• Mobil versiya
  • Bog'lanish
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

Коронавирус сувда қанча муддатгача «яшаб» қолади?

Chop etildi: 15.10.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Вируснинг 90% зарралари хона ҳароратидаги сувда — 24 соат ичида нобуд бўлади, 72 соат ичида эса — инфекциянинг 99,9 фоизи йўқ бўлади.

❗️Таъкидланишича, вирус хлорланмаган сувда ва денгиз сувида кўпаймайди, аммо у яшаш ҳусусиятини сақлаб қолиши мумкин. Бундан ташқари, уни инактивация қилиш вақти сувнинг ҳароратига боғлиқ.

 🔥 Қайнаётган сув вирусни бутунлай йўқ қилади, хлорли сувда эса вирус ўз яшаш ҳусусиятини йўқотади

 #ниқобтақинг

#масофасақланг

Veterinariya tashxis markazi

Ахборот хизмати

КИЧИК МАСЛАХАТ !!!

Chop etildi: 13.10.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

❌ Билиб-билмай дорихоналардан ҳар хил дори воситаларини сотиб олиб истеъмол қилишни бас қилиш шарт. Дорингиз овқат бўлсин, овқатингиз дори.

Тўрт фасли тўкис бўлган Ўзбекистонда ҳозир куз, Сархил мевалар турли витамин ва минералларга бойдир. Шулар билан озиқланинг.

Пиширилган овқатни бир кунда бир марта истеъмол қилинг, чунки мамлакатимизда ҳукм сураётган ҳаво ҳарорати шуни тақозо қилади.

❗️Ўз тана ҳароратингиздан паст бўлган совуқ сув ичманг, иложи бўлса фақат қайнатилган ёки қайнатиб совутилган сув ичинг. Газли ва рангли ичимликларни мутлақо истеъмол қилманг, шунга одатланинг.

Инсон касал бўлмаслиги учун меъёрида ва ундан ҳам камроқ овқат ейиши керак. Меъёрни билиш учун нафсни тийиш керак.

‍♀️Ҳозирги замонда одамлар деярли пиёда юришмайди, айниқса шаҳарларда жисмоний иш жуда кам. Аксига олиб одамлар яхши овқатланишади, овқат турлари икки-уч баробар кўпайди. Яъни емак-ичмак бисёр, бироқ уларнинг кучини сарф қилиш жуда камайди. Бу эса касалликнинг хилини ҳам, сонини ҳам кўпайтиради.

Асал, қовоқ, қовун, ялпиз, укроп, пиёз, саримсоқ, турп, гуруч, қора седана, анжир, ёнғоқ, узум, беҳи… Бу мева ва сабзавотларнинг бари халқ табобатида дори ҳисобланади.

#ниқобтақинг
#масофасақланг

Veterinariya tashxis markazi

Ахборот хизмати

«ЮҚОРИ ПАТОГЕНЛИ ПАРРАНДА ГРИППИ» КАСАЛЛИГИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ.

Chop etildi: 07.10.2020

Kategoriyalar: Markaz yangiliklari,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида
«Юқори патогенли парранда гриппи» касаллиги бўйича амалий ўқув машғулоти ўтказилди.


Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида
«Юқори патогенли парранда гриппи» касаллиги бўйича амалий ўқув машғулоти ўтказилди.
Қозоғистон Республикасининг Шимолий ва Жанубий ҳудудларида ва Россия Федерациясида ҳам паррандалари орасида юқори патогенли парранда грипп касаллиги қайд этилган. Натижада аҳоли ва паррандачилик хўжаликларига қарашли кўплаб паррандалар нобуд бўлмоқда.
Парранда гриппи касаллиги четдан парранда ва уларнинг маҳсулотларини олиб кирилишидан ҳамда аҳоли миграцияси орқали кириб келиши мумкин.
Касалликни республикага кириб келишини олдини олиш бўйича Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан, Республика диагностик маркази ва унинг ҳудудий тузилмаларида парранда гриппи касаллигини ўз вақтида аниқлаш бўйича ва бошқа диагностик текширишлар ўтказиш учун барча шароитлари яратилиш бўйича қарор қабул қилинди.
Жумладан бугун Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хаафсизлиги давлат марказида «Юқори патогенли парранда гриппи» касаллиги бўйича амалий ўқув машғулоти ўтказилди. Машғулот давомида «Юқори патогенли парранда гриппи» касаллиги тўғрисида умумий маьлумотлар ва ташхис қўйиш усуллари малакали мутахассислар томонидан тренинг бўлиб ўтди.
Республика ва вилоятларда фаолят кўрсатаётган ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказларида энг замонавий ИФА ва ПЦР жихозлари, ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (МБРР) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (МАР)нинг “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Европа Иттифоқининг ветеринария хизмати учун ажратилган грант маблағлари ҳисобидан биологик хавфсизликни таъминлашда зарур бўлган, халқаро замонавий стандарт талабларига жавоб берадиган дезенфекция шлюзлари лабораториянинг тоза ва зарарли худудлар оралиғида ўрнатилган бўлиб, ходимлар зарарли худуддан тоза худудга ўтганда махсус кийими устидаги инфекцияни зарарсизлантирувчи хаво босими орқали тезкор ва сифатли равишда зарарсизлантирилади.
Лабораторияга келган патологик намуналар, хавфли инфекция манбаии, фойдаланган тиббиёт инвертарларни автоклав билан зарарсизлантирилади ва махсус крематориялар (печлар) орқали йўқ қилинади.
Ҳозирги кунда республика ҳудуди паррандаларнинг гриппи касаллиги ва бошқа турдаги касалликлари бўйича ветеринария осойишталиги таъминланган.

Veterinariya tashxis markazi

Ахборот хизмати

1 ОКТЯБР – “УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ” БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ОНЛАЙН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ.

Chop etildi: 30.09.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбар, ходимлари ва унинг тизимидаги олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари олимлари, ўқитувчилари иштирокида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан онлайн тадбир ташкил этилди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан қутлаб, ўзининг эзгу тилакларини йўллади.

Сўзга чиққанлар ўзларининг эзгу тилакларини изҳор этиб, устоз ва мураббийларни байрам билан муборакбод этди.

Тадбир давомида кўп йиллик илмий-педагогик тажрибалари билан юқори малакали кадрларни тайёрлашдаги хизматлари, ветеринария ва чорвачилик соҳаси илм-фанини ривожлантиришдаги меҳнатлари, касбга бўлган фидойилиги ва байрам муносабати билан бир қатор устоз ва мураббийлар қўмитанинг фахрий ёрлиғи ҳамда “Фахрий устоз” дипломи билан тақдирланди.

Шунингдек, онлайн шаклда ташкил этилган тадбирда устоз ва мураббийлар учун талабалар томонидан тайёрланган байрам дастурлари намойиш этилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

29 сентябрь – Озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши кураш куни

Chop etildi: 29.09.2020

Kategoriyalar: Foydali havolalar,Mediateka,Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

29 сентябрь – Озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши кураш куни

2019 йил 19 декабрда БМТ Бош ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюциясига биноан, ҳар йилнинг 29 сентябрь санаси Озиқ-овқатни исроф қилишга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

Илк марта нишонланаётган бу санадан мақсад дунёда исрофгарчиликнинг олдини олиш, неъматларнинг қадрлашни тарғиб қилишдан иборат. БМТ маълумотларига кўра, ҳар куни ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилинади ёки тайёрлаш жараёнида чиқитга чиқади.

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ – ИНСОН САЛОМАТЛИГИ КАФОЛАТИ!

Chop etildi: 28.09.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Бугунги кунда Давлат ветеринария хизмати ходимлари аҳоли учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.

Айнан шу мақсадда худудлардаги деҳқон бозорларида ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари мунтазам равишда фаолият олиб бормоқда.

Жумладан, ўтган ҳафта давомида Андижон вилояти бўйича 26292 кг йирик шохли мол гўшти, 4319 тонна майда шохли мол гўшти, 7180 тонна парранда гўшти, 2215 кг балиқ, 1580 тонна асал, 558651 дона тухум, 14255 литр сут ҳамда 667626 тонна ўсимлик маҳсулотлари ветеринария кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқланиб, савдо расталарига йўналтирилди.

