Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат ташхис марказининг 2019 йил учун хизматлар руйхати
Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат ташхис марказининг 2019 йил учун хизматлар руйхати
Жорий йил 7 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат ветеринария қўмитасининг «Қутуриш касаллигининг келиб чиқишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Жорий йил 19 сентябр куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ветеринария соҳасидаги мутахассис кадрлар тайёрлаш, уларни тақсимлаш ва малакасини ошириш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Жорий йил 29 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижроси ҳамда ўтган давр мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилади.
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Давлат ветеринария қўмитасида Осиё тараққиёт банки консультанти жаноб Роберт Блэк, Санитария ва фитосанитария лойиҳаси раҳбари жаноб Дэвид Мак Келар, Осиё тараққиёт банкининг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича консультанти жаноб Эндрю Джон Графхамларнинг расмий ташрифи бўлиб ўтди.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва Ветеринария илмий тадқиқот институти профессор ўқитувчилари ҳамда Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази мутахассислари билан “Ветеринария соҳасида амалга оширилгаётган илмий тадқиқот ишлар” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида илмий анжуман бўлиб ўтди.
Хитой Халқ Республикасининг Пекин шахрида “Ривожланаётган давлатларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги бошқаруви 2018 йил семинари” да Республика Ташхис маркази ходимлари иштирок этдилар
1. Ветеринария радиологияси – қишлоқ хўжалик ҳайвонлари организмида ва уларнинг маҳсулотларида, ўсимлик ва ем-хашак маҳсулотлари таркибида ионлашган нурларнинг биологик ҳаракатини, меъёрини текшириб боради, ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чора тадбирлар ишлаб чиқади.
2. Радиология бўлимларининг асосий вазифалари – ветеринария назоратидаги маҳсулотларнинг радиоактив ифлосланишларини назорат қилиб бориш;
3. Фуқаро муҳофазаси бўйича ташкилий-услубий тадбирлар ишлаб чиқиш;
4. Вирусология, бактериология ва биохимия бўлимлари ҳамкорлигида қишлоқ хўжалик ҳайвонларига радиоиммун услубида ташхис қўйиш;
5. Ветеринария лабораториялари, бозорлар, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳудудида гамма-фон назоратини олиб бориш;
6. Чорвачилик, ўсимлик ва озиқ-овқат маҳсулотларини бета-активлигига текшириб, уларни қайта ишлаш ёки фойдаланиш учун хулоса беради;
7. Республика ветеринария лабораторияси радиология бўлими вилоят ва туман радиология бўлимларини, ҳамда ветеринария-санитария лабораториялари фаолиятини назорат қилиб боради ва уларга услубий-амалий ёрдамлар кўрсатади.
Текшириладиган маҳсулот турлари
1. Ем-хашак маҳсулотлари – дағал хашак (табиий ва етиштирилган хашаклар, сенаж, сомон ва бошқа), концентрланган озуқалар (омухта ем, донли озуқалар, шрот, шелуха), ҳўл озуқалар (табиий ва етиштирилган хашаклар, силос), илдизмевалилар (картошка, сабзи, лавлаги ва бошқалар);
2. Чорвачилик маҳсулотлари – сут, гўшт, суяк, жун, тухум, балиқ, асал ва бошқалар;
3. Деҳқон бозорларидаги реализация қилинаётган ветеринария назоратидаги – ўсимлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари;
4. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ичадиган, балиқ етиштириладиган – сув.
Намуна олиш қоидалари
Бета радиометрида ишлаш қоидалари
СРП 68-01 радиометрида ишлаш қоидалари
Текшириш жараёнлари
Жорий йилнинг 18-19 июн кунлари Самарқанд шаҳридаги Registon Plaza меҳмонхонасининг бизнес форумлар залида СДC нинг 2018-2023 йилларга мўлжалланган “Ягона соғлиқ” консепциясини ишлаб чиқиш юзасидан ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.