ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Деҳқон бозорларида Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борада ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари доимий равишда аҳолининг бирламчи маҳсулотлари устидан назорат олиб боришмоқда.
Жумладан, ўтган ҳафта мобайнида “Олой” деҳқон бозорида 1385 кг йирик шохли мол гўшти, 623 кг майда шохли мол гўшти, 950 кг сут ва сут маҳсулотлари, 673 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар, 23588 дона тухум ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари кўригидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди.
Шунингдек, 100 дона тухум ва 4 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.
Манба; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати