• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

2021 йил ташхис режасига асосан………………

Chop etildi: 20.04.2021

Kategoriyalar: Sohaga oid hujjatlar,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

2021 йил ташхис режасига асосан, шу йилнинг 6-8 апрель кунлари Наманган вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида туман ташхис марказлари Бактериология лабораторияси мудирлари ва лаборантларига патологик намуна олиш ва юбориш, бактериология лабораториясида хужжатларни юритилиши, зооаноз (куйдирги, бруцеллез, туберкулез) касаллигининг ташхиси, шунингдек парранда, балиқ ва асалари бактериологик касалликларининг ташхиси, дезинфекцияловчи кимёвий моддалар сифатини текшириш, мавзуларида ўқув амалий семинардан бўлиб ўтди.

Республика ИИБлари Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари “раҳбар ҳодимларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш” бўйича ташкил этилган ўқув курсида А.Юсубахмедов маъруза ўқиди.

Республика ИИБлари Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари “раҳбар ҳодимларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш” бўйича ташкил этилган ўқув курсида Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавсизлиги Давлат маркази лаборатория мудири А.Юсубахмедов хамда мутахасиси И.Саттаров маъруза ўқиди.
Маъруза давомида “Республикамиз ҳудудида одамлар ва ҳайвонларнинг соғлиги учун хавфли бўлган зооаноз касалликларнинг тарқалишини олдини олиш, эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш” борасида ходимларнинг малака кўникмалари оширилди. Маъруза якунида ходимлар учун қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директори Б.С. Тангяриков томонидан 2021-йил 1-ярим йиллигида сайёр қабулларни ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2021-йил 6 -апрель куни Оқолтин туманида жисмоний ва юридик шахс вакиллари, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва туманлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат марказлари мутахасислари қабул қилинди.

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директори Б.С. Тангяриков томонидан 2021-йил 1-ярим йиллигида сайёр қабулларни ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2021-йил 6 -апрель куни Оқолтин туманида жисмоний ва юридик шахс вакиллари, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва туманлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат марказлари мутахасислари қабул қилинди.

Қабулда Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директори Б. Тангяриков давлатимиз томонидан фермерларга яратилаётган қулайликлар тўғрисида гапириб, ветеринария соҳасида ҳам ташхис марказларини янада ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилаётганлигини, паррандачилик маҳсулотларини текшириш бўйича алоҳида лаборатория ва чорва молларига бериладиган ем-хашаклар текшириш лабораториялари ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилганлигини айтиб ўтди ва ташхис марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ходимлар талабга жавоб берадиган малакага эга бўлишлари зарурлигини таъкидлаб ўтди.

 

Ҳайвонлар учун COVID-вакцина Ўзбекистонда синовдан ўтказилиши мумкин!

💉Ҳайвонлар учун COVID-вакцина Ўзбекистонда синовдан ўтказилиши мумкин

🐶Россияда COVID-19га қарши яна бир вакцина рўйхатдан ўтказилди. “Карнивак-Ков” вакцинаси ҳайвонлар учун мўлжалланган.

🔬Олимлар эмлангандан кейин иммунитет қанча вақтгача сақланишини ўрганмоқда, мавжуд маълумотларга кўра, унинг энг кам муддати 6 ой. Оммавий ишлаб чиқариш апрел ойида бошланиши мумкин.

🇺🇿Ўзбекистонда янги вакцина зарур ва унинг синов жараёнида қатнашишга тайёр эканлиги билдирилди.

“Жуда зарур бўлган вакцина. Биз республикамиз ҳудудида ўтказиладиган синов жараёнида қатнашишга тайёрмиз”, – Давлат ветеринария қўмитаси ҳайвонлар соғлиғини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Хабибулла Ҳамдамов.

Айни кунларда гўзал ва жаннатмакон юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрибди.

Баҳорнинг илиқ кунлари, дала-даштнинг яшилликка, дарахтларнинг ажиб бир гўзалликка бурканиши кўнгилларга ўзгача бир сурур бахш этмоқда. Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олийжаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам барчамиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланди. Жорий йилнинг 19-март куни Pеспублика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида Наврўз умумхалқ байрам тадбири кўтаринки руҳда, катта шодиёна билан нишонланди. Ташкил қилинган тадбирдан мақсад: марказ ходимлари орасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтиришдир. Байрамда Наврўзнинг рамзи сумалак қилинди. Шунингдек миллий таом ош тайёрланди. Байрам кўтаринки руҳда ўтди.

8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами

Chop etildi: 08.03.2021

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Юртимизнинг барча гўзал айёллари, мунис опа-сингиллар, касбимиз фидойилари, Сизларни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан чин қалбимиздан қутлаб, Сизларга бахорий табассум, мустахкам сихат-саломатлик, қуёш харорати-ю олам-олам қувончга тўла хиссиётларни йўлдош бўлишига тилаб қоламиз!

Лабларингиздан самимий кулгу, хонадонингиздан бахт-саодат туйғулари, эзгулик хисси, нур ва севинч, меҳр ва мухаббат асло аримасин!

“8-март халқаро хотин қизлар” куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Chop etildi: 06.03.2021

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

 

 

 

 

 

 

Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида “8-март халқаро хотин қизлар” куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда марказ директори Б.Тангяриков очиб бериб, ташхис марказларда фидокорона ишлаб келаёткан барча аёлларни табриклади.

“Раҳбар ҳодимларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш” бўйича ташкил этилган ўқув курси

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 12-сонли фармойишига биноан Республика ИИБлари Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари “раҳбар ҳодимларининг билим савияси ҳамда касбий маҳоратини ошириш” бўйича ташкил этилган ўқув курсида Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавсизлиги Давлат маркази директори Б.Тангяриков маъруза ўқиди.

Маъруза давомида “Республикамиз ҳудудида одамлар ва ҳайвонларнинг соғлиги учун хавфли бўлган зооантропоноз касалликларнинг тарқалишини олдини олиш, эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш” борасида ходимларнинг малака кўникмалари оширилди. Маъруза якунида ходимлар учун қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

 Республикаҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази