• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Quyonchilik serdaromad sohalardan biriga aylanmoqda.

Chop etildi: 08.01.2021

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Quyonchilik serdaromad sohalardan biriga aylanmoqda. Go‘shti va terisi xaridorlar, boqish oson va katta xarajat talab qilmasligi quyonchilik bilan shug‘ullanmoqchi bo‘lganlar uchun ayni muddao.

Tadbirkorlarning ham bu foyda keltiruvchi tarmoqqa qiziqishi ortgan. Qulay iqlim sharoiti, tabiiy yer maydonlarining yetarli ekani quyonchilikni rivojlantirish imkonini beradi.

Quyonchilik olinadigan mahsulotga qarab ikki guruhga ajratiladi: go‘sht va teri beradigan quyonlar. Yurtimizda hozir uy sharoitida quyonboqarlar ko‘proq “Oq velikan”, “Kulrang velikan”, “Oq momiq” va “Angor” zotli quyonlar ko‘paytirmoqda.

 

Бруцеллёз касаллиги ҳақида тушунча.

Chop etildi: 07.01.2021

Kategoriyalar: Markaz haqida,Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

 

Хайвонлар бруцеллёзи (қораоқсоқ) зооаноз касаллик бўлиб, ҳайвонларда оммавий бола ташлаш, қиср қолиш, маҳсулдорликнинг камайиши, ёш молларнинг яшовчанлиги пасайиши билан, баъзан эса клиник белгиларсиз кечади. Бруцеллёз одамлар учун ҳам хавфли бўлиб, ўз вақтида аниқланмаса ва даволанмаса ногиронликка олиб келади.

Касалликнинг қўзғатувчиси бруцелла грухига мансуб микроблар ҳисобланади.

Бруцеллалар ташқи муҳит шароитида анча чидамлидир. Музлатилган гўшт маҳсулотида 1,5 йилгача яшайди, хом ва яхши пиширилмаган гўштда 30, бринза ва пишлоқда 15-40, сутда 3-4 кунгача ўзининг яшовчанлигини юқотмайди. Суюқлик муҳитида 70 даражали иссиқликда 30 дақиқада, қайнатилганда эса дархол зарарсизланади.

Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази лабораторияларда бу касалликка серологик усуллар РБП ва ИФА усулларда аниқланади.

 

Parranda gripp

 

Maʼlumki kunlar soviy boshlashi bilan qushlarning migratsiya jarayoni boshlanadi. Ayni qushlarning boshqa joylarga koʻchishi paytida parranda grippi tarqalish ehtimoli oshadi.

Bu haqda Butunjahon sogʻliqni saqlash tashkilotining Yevropa byurosi tomonidan maʼlum qilindi.

“Parranda grippi virusining ayrim turlari odamlar hayoti uchun xavfli boʻlishi mumkin, shuning uchun kasal va oʻlik qushlarga ehtiyotkor munosabatda boʻlish kerak”, deyiladi byuro xabarida.

Maʼlum qilinishicha, 2018 yilning 1 iyunidan 2018 yil 1 oktyabrgacha Jahon sogʻlom hayvonlarni himoya qilish tashkiloti mutaxassislari Rossiyada uy hayvonlari orasida parranda grippi (A(H5N2) bilan bogʻliq 81 ta holatni qayd etishgan. Rossiya Federatsiyasining veterinariya va fitosanitariya nazorati boʻyicha federal xizmatlardan biri esa mazkur holatda hatto ushbu grippning eng xavfli formasi — A(H5N8) ham qayd etilganini tasdiqlagan.

👇👇каналга уланиш👇👇
https://t.me/veterinariyatashxismarkazi

Азиз юртдошлар, ҳурматли ҳамкасаблар!

 

Кириб келаётган 2021 йилнинг ҳар куни хайрли бўлишини, соғлиқ, бахт ва қувонч доимий ҳамроҳлик қилишини тилаймиз.

Она ватанимиз Ўзбекистон келаётган йилда янада гуллаб-яшнасин, хатоларимиздан ғалабаларимиз кўпроқ бўлсин, юртимизни тинчлик тарк этмасин, сохамиз бунданда ривожлансин.

👇👇каналга уланиш👇👇
https://t.me/veterinariyatashxismarkazi

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Chop etildi: 28.12.2020

Kategoriyalar: tanlangan sahifa,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази директори Баҳриддин Тангяриқов 1958 йил 28 декабрда Навоий вилоятининг Нурота туманида таваллуд топган.

1980 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган.

Даслабки фаолиятини Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги “О.Қодиров” давлат хўжалигида катта ветеринар техник врач сифатида бошлаган.

Баҳриддин Тангяриқов, шунингдек ветеринария ва ветеринария лабораториялари йўналиши бўйича қатор масъул лавозимларда фаолият юритган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Расмий сайтида ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати, Республикаҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари ҳавфсизлиги Давлат маркази

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИГА ЖИДДИЙ ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

Chop etildi: 24.12.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига жиддий эътибор қаратилмоқда

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан барча деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари доимий равишда лаборатория текширувларидан ўтказилмоқда.

Хусусан, 4 декабр куни пойтахтимизнинг “Миробод” деҳқон бозорида 342 кг йирик шохли мол гўшти, 132 кг майда шохли мол гўшти, 615 кг парранда гўшти, 256 кг сут ва сут маҳсулотлари, 350 кг балиқ маҳсулотлари, 38370 дона тухум ҳамда 5950 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқланиб, сотишга рухсат этилди.

Шунингдек, текширувлар давомида 60 дона тухум ва 5 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ҳамда белгиланган тартибда зарарсизлантириди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ҲАРБИЙ ҚИСМ ОТЛАРИ ВЕТЕРИНАР НАЗОРАТИДА

Chop etildi: 21.12.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ҳарбий қисм отлари ветеринар назоратида

Мамлакатимизда эпизоотик осойишталикни таъминлашга қаратилган чора- тадбирлар доирасида барча турдаги ҳайвонларни турли касалликларга қарши профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан худудда парвариш қилинаётган ҳайвонларни эмлаш тадбирлари режа асосида ташкил этилмоқда.

Навоий шаҳридаги “Спутник” қўрғонида жойлашган “Миллий гвардия”, яъни 87214-сонли ҳарбий қисмда парвариш қилинаётган отларни даволаш-профилактика ишларида ҳам ветеринария мутахассислари жонбозлик кўрсатиб келишмоқда.

Бу борада отларда касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ҳамда унга қарши кураш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Chop etildi: 18.12.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни филиал бўлим бошлиғи Е.Сейтмуратов очиб бераркан, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичлари хусусида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида таълим соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам фикр билдирилди.

Янги Ўзбекистонни барпо этишда, албатта ёшлар фаол ва ташаббускор бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, талабалар учун филиал маънавият ва маърифат бўлими томонидан соҳага доир тайёрланган видеоролик намойиш этилди. Ташкил этилган мазкур тадбир талабаларда яхши таассурот қолдирди.

 

Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ТАДБИРЛАР

Chop etildi: 17.12.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган  тадбирлар

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан барча деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

16 декабр куни “Қўйлиқ” деҳқон бозорида 3200 кг йирик шохли мол гўшти, 1100 кг майда шохли мол гўшти, 4214 кг парранда гўшти, 5050 кг сут ва сут маҳсулотлари, 82480 кг ўсимликка мансуб махсулотлар ҳамда 188350 дона тухум ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқлаб, сотишга рухсат этилди.

Шунингдек, текширувлар давомида 16 кг чорвачилик маҳсулотлари, 244 та тухум ҳамда 221 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ҳамда белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

Chop etildi: 10.12.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати қатъий назорат қилинмоқда

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари мунтазам равишда ветеринария текширувларидан ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, ўтган ҳафта давомида пойтахтимизнинг “Наврўз” деҳқон бозорида 9193 кг йирик шохли мол гўшти, 1446 кг майда шохли мол гўшти, 8054 кг парранда гўшти, 3893 кг сут ва сут маҳсулотлари, 104860 дона тухум ҳамда 37115 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқланиб, сотишга рухсат этилди.

Шунингдек, текширувлар давомида 176 та тухум, 2 кг гўшт маҳсулотлари ва 24 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати