• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Chop etildi: 28.12.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази директори Баҳриддин Тангяриқов 1958 йил 28 декабрда Навоий вилоятининг Нурота туманида таваллуд топган.

1980 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган.

Даслабки фаолиятини Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги “О.Қодиров” давлат хўжалигида катта ветеринар техник врач сифатида бошлаган.

Баҳриддин Тангяриқов, шунингдек ветеринария ва ветеринария лабораториялари йўналиши бўйича қатор масъул лавозимларда фаолият юритган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Расмий сайтида ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати, Республикаҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИГА ЖИДДИЙ ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

Chop etildi: 24.12.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига жиддий эътибор қаратилмоқда

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан барча деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари доимий равишда лаборатория текширувларидан ўтказилмоқда.

Хусусан, 4 декабр куни пойтахтимизнинг “Миробод” деҳқон бозорида 342 кг йирик шохли мол гўшти, 132 кг майда шохли мол гўшти, 615 кг парранда гўшти, 256 кг сут ва сут маҳсулотлари, 350 кг балиқ маҳсулотлари, 38370 дона тухум ҳамда 5950 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқланиб, сотишга рухсат этилди.

Шунингдек, текширувлар давомида 60 дона тухум ва 5 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ҳамда белгиланган тартибда зарарсизлантириди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ҲАРБИЙ ҚИСМ ОТЛАРИ ВЕТЕРИНАР НАЗОРАТИДА

Chop etildi: 21.12.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ҳарбий қисм отлари ветеринар назоратида

Мамлакатимизда эпизоотик осойишталикни таъминлашга қаратилган чора- тадбирлар доирасида барча турдаги ҳайвонларни турли касалликларга қарши профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан худудда парвариш қилинаётган ҳайвонларни эмлаш тадбирлари режа асосида ташкил этилмоқда.

Навоий шаҳридаги “Спутник” қўрғонида жойлашган “Миллий гвардия”, яъни 87214-сонли ҳарбий қисмда парвариш қилинаётган отларни даволаш-профилактика ишларида ҳам ветеринария мутахассислари жонбозлик кўрсатиб келишмоқда.

Бу борада отларда касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ҳамда унга қарши кураш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Chop etildi: 18.12.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни филиал бўлим бошлиғи Е.Сейтмуратов очиб бераркан, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичлари хусусида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида таълим соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам фикр билдирилди.

Янги Ўзбекистонни барпо этишда, албатта ёшлар фаол ва ташаббускор бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, талабалар учун филиал маънавият ва маърифат бўлими томонидан соҳага доир тайёрланган видеоролик намойиш этилди. Ташкил этилган мазкур тадбир талабаларда яхши таассурот қолдирди.

 

Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ТАДБИРЛАР

Chop etildi: 17.12.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган  тадбирлар

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан барча деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

16 декабр куни “Қўйлиқ” деҳқон бозорида 3200 кг йирик шохли мол гўшти, 1100 кг майда шохли мол гўшти, 4214 кг парранда гўшти, 5050 кг сут ва сут маҳсулотлари, 82480 кг ўсимликка мансуб махсулотлар ҳамда 188350 дона тухум ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқлаб, сотишга рухсат этилди.

Шунингдек, текширувлар давомида 16 кг чорвачилик маҳсулотлари, 244 та тухум ҳамда 221 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ҳамда белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

Chop etildi: 10.12.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати қатъий назорат қилинмоқда

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари мунтазам равишда ветеринария текширувларидан ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, ўтган ҳафта давомида пойтахтимизнинг “Наврўз” деҳқон бозорида 9193 кг йирик шохли мол гўшти, 1446 кг майда шохли мол гўшти, 8054 кг парранда гўшти, 3893 кг сут ва сут маҳсулотлари, 104860 дона тухум ҳамда 37115 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқланиб, сотишга рухсат этилди.

Шунингдек, текширувлар давомида 176 та тухум, 2 кг гўшт маҳсулотлари ва 24 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Chop etildi: 08.12.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан байрам табриги!

                      Ҳурматли юртдошлар! 

Айни пайтда барча юртдошларимиз мамлакатимиз Бош қомусининг йигирма саккиз йиллигини кенг кўламда нишонламоқда.

Она диёримизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги асосий мезони ҳисобланган қомусимизнинг юзага келиши, бинобарин унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ватан олдидаги бурч ва мажбуриятлари инсоний қадриятлар тимсоли сифатида мукаммал акс этиши, ўйлайманки барчамизга фахру ифтихор бахш этади.

Аввало, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ватан олдидаги бурч ва мажбуриятлари юксак қадриятлар сифатида белгилаб қўйилган мазкур ҳужжат – Бош қомусимизнинг йигирма саккиз йиллиги билан азиз ватандошларимизни чин қалбдан муборакбод этаман.

Бугун қўлга киритилаётган ютуқлар, айниқса давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган улкан ўзгаришлар ва ислоҳотлар мамлакатимизда инсон ҳақ-ҳуқуқлари муносиб кафолатланганлигининг ёрқин далилидир.

Азиз ватандошлар! 

Фурсатдан фойдаланиб Бош қомусимизнинг йигирма саккиз йиллиги билан яна бир бор самимий қутлайман.

Инсоннинг шаъни, қадр-қимматини юксалтириш, ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлаш борасидаги эзгу ишларда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини тилайман!

Баҳром НОРҚОБИЛОВ,
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси раиси.

Ўзбекистон Республикаси олий мажлис сенатининг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан ташкил қилинган “мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро онлайн конфиренция ўтказилди.

Chop etildi: 03.12.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси олий мажлис сенатининг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан ташкил қилинган “мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро онлайн конфиренция ўтказилди.

Тадбирдан мақсад – озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти устидан давлат, парламент ва ижтимоий назоратни йўлга қўйиш ҳамда тизимлаштириш, соҳа хуқуқий асосини такомиллаштириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги кўрсаткичларни таҳлил қилинди.

Конфиренцияда хорижлик мутахасислар, халқаро ташкилотлар ва вазирликлар қаторида Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази директори Б.С.Тангяриков ҳам “озиқ-овқат маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигига экспертиза ўтказишда миллий тажриба: аҳволи, муаммолари ва ривожланиши” мавзуси бўйича тақдимот ўтказдилар.

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ МУНТАЗАМ ВЕТЕРИНАРИЯ КЎРИГИДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Chop etildi: 30.11.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати мунтазам ветеринария кўригидан ўтказилмоқда

Барча худудий деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари доимий равишда ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, ўтган ҳафта давомида Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан пойтахтимизнинг “Фарҳод” деҳқон бозорида 8589 кг йирик шохли мол гўшти, 3158 кг майда шохли мол гўшти, 5499 кг парранда гўшти, 3244 кг сут ва сут маҳсулотлари, 397316 дона тухум ва 207086 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқланди.

Шунингдек, текширувлар давомида 357 та тухум ва 56 кг ўсимликка мансуб маҳсулотларнинг истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ҳамда белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

“ЎЗБЕКИСТОН 24” РАДИОКАНАЛИ ТАҚДИМ ЭТАДИ: ҚОҒОЗБОЗЛИКНИ КАМАЙТИРИШ, ЭРКИНЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА РУХСАТ БЕРИШ ХУЖЖАТЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

Chop etildi: 27.11.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

“Ўзбекистон 24” радиоканали тақдим этади: Қоғозбозликни камайтириш, эркинликни кенгайтириш, лицензиялаш ва рухсат бериш хужжатларини соддалаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, тадбиркорликда барча йўналишлар бўйича фаолиятини амалга оширишда талаб этиладиган лиценция бериш тартибининг соддалаштирилгани тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш ва ортиқча сарсонгарчиликнинг олдини олишда қўл келмоқда.

Хўш, бу борада ветеринария соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун қандай имкониятлар мавжуд.

“Ўзбекистон 24” радиоканалининг “Ахборот 24” дастурида ушбу долзарб масалага тўхталиб ўтилди.

Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси “Ветеринария фаолиятини лиценциялаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси” мутахассиси Азиз Абдусамиев тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар ва имкониятлар тўғрисидаги мулоҳазаларини баён этди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати