини аниқлаш учунолинган тупроқ устки қисмидаги ўсимликлардан тозаланмасдан бирга олинади.
  • Кўк беда, силос, сенаж 2-3 кг ўриб олинади, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари боқиладиган яйловлардан намуна олиш учун, камида 10 та майдонданолинган намуналар аралаштирилади ва 2-3 кг олинади.
  • Донли озуқалар (сули, арпа, аралаш озуқалар, омухта ем ва ҳакозо) сақланадиган омборлардан озуқаларнинг устки, ўрта ва пастки қисмидан 200-300 гнамуна олинади.
  • Дағал хашак, сомон ўрамларидан 2-3кг целлофан ёки қоғоз пакетларда олинади.
  • Сабзоватлардан 500-1000г донли озуқалардан олингандек олинади.
  • Ҳайвон ва парранда гўштидан тўқималар, суяк устки пайлари билан, жигардан иложи бўлса  ҳар бир ҳолатда намуна олинади.
  • Сутдан намуна олиш учун  сут сақланадиган идиш чайқатилади 250-500 мл намуна олинади. Агар сут катта идишларда сақланса устидан ва пасткиқисмидан юқорида кўрсатилган миқдорда намуна олинади. Алоҳида ҳар бир сигирдан шиша идишларга соғиб намуналар олиш мумкин.
  • Балиқ (тузланган ва тоза) 1 кг.гача бутун ҳолда катталаридан бўлакларга бўлинган ҳолда (калла, жабраси, танасининг умуртқа қисми) жигар ва ичкиорган намуналари 300-500г дан кам бўлмаслиги керак.
  • Парранда тухуми намуналари товуқ фермасидан ва деҳқон бозорларидан 5-10 дона олинади.
  • Ҳар бир олинган намуналар қуруқ ва тоза идишларга (шиша банкалар, бутилкалар, қоп целлофан, мумланган қоғоз, қоғоз халтачалар) метал ёки тахтаяшикларга қадоқланиб муҳрланади. Намуна солинган ҳар бир идишга қоғоз ёрлиқлар ёпиштирилади ва намунанинг номи, олинган жойи, вақти,санаси, вазни, намлик ва қуритилса қуруқ вазни намуна олинган майдон ва чуқурлиги ва шу билан бир вақтда дала радиометрик ўлчов асбоблариёрдамида ташқи радиоактив зарарланиш миқдори кўрсатилади ва ҳудудий ветеринария лабораториясига радиометрик текшириш учун юборилади.

Жихозлардан фойдаланиш тартиби

Chop etildi: 04.10.2018

Kategoriyalar: tanlangan sahifa

Бета радиометрида ишлаш қоидалари

  • Бета радиометрида намуналарни текширишдан олдин унга бўш чашканинг табиий фонини текшириш учун қўрғошин қутига солинади ва ишлашданолдин радиометрнинг созлигини текшириб, уни «6» режим яъни 2000 секундга созлаб,  пуск тугмачаси босилади. 2000 секундан сўнг кўрсаткичлар ёзиболинади. Шундан сўнг намуналарни майдалаб чашкада бир текис жойлаштириб қўрғошин қутига солинади ва «6» режимда 2 марта ўлчанади.

СРП 68-01 радиометрида ишлаш қоидалари

  • СРП 68-01 радиометрини ишлатишда аввало датчик кўрсаткичи 0 холатида турганлигини текшириб, кейин тугмачани «Бат» ҳолатига ўтказиб батареяқувватини 6,5 Вдан 15 Вгача бўлганлигини текшириб олиш керак.
  • Радиометр тугмачасини «5» ҳолатига ўтказганда блок детектори атрофидаги гамма нурлари экспозицион дозасини кўрсата бошлайди. Шундан сўнгаппаратнинг ўзидаги назорат манбаси кўрсаткичи ўлчаб ёзиб қўйилади.
  • Радиометр тугмачасини «Контр» ҳолатига ўтказиб, яна назорат манбаси ўлчаб ёзиб олинади ва бу кўрсаткич «5» ҳолатдаги кўрсаткичдан 10% дан ортиқфарқи бўлмаслиги керак.
  • Шундан сўнг радиометрда намуналар текширилиб, уларнинг гамма нурлари экспозицион дозалари назорат манбаси кўрсаткичидан ошмаслиги керак.Агар нормадан юқори курсаткичлар олинса тегишли методикалар асосида намуналар олиниб текширилади.

Текшириш жараёнлари

СДC лойиҳадастури “Ягона соғлиқ”консепциясини ишлаб чиқиш юзасидан 2018 йилнинг 18-19 июн кунлари ишчи йиғилиши бўлиб ўтди

Chop etildi: 20.06.2018

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari

Жорий йилнинг 18-19 июн кунлари Самарқанд шаҳридаги Registon Plaza меҳмонхонасининг бизнес форумлар залида СДC нинг 2018-2023 йилларга мўлжалланган “Ягона соғлиқ” консепциясини ишлаб чиқиш юзасидан ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ветеринария медицинаси институти профессор-ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтди

Chop etildi: 08.06.2018

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari

Жорий йилнинг 7 июн куни Ветеринария медицинаси институтининг профессор ўқитувчилари Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказига амалий тажрибалар алмашиниш мақсадида ташриф буюрди.

Фарғона вилояти хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик-овкат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази

Chop etildi: 02.06.2018

Kategoriyalar: Hududiy markazlar

 

Фарғона вилояти хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик-овкат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директори:
Ғозиев Аскарали Турсунович
тел. (0373) 226-38-69, (93) 970-05-74
е-mail:   fargana-centre@vetgov.uz
Адрес. Фергана шахар, Мустакиллик; 196 уй

 

Қашқадарё вилояти хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик-овкат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази

Chop etildi: 02.06.2018

Kategoriyalar: Hududiy markazlar

 

Қашқадарё вилояти хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик-овкат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директори:
Мейлиев Алишер
тел. (875)223-01-32
е-mail:   qashqadaryo-centre@vetgov.uz
Адрес. Карши шахар, Хонобод кучаси 19-уй.