Шунингдек, 29 кг мол гўшти ҳамда 53 дона тухум маҳсулотлари истемолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

АНДИЖОН ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА.

Chop etildi: 21.09.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш Давлат ветеринария хизмати ходимлари фаолиятида муҳим аҳамиятга эга.

Шу мақсадда худудий деҳқон бозорларида ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолият олиб бормоқда.

Хусусан, Андижон вилоятида ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари ветеринария кўригидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқлангач, савдо расталарига йўналтирилмоқда.

Ўтган ҳафта давомида вилоят бўйича 105624 кг йирик шохли мол гўшти, 18284 кг майда шохли мол гўшти, 28801 кг парранда гўшти, 990 кг балиқ маҳсулотлари, 1814 кг асал, 390771 та тухум, 17396 литр сут, 808607 кг ўсимлик, 434718 кг полиз маҳсулотлари ветеринария кўригидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги бўйича хулосалар берилди.

Шунингдек, 190 дона тухум, 162 кг полиз экинлари ҳамда 81 кг ўсимлик маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилди ва белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ ТОМОНИДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

Chop etildi: 16.09.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича Давлат ветеринария хизмати ходимларининг хизматлари беқиёс.

Бу борада соха ходимлари томонидан худудий деҳқон бозорларида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, пойтахтимизнинг “Қўйлиқ” деҳқон бозорида ҳам карантин талаблари асосида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги ветеринария мутахассислари томонидан доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.

Бугун “Қўйлиқ” деҳқон бозорида 4448 кг йирик шохли, 571 кг майда шохли мол гўшти, 3609 кг парранда гўшти, 101200 дона тухум, 4747 кг сут ва сут маҳсулотлари, 29975 кг ўсимлик маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертиза кўригидан ўтказилди ҳамда истеъмолга яроқлилиги аниқланди.

Шунингдек, текширувлар давомида 13 кг чорвачилик маҳсулотлари, 251 дона тухум, 74 кг сут ва сут маҳсулотлари ҳамда 90 кг ўсимлик маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, тегишли тартибда зарарсизлантирилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ТЕХНИКУМИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Chop etildi: 15.09.2020

Kategoriyalar: Yangiliklar,Yurtimiz yangiliklari

Самарқанд ветеринария медицинаси техникумига 11-синф битирувчилари ҳамда коллежни тамомлаган талабалар ўқишга қабул қилинади.

2020-2021-ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича қабул давом этмоқда:

  • Ветеринария медицинаси;
  • Зоотехник;
  • Кинология;
  • Чорвачиликни механизациялаш;
  • Чорвачиликдв автоматизация ва электроникация;
  • Биотехнология.

Таълим жараёнлари 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечги ва сиртки таълим шаклида давлат буюртмаси ва тўлов контракт асосида амалга оширилади.

Техникумни тугатган кундузги таълим йўналиши битирувчилари ўз йўналишида олий таълимнинг 2-курсидан бошлаб суҳбат бўйича тўлов-контракт асосида ўқишни давом эттиради.

Техникумга www.texnikum.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:

  1. Электрон ариза;
  2. Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
  3. 3×4 хажмда 8 дона фотосурат.

Республиканинг барча худудларидан ўқувчилар ва чет эл фуқаролари қабул қилинади.

Қабул 2020 йил 25 августдан 25 сентябргача давом этади.

Мурожат учун телефонлар: +99866-228-10-21, +99866-228-15-72

Манзил: Самарқанд шаҳри, Самарқанд кўчаси 1-уй, “Хишрав” қўрғони.  

Шошилинг! Қабул квотаси чекланган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш

Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ИНСПЕКТОРИНИНГ ҚАРОРИ

Chop etildi: 10.09.2020

Kategoriyalar: Hukumat qarorlari va farmoishlari,Sohaga oid hujjatlar,Yangiliklar