• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Chop etildi: 22.10.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Тошкент вилояти деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги таъминланмоқда

Худудларда Давлат ветеринария хизмати ходимлари аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.

Шу мақсадда вилоят, шаҳар ва туманларда жойлашган деҳқон бозорларида ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари томонидан доимий ветеринария назорати йўлга қўйилган.

Жумладан, 21 октябр куни Чирчиқ шаҳар деҳқон бозорида ветеринария мутахассислари томонидан 625 кг йирик шохли мол гўшти, 1200 кг парранда гўшти, 900 кг балиқ, 17200 дона тухум маҳсулотлари, 17500 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари кўригидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди ҳамда савдо расталарига йўналтирилди.

Шунингдек, 0.5 кг йирик шохли мол гўшти, 9 кг парранда гўшти, 5 кг балиқ, 5 та тухум ва 36 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ВЕНГРИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА БИОЛОГИК ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШГА ИХТИСОСЛАШГАН ҚЎШМА ЛОЙИҲА ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

Chop etildi: 19.10.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Венгрия билан ҳамкорликда биологик чиқиндиларни қайта ишлашга ихтисослашган қўшма лойиҳа ишлаб чиқилмоқда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида “Венгрия Ташқи ишлар вазири П. Сейяртонинг Ўзбекистонга ташрифи доирасидаги келишувлар ижросини таъминлашга қаратилган Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар бўйича онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Венгриянинг “Хэвешгеп” компанияси раҳбари Л.Лоренц ҳамда Венгрия элчихонаси савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчиси Я.Ваник билан музокаралар олиб борилди.

Онлайн мулоқот давомида мазкур компания раҳбари Л.Лоренц амалга оширилиши режалаштирилаётган товуқ гўнгини қайта ишлашга йўналтирилган қўшма лойиҳа хусусида фикр билдираркан, уни Ўзбекистонда амалга оширилиши тупроқ ифлосланишининг олдини олиш билан бирга қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда ўғит билан таъминлаш имкониятини яратиши мумкинлигини таъкидлади.

Таъкидлаш жоиз, паррандаларни кўпайтиришда асосан биологик қўшимчалар ва витаминлар қўлланилади. Парранда ичагининг қисқалиги боис, бу маҳсулотларнинг кўп миқдори чиқитга гўнг сифатида чиқиб кетади.

Фойдали минералларга бой парранда чиқиндиларини қайта ишлаш орқали қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда фойдаланиш учун энергетик қуввати юқори ўғит ишлаб чиқариш мумкин.

Шунингдек, ушбу лойиҳани амалга оширишнинг яна бир фойдали жиҳати ўғит ишлаб чиқаришда товуқ гўнги ва тухумининг пўстлоғи 60-70 градус иссиқликда қайта ишланиши натижасида салмонелла касаллиги тарқалишининг олди олинади.

Онлайн учрашув давомида айнан шундай лойиҳани амалга ошириш учун Польша ва Беларусь мамлакатлари ҳам катта қизиқиш билдираётганлиги таъкидланди.

Мулоқот сўнггида ушбу лойиҳа бўйича муҳокамаларни келгусида давом эттиришга келишиб олинди.

Манба; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ХОРАЗМДА ЭПИЗООТИК БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҲАЙВОНЛАРНИ ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

Chop etildi: 19.10.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Хоразмда эпизоотик барқарорликни таъминлаш бўйича ҳайвонларни эмлаш тадбирлари давом эттирилмоқда

Хоразм вилоятида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳайвонларни турли юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан ўтган ой давомида вилоятда 128370 бош қорамол қорасон касаллигига, 162797 бош қўй-эчки чечак касаллигига, 470 бош ит қутуриш касаллигига, 11 бош туя ўлат касаллигига ҳамда 1034400 бош парранда турли юқумли касалликларга қарши профилактик эмланди.

Бундан ташқари, 41811 бош йирик шохли мол, 9391 бош майда шохли мол ва 470 бош итда дегельминтизация тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, 26298 бош йирик шохли мол, 173 бош майда шохли мол ҳамда 169 бош отдан бруцеллёз касаллигига текшириш учун қон намуналари олинди.

Шу билан бирга ветеринария мутахассислари томонидан аҳоли ўртасида парранда гриппи касаллиги бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

16 октябрь – Халқаро озиқ-овқат куни

Chop etildi: 16.10.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

1980 йил 5 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 35-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ҳар йилнинг 16 октябрь куни “Халқаро озиқ-овқат куни” деб эълон қилинди.

FAO маълумотларига кўра, бугунги кунда 2 миллиарддан ортиқ одам хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат билан таъминланмаган. 2020 йилда пандемия сабабли очликда кун кечираётган одамлар сони 690 миллион кишига етган.

Пойтахт хабарлари.

O`zbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish Davlat qo`mitasi tizimi tashkilotlari o`rtasida “O`zbek tili bayrami” kuniga bag`ishlab 2020 yil 16 oktyabr kuni insholar tanlovi bo`lib o`tdi. 

Chop etildi: 16.10.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Tanlovning asosiy maqsadi o‘zbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzini oshirish, davlat tilini milliy qadryat sifatida targ‘ib qilish, unga nisbatan milliy g‘urur hissini tarbiyalash, tilimizning xalqaro mavqeini mustahkamlashdan iborat edi.Tanlovga  taqdim etiladigan ijodiy ishlar veterinariya sohasida ishlayotgan yoshlarning dunyoqarashini kengaytirish, ijtimoiy faolligi va millat taqdiriga daxldorlik tuyg‘usini kuchaytirish, kitobxonlik madaniyati, yozma va og‘zaki savodxonligini oshirish, yosh avlodda o‘zbek tiliga nisbatan milliy g‘urur hissini shakllantirish, ular qalbida umuminsoniy  qadryatlarga hurmat-ehtiromni tarbiyalashga, o‘zbek tiliga muhabbati va eʼtiborini namoyish etish, o‘zbek tilining amaldagi xalqaro mavqeini mustahkamlashga xizmat qilishga qaratilgan edi.

Tanlov quyidagi nominatsiyalarda o‘tkazildi:

– inshoning mazmuni va uning keng qamrovligi bo`yicha;

– inshoda imlo xatosiz yozilganligi bo`yicha;

– eng go`zal xusni xat bo`yicha;

Respublika hayvonlar kasalliklari tashxisi va oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi Davlat markazi xodimlari Yusubaxmedov Abdurauf (ma’no jixatdan eng yaxshi insho), Tosheva Gulzoda (eng chiroyli husnixat), Hamidova Zarrina (gramatik xatolari kam bo`lgan insho) tanlovda faol qatnashib va faxrli o’rinlarga ega bolishdi. Tanlov g’oliblariga esdalik sovg’alari berildi.

 

  • Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси 
  • ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази 
  • Ахборот хизмати

БАЙРАМ ТАБРИГИ ! ! !

Chop etildi: 15.10.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ҳурматли меҳнатсевар аёллар!!!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Сизларни Ватанимиз тараққиётида, ветеринария соҳасида, оила ва жамият ҳаётида, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётдаги барча соҳаларда самарали меҳнатларингиз ҳамда аёлга хос тенгсиз латофатингиз, хонадонларимизнинг файзу фариштаси ва фидойилигингиз учун Сизларни бугунги айёмингиз яъни “Халқаро қишлоқ аёллари куни” билан табриклаймиз.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Коронавирус сувда қанча муддатгача «яшаб» қолади?

Chop etildi: 15.10.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Вируснинг 90% зарралари хона ҳароратидаги сувда — 24 соат ичида нобуд бўлади, 72 соат ичида эса — инфекциянинг 99,9 фоизи йўқ бўлади.

❗️Таъкидланишича, вирус хлорланмаган сувда ва денгиз сувида кўпаймайди, аммо у яшаш ҳусусиятини сақлаб қолиши мумкин. Бундан ташқари, уни инактивация қилиш вақти сувнинг ҳароратига боғлиқ.

 🔥 Қайнаётган сув вирусни бутунлай йўқ қилади, хлорли сувда эса вирус ўз яшаш ҳусусиятини йўқотади

 #ниқобтақинг

#масофасақланг

Veterinariya tashxis markazi

Ахборот хизмати

КИЧИК МАСЛАХАТ !!!

Chop etildi: 13.10.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

❌ Билиб-билмай дорихоналардан ҳар хил дори воситаларини сотиб олиб истеъмол қилишни бас қилиш шарт. Дорингиз овқат бўлсин, овқатингиз дори.

Тўрт фасли тўкис бўлган Ўзбекистонда ҳозир куз, Сархил мевалар турли витамин ва минералларга бойдир. Шулар билан озиқланинг.

Пиширилган овқатни бир кунда бир марта истеъмол қилинг, чунки мамлакатимизда ҳукм сураётган ҳаво ҳарорати шуни тақозо қилади.

❗️Ўз тана ҳароратингиздан паст бўлган совуқ сув ичманг, иложи бўлса фақат қайнатилган ёки қайнатиб совутилган сув ичинг. Газли ва рангли ичимликларни мутлақо истеъмол қилманг, шунга одатланинг.

Инсон касал бўлмаслиги учун меъёрида ва ундан ҳам камроқ овқат ейиши керак. Меъёрни билиш учун нафсни тийиш керак.

‍♀️Ҳозирги замонда одамлар деярли пиёда юришмайди, айниқса шаҳарларда жисмоний иш жуда кам. Аксига олиб одамлар яхши овқатланишади, овқат турлари икки-уч баробар кўпайди. Яъни емак-ичмак бисёр, бироқ уларнинг кучини сарф қилиш жуда камайди. Бу эса касалликнинг хилини ҳам, сонини ҳам кўпайтиради.

Асал, қовоқ, қовун, ялпиз, укроп, пиёз, саримсоқ, турп, гуруч, қора седана, анжир, ёнғоқ, узум, беҳи… Бу мева ва сабзавотларнинг бари халқ табобатида дори ҳисобланади.

#ниқобтақинг
#масофасақланг

Veterinariya tashxis markazi

Ахборот хизмати

«ЮҚОРИ ПАТОГЕНЛИ ПАРРАНДА ГРИППИ» КАСАЛЛИГИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ.

Chop etildi: 07.10.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида
«Юқори патогенли парранда гриппи» касаллиги бўйича амалий ўқув машғулоти ўтказилди.


Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида
«Юқори патогенли парранда гриппи» касаллиги бўйича амалий ўқув машғулоти ўтказилди.
Қозоғистон Республикасининг Шимолий ва Жанубий ҳудудларида ва Россия Федерациясида ҳам паррандалари орасида юқори патогенли парранда грипп касаллиги қайд этилган. Натижада аҳоли ва паррандачилик хўжаликларига қарашли кўплаб паррандалар нобуд бўлмоқда.
Парранда гриппи касаллиги четдан парранда ва уларнинг маҳсулотларини олиб кирилишидан ҳамда аҳоли миграцияси орқали кириб келиши мумкин.
Касалликни республикага кириб келишини олдини олиш бўйича Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан, Республика диагностик маркази ва унинг ҳудудий тузилмаларида парранда гриппи касаллигини ўз вақтида аниқлаш бўйича ва бошқа диагностик текширишлар ўтказиш учун барча шароитлари яратилиш бўйича қарор қабул қилинди.
Жумладан бугун Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хаафсизлиги давлат марказида «Юқори патогенли парранда гриппи» касаллиги бўйича амалий ўқув машғулоти ўтказилди. Машғулот давомида «Юқори патогенли парранда гриппи» касаллиги тўғрисида умумий маьлумотлар ва ташхис қўйиш усуллари малакали мутахассислар томонидан тренинг бўлиб ўтди.
Республика ва вилоятларда фаолят кўрсатаётган ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказларида энг замонавий ИФА ва ПЦР жихозлари, ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (МБРР) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (МАР)нинг “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Европа Иттифоқининг ветеринария хизмати учун ажратилган грант маблағлари ҳисобидан биологик хавфсизликни таъминлашда зарур бўлган, халқаро замонавий стандарт талабларига жавоб берадиган дезенфекция шлюзлари лабораториянинг тоза ва зарарли худудлар оралиғида ўрнатилган бўлиб, ходимлар зарарли худуддан тоза худудга ўтганда махсус кийими устидаги инфекцияни зарарсизлантирувчи хаво босими орқали тезкор ва сифатли равишда зарарсизлантирилади.
Лабораторияга келган патологик намуналар, хавфли инфекция манбаии, фойдаланган тиббиёт инвертарларни автоклав билан зарарсизлантирилади ва махсус крематориялар (печлар) орқали йўқ қилинади.
Ҳозирги кунда республика ҳудуди паррандаларнинг гриппи касаллиги ва бошқа турдаги касалликлари бўйича ветеринария осойишталиги таъминланган.

Veterinariya tashxis markazi

Ахборот хизмати

1 ОКТЯБР – “УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ” БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ОНЛАЙН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ.

Chop etildi: 30.09.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбар, ходимлари ва унинг тизимидаги олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари олимлари, ўқитувчилари иштирокида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан онлайн тадбир ташкил этилди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан қутлаб, ўзининг эзгу тилакларини йўллади.

Сўзга чиққанлар ўзларининг эзгу тилакларини изҳор этиб, устоз ва мураббийларни байрам билан муборакбод этди.

Тадбир давомида кўп йиллик илмий-педагогик тажрибалари билан юқори малакали кадрларни тайёрлашдаги хизматлари, ветеринария ва чорвачилик соҳаси илм-фанини ривожлантиришдаги меҳнатлари, касбга бўлган фидойилиги ва байрам муносабати билан бир қатор устоз ва мураббийлар қўмитанинг фахрий ёрлиғи ҳамда “Фахрий устоз” дипломи билан тақдирланди.

Шунингдек, онлайн шаклда ташкил этилган тадбирда устоз ва мураббийлар учун талабалар томонидан тайёрланган байрам дастурлари намойиш этилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